Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


 Ижтимоий ҳимоя сиёсатини энг кўп зарар кўрган қатламларга йўналтириш чоралари


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

2. Ижтимоий ҳимоя сиёсатини энг кўп зарар кўрган қатламларга йўналтириш чоралари 
2.1. Энг юқори даражадаги кўп томонлама натижага эришиш учун ижтимоий ҳимоя сиёсати янада 
самарали ва мақсадли бўлиши лозим. Ижтимоий ҳимоя сиёсати сўровда аниқланган гуруҳлар, яъни 
кам таъминланган оилалар, кўп болали оилалар ва меҳнат мигрантларидан ташқари 18 ёшга тўлмаган 
болаларни тарбиялаётган ёлғиз оналар, нафақахўрлар, ёлғиз кексалар ёки болалари ва набиралари 
билан бирга яшайдиган қариялар, ногиронлар, расмий секторда иш ўрнини йўқотган меҳнатга 
лаёқатли ёшдаги одамлар ва оиладаги зўравонликни бошидан кечирган инсонларни қамраб олиши 
керак. 
2.2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва нодавлат таълим 
муассасалари ўртасидаги давлат-хусусий шериклиги доирасида қисқа муддатли касб-ҳунарга 
5
Хусусан, бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва 
тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сонли 
қарорининг 5-бандидаги жамоатчилик асосидаги мониторинг ўтказишни кўзда тутади. Унда кўрсатилишича, «Микрокредитбанк» 
АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган: 
тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 
миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилади; 
микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб 
олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади. 
Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади. 



ўргатиш курслари орқали меҳнатга лаёқатли одамларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
Бу таълим хизматларига бўлган талабни тиклашга ёрдам беради, фуқароларга иқтисодий фаолиятда 
ўз-ўзини англаш учун кўпроқ имкониятлар яратади ва узоқ муддатли истиқболда мамлакатдаги инсон 
капиталини сезиларли даражада оширади. COVID-19нинг яширин салбий таъсирини камайтириш 
учун таълим олмаган, ишламайдиган ва касб-ҳунарга эга бўлмаган ёш аёллар ва эркакларга алоҳида 
эътибор берилиши керак.
2.3. Пандемиядан бирмунча жиддий зарар кўрган ижтимоий гуруҳлар ҳақидаги маълумотларнинг 
аниқлиги ва мавжудлигини таъминлаш. Бунга ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат қилган маҳалла 
аҳолисининг ижтимоий, иқтисодий ва гендерга оид қисқа биографияси тўғрисидаги маълумотларни 
тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун рақамли ечимлар (ишни олиб бориш учун ахборот 
тизимлари, электрон рўйхатлар ва бошқалар) ишлаб чиқиш, шунингдек, ходимларнинг рақамли 
кўникмаларини ривожлантириш киради. Ушбу чора-тадбирлар жинсга оид ва бошқа омиллар бўйича 
ажратилган маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш борасида маҳалла вакилларининг салоҳиятини 
оширишга, маҳаллий аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қарорларни қабул қилишда 
маълумотларга ва далилларга асосланган ёндашувларни жорий этишга ёрдам беради.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling