Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
-расм Охирги 30 кун ичида қайси муаммо маҳаллангиз аҳолиси учун энг муҳим масалага
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Covid 2019 xotin qizlar haida
8-расм Охирги 30 кун ичида қайси муаммо маҳаллангиз аҳолиси учун энг муҳим масалага
айланди? Алоқаларнинг самарадорлиги Сўров шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида керакли маълумотларни аҳолига етказиш учун алоқа тизими самарали ташкил этилган. Респондентлардан маҳалла аҳолисининг COVID-19 ҳақида хабардорлиги даражасини баҳолашни сўраган беш балли шкала бўйича (бу ерда 5 балл – “жуда юқори” ва 1 балл – “жуда паст”), респондентларнинг тахминан ярми 4 балл қўйган. Респондентларнинг деярли ҳар учтадан биттаси (28%) аҳолининг ушбу муаммо тўғрисида жуда яхши маълумотга эга эканлигига ишонишади; улар хабардорлик даражасини максимал беш балл билан баҳоладилар. Маълумотлар, шунингдек, маҳаллаларда тарғибот ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган некбин ёндашув ҳам йўқ эмас. Респондентларнинг аксарият қисми, пандемия давом этса ҳам, яқин келажакда уларнинг аҳолиси фаровонлиги ижобий томонга ўзгаради, деб ҳисоблайдилар (сўровда қатнашганларнинг 75,8% яқин 30 кун ичида вазият “яхшиланади” ва “анча яхшиланади” деб жавоб беришди). Шу билан бирга, сабабий муносабатларни холис тарзда аниқлаш учун COVID-19 пандемиясининг таъсирини баҳолашда вазиятни танқидий таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Агар маҳалла раҳбарлари орасида бундай (ҳаддан ташқари ижобий) фикрлар сақланиб қолса, бу уларнинг жамоаларидаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишда уларнинг самарадорлигини пасайтиради. 2. Алоҳида соҳаларга таъсири 0.6 2.1 2.4 5.4 6.7 25.1 34.1 36.4 66.8 0 10 20 30 40 50 60 70 80 Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг кучайиши Муаммолар йўқ Бошқа Оила аъзолари ўртасида жанжалларнинг кўпайиши Ўзини ўзи яккалаш натижасида оила аъзолари ўртасидаги зиддият Хавотир ва стресснинг кучайиши Аёллар учун уй ишларининг кўпайиши Қўшнилар ва танишлар билан етарлича алоқа қилмаслик Оила аъзолари ва дўстлар билан етарлича алоқа қилмаслик 23 Хизмат кўрсатиш ва таълим соҳасида иш жойларини йўқотиш Респондентларнинг фикрига кўра, COVID-19 пандемиясига қарши чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлган иш жойларининг энг катта йўқотилиши хизмат кўрсатиш соҳасида, асосан овқатланиш соҳасида (масалан, ресторанлар, кафелар, чойхоналар, ошхоналар ва бошқалар) кузатилган. Қайси соҳаларда иш ўринлари энг кўп йўқотилганлиги тўғрисида сўралганда, респондентларнинг аксарияти (80% дан кўпроғини) айнан шу соҳаларни таъкидладилар. Кейинги ўринларда эса маҳаллий даражада кўрсатиладиган хизматлар, масалан, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, таъмирлаш устахоналари, тикувчилик устахоналари (58% дан кўпроғи) ва таълим муассасаларини (респондентларнинг 52,9 фоизи мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида иш йўқотиш бўлганлигини) қайд этганлар. Респондентларнинг 25% дан 30% гача қисми қурилиш ва чакана савдо соҳасини танлаган бўлсалар, 15% га яқин иш жойлар меҳмонхона бизнеси (хусусан, меҳмонхоналар) соҳасида рўй берганини таъкидлашган. 9-расмга қаранг. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling