Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


 Маҳалла органларининг COVID-19 га қарши курашиш имкониятини ошириш бўйича чора-


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

4. Маҳалла органларининг COVID-19 га қарши курашиш имкониятини ошириш бўйича чора-
тадбирлар 
4.1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг техник ва кадрлар салҳиятини яратиш. Бу 
жараён янги ташкил этилган Вазирликнинг операцион эҳтиёжларини қондириш, яъни унинг 
офисларини жиҳозлаш, рақамли инфратузилмани яратиш ва аҳолининг турли гуруҳлари, масалан, 
ногиронлар, гендерга асосланган зўравонликни бошидан кечирганлар, уйсиз одамлар ва бошқалар 
билан самарали фаолият олиб бришини таъминлаш мақсадида биноларнинг инклюзивлигини 
оширишга кўмак бериш орқали амалга оширилади. Халқаро илғор тажриба ва маҳаллий шароитни 
яхши тушунишга асосланган ижтимоий ҳимоя қилишнинг замонавий ёндашувлари бўйича вазирлик 
ходимларининг салоҳиятини ошириш ҳамда уларни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш зарур. 
4.2. 
COVID-19га 
қарши курашишда ҳукуматнинг алоқа соҳасига оид стратегиясини 
такомиллаштириш, шу билан бирга COVID-19 дан даволанган инсонларни иснод қилиш ва 
камситиш хавфи йўқлигини тушунтиришга эътибор қаратиш. Шунингдек, пандемия атрофидаги 
вазиятни ёритувчи материаллар сабаб-оқибат алоқадорлигини объектив аниқлаш ва тасвирлаш учун 
танқидий таҳлилга асосланган бўлиши керак. Бунинг учун жамоатчилик билан алоқалар бўйича 
мутахассислардан, Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашда иштирок этадиган муҳим идоралардан 
(Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, маҳаллий 
ҳокимликлар) профессионал ёндашув талаб қилинади. 
4.3. Ижтимоий ҳимояга бўлган инновацион ёндашувларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш
Маҳалладан ёрдам сўраб қилинаётган мурожаатларни қондириш мақсадида зарар кўрган аҳоли учун 
ҳомийлик ва инсонпарварлик ёрдамларини жалб қилиш имкониятларини ўрганиш керак. Шу 
муносабат билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳомийлик маблағларини тўплаш ва 
тарқатиш мақсадида халқаро гуманитар ташкилотлар, маҳаллий нодавлат-нотижорат ташкилотлари 
ва кўнгиллилар жамоалари билан ҳамкорликни кенгайтириши мумкин. Бунинг учун маҳалланинг 
кекса аъзолари (оқсоқоллар) билан маслаҳатлашиб, маҳаллий аҳолига зарур бўлган ёрдамнинг ўзига 
хос турлари, шакллари ва миқдорини аниқлаш механизмини яратиш талаб этилади. Шаффофликни 
таъминлаш ва ресурсларни сафарбар қилиш мақсадида (маблағ йиғиш ёки краудсоурсинг орқали) 
ушбу маълумотлар Интернетда эълон қилиниши керак. 
Умуман олганда, кейинги ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш пакетларини мақсадли 
йўналтиришни яхшилаш учун ҳукумат ва бошқа манфаатдор томонлар аҳоли зичлиги, урбанизация, 
йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги ва бошқа барқарор даромад манбалари, мигрантларнинг 
кириб келиши ва чиқиб кетиши каби мезонларга мувофиқ минтақавий шароитларни яхшироқ 
ўрганиши керак. Карантин ўрим-йиғим ва ҳосилни сотиш мавсумига, айниқса, хусусий секторга 
минимал таъсир кўрсатиши учун мавсумий омилларни ҳисобга олиш ҳам муҳимдир.




Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling