Ўзбекистонда давлат иқтисодий сиёсатининг мақсади ва вазифалари Бажарди: Илмий раҳбар: Профессор, и ф. д Эргашев Р. Х. ҚАрши-2023 мундарижа


Давлат иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари


Download 128.58 Kb.
bet4/6
Sana08.03.2023
Hajmi128.58 Kb.
#1248535
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Иқтисодий сиёсат mustaqil ish

Давлат иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари. 

Иқтисодиёт яхлит бўлар экан, иқтисодий сиёсат ҳам ягонадир. Давлатнинг иқтисодий сиёсати – бу макроиқтисодий сиёсат бўлиб, унинг муайян мамлакатнинг миллий иқтисодига оид пухта ўйланган ва ишлаб чиқилган йўл-йўриқлари ва улардан келиб чиқадиган саъй-ҳаракатларидир. Лекин давлат сиёсатининг аниқ йўналишлари бор.
Монетар сиёсат – бу давлатнинг пул-кредит сиёсати бўлиб, пул муомаласини тартиблаш, товар ва пул массаси ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, иқтисодиётдаги пул оқимларини бошқариб туриш сиёсати ҳисобланади. Унинг мақсади нархларни ва шунга кўра миллий пул бирлиги ҳарид қурбини, унинг валюта курсини барқарорлаштириш, охир-оқибатда пулга талаб билан унинг таклифини мувозанатлаштиришдан иборат бўлади.
Монетар сиёсатнинг учта асосий жиҳати бор:
1. Қайта молиялаштириш ёки ҳисоб сиёсати. Бунда давлат номидан марказий банклар учёт ставкасини ўзгартиради. Ставка ошганда пул қимматлашиб, унга талаб қисқаради. У пасайтирилганда пул арзонлашиб, унга талаб ошади. Бу айни пайтда кредитнинг арзон ёки қиммат бўлишини билдиради. Бу эса иқтисодиётга кредит ҳисобидан юбориладиган инвестицияларни ўзгартириб, унинг ўсишига таъсир этади.
2. Очиқ бозорда операциялар ўтказиш сиёсати. Бу давлат облигацияларини чиқариб, фирмалар, банклар ва аҳолига сотиш ва вақти келганда уларни қайтадан сотиб олишни билдиради. Бу облигацияларни олиш қулай бўлади, чунки уларга қатъий белгиланган фоизни давлат тўлайди, бу билан уларнинг даромадлилиги кафолатланади. Давлат облигациялари сотилганда пул уларга боғланиб қолади, натижада унинг муомаладаги миқдори қисқаради. Аксинча, улар қайтадан сотиб олинганда пул улардан бўшаб, муомалага келади, у ердаги пул миқдори кўпаяди. Демак, бу усул билан ҳам пул миқдори тартибланади.
3. Мажбурий резерв сиёсати. Бу сиёсатга биноан марказий банклар бошқа банклар учун кредит ресурсининг мажбурий резервини киритади. Бу тартибга кўра банклар кредитга бериладиган пулнинг бир қисмини марказий банклар ихтиёрига беради. Бу резерв ошса, кредит пули қисқаради, агар у камайса, бу пул кўпаяди. Масалан, мамлакатда жами кредит ресурслари 80 млрд. доллар. Шундан 10 фоиз захира ўтказилса, кредит учун 72 млрд. доллар қолади. Борди-ю бу захира 15 фоизга чиқарилса, кредитга 68 млрд. доллар қолади. Бу билан кредитга мўлжалланган пулнинг таклифи ошади ёки қисқаради. Шунга қараб, кредит олиш гоҳ ошиб, гоҳ қисқариб туради. Монетар сиёсатнинг айтилган йўналишлари шуни кўрсатадики, унда турли иқтисодий воситалар қўлланилади. Монетар сиёсат икки хил бўлади:
1) қаттиқ сиёсат. Бунда пул массаси қисқартирилади, унинг эмиссия (пул чиқариш) ҳисобидан ўсиши қатъий чегараланади. Натижада пул массаси қисқариб, товар массасига тенглашади. Пулнинг қисқариши талабни камайтиради, нархлар эса ўсмайди, пул бирлигининг харид қурби барқарорлашади. Пул топишга интилиш иқтисодиётнинг жонланишига олиб келади. Бундай сиёсат илгари таъкидлаганимиздек, одатда иқтисодиётни тангликдан чиқариш ёки инфляцияни кескин сусайтириш учун қўлланилади;
2) юмшоқ монетар сиёсат. Бунда давлат пул массасининг ортишига тўсқинлик қилмайди, пул эмиссияси ҳадеб чекланавермайди, натижада пул кўпайиб, унинг арзонлашуви юз беради. Юмшоқ сиёсат иқтисодиёт ўсиш паллада бўлганда кўпроқ қўлланилади, чунки пул массасининг ўсишига қараб товарлар массаси ҳам ўсади. Бунда товар-пул мувозанати пулни қисқартириш ҳисобидан эмас, балки товарларнинг кўпайиши туфайли таъминланиб туради.
Бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатдан янги босқичига қадам қўйди. Бу йўлда у жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришиляпти.
Айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбари бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг фаровонлиги учун жон куйдираётган, минтақани саноати ривожланган, обод ва дунё билан кенг интеграциялашган ҳудудга айлантириш орзуси билан яшаб, шунга монанд меҳнат қилаётган етакчи сифатида намоён бўлмоқда.
Қисқа давр ичида Ўзбекистон халқи мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига асос бўлувчи улкан ютуқларни қўлга киритди. Шунга монанд равишда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва модернизация жараёни, жумладан, қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича сиёсатни дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. 
Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарири билан суҳбатида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар, ташқи ва минтақавий сиёсати ҳақида батафсил сўз юритилган. Яна бир муҳим хусусияти шундаки, унда Янги Ўзбекистон — демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлат экани алоҳида қайд қилинган.
Бу демократик ўзгаришлар эса кимларгадир ёқиш, мақтаниш, турли рейтингларга кириш учун эмас, балки халқимиз, авваламбор, ёш авлодимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида амалга оширилмоқда. Айниқса, “инсон ҳуқуқ ва эркинликлари”, “қонун устуворлиги”, “очиқлик ва ошкоралик”, “сўз эркинлиги”, “дин ва эътиқод эркинлиги”, “жамоатчилик назорати”, “гендер тенглик”, “хусусий мулк дахлсизлиги”, “иқтисодий фаолият эркинлиги” сингари фундаментал демократик тушунчалар ва ҳаётий кўникмалар ҳозирги вақтда реал воқеликка айланиб бораётгани эътиборлидир.
Янги Ўзбекистон иборасида ҳақида тўхталганда, энг аввало, янгича иқтисодий муносабатлар, янгича иқтисодий дунёқараш кўз олдимизда гавдаланади. Ўтган беш йилда бу борада қилинган ишларни санаб адоғига етолмайсиз. Энди кўп йиллардан буён одамларни қийнаб келган электрон карточкадаги пулларни банкоматлар орқали нақд пулга айлантириш, миллий валюта курсининг “қора бозор”да — бир хил, банкларда эса бошқача бўлиши, хорижий вал юталарни сотиб олиш, фуқароликка эга бўлиш, Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан уй-жой ва мол-мулк сотиб олиш ҳамда уларни рўйхатга қўйиш билан боғлиқ қатор муаммолар тарихда қолди.
Сўнгги беш йилда давлатимиз раҳбарининг мустаҳкам сиёсий иродаси туфайли тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги- янги имкониятларга эга бўлмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланмоқда. Буларнинг барчаси Президентимизнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида туну кун тиним билмасдан, бор билим ва тажриба, куч ва имкониятларини сафарбар этаётгани ҳамда бу жараён тобора кучайиб, янги сифат босқичига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.
Суҳбатда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятга, қадимий тажриба ва бой анъаналарга эгалиги, аммо узоқ вақт мобайнида ушбу тармоқда бозор иқтисодиётига хос ёндашув ва моддий рағбатлантириш механизмлари жорий этилмагани, уни ривожлантиришга маблағ ва илмий инновациялар етарлича жалб қилинмагани ҳақида ҳам сўз юритилган. Бу эса энди ақлимизни, интеллектуал салоҳиятимизни, билим ва тажрибамизни оширишимиз, айнан ана шу омилларни иқтисодий ўсиш нуқталари ва ресурс манбаларига айлантириш лозимлигини англатади.
Президентимиз таъкидлаганидек, бу ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, бунга билим ва тажриба, тинимсиз ўқиб-ўрганиш, изланиш, янгиликка интилиш, юқори технологияларни жорий этиш, ислоҳотларни самарали олиб бориш ҳисобидан эришиш мумкин. Шу сабабли юртимизда аграр секторни ялпи ва тизимли трансформация қилиш бошланди. Ушбу соҳани иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш — бош мақсад бўлиб, шу мақсадда 2020-2030 йилларга мўлжаллаб ишлаб чиқилган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясида тармоқни ривожлантириш борасидаги асосий вазифалар аниқ-равшан белгилаб қўйилди.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги, озиқовқат сектори ва қишлоқларни яқин ўн йилда жадал тараққий эттириш режаси кўзда тутилди. Аграр соҳада ишларни бутунлай янги асосда ташкил этиш орқали тармоқнинг самарадорлиги ва рақобатдошлигини ошириш, ушбу йўналишда минглаб янги иш ўринлари яратиш ва қишлоқ жойларда одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш сари муҳим қадамлар қўйилмоқда.
Албатта, 35 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган, ўтган даврда кўплаб муаммолар тўпланиб қолган мамлакатнинг тақдири ва келажагини белгилаш борасида тўғри йўл танлаш – бу давлат раҳбаридан улкан ақл-заковат, билим ва тажриба, мустаҳкам ирода, жасорат ва азму шижоатни талаб этади. Айни вақтда танланган ривожланиш йўлини ижтимоий институтлар, таъсирчан механизмлар орқали ҳаётга татбиқ этиш, одамларни ислоҳотларнинг мақсади ва натижасига ишонтириш, бутун жамиятни руҳлантириб, улуғ мақсадлар сари сафарбар эта олиш – янада мураккаб вазифа, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон ўз миллий тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган кейинги йилларда Президентимиз томонидан сиёсий-ижтимоий маконда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар кенг кўлам касб этиб, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида туну кун тиним билмасдан, бор билим ва тажриба, куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганидан ҳамда бу жараён тобора кучайиб, янги сифат босқичига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.
Таъкидлаш жоизки, тарихий жараёнларнинг қайноқ изларини ўзида мужассам этган ушбу кенг қамровли мақола мард ва олижаноб халқимиз Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кейинги йилларда қандай оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли ривожланиш йўлини босиб ўтаётганини, ўз кучи, ўз салоҳияти билан янги Ўзбекистон давлатини барпо этаётганини бамисоли кўзгудек ёрқин акс эттиради.
Бугун барча ватандошларимиз бошланган янгича ислоҳотларни янада шиддат билан давом этишини истайди, десак асло муболаға бўлмайди. Шавкат Мирзиёев эса янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар муаллифидир.
Халқимиз, сайловчиларимиз олдида 2016 йил декабрдаги Президентлик сайловолди дастурида белгиланган вазифалар тўла-тўкис ижро этилиши юзасидан ҳисобдормиз. Сайловолди дастуридаги энг муҳим йўналишлар 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида беш йил давомида муваффаққиятли амалга ошириб келинмоқда. Ҳар бир соҳада мазкур стратегиясига мувофиқ, давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиётни э р к и н л а ш т и р и ш , қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича тизимли чоралар кўрилди. Бу ишларда шахсан давлатимиз раҳбари бош-қош бўлиб келяпти. Илгари ўн йилликлар давомида пайсалга солиб, содда қилиб айтганда, бекитиб айтилмаган, одамларимизни қийнаб келган муаммоларнинг қопқоқлари очилди. Бугун камбағалликни қисқартириш хусусида оддий бир ҳолатдай гапиряпмиз. Лекин ўз даврида ушбу муаммони тан олиш осон бўлмаганини раҳбаримизнинг ўзларидан кўп бора эшитганмиз. “Ёпиқ мавзу” бўлган бу масала ҳам эндиликда тизимли ечимини топиб бормоқда. Ҳукумат иш услубини тубдан ўзгартирди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ташкил этилди. Камбағалликдан чиқариш сиёсати давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Манас қишлоғидан бошланган эзгу ташаббус, энг чекка ҳудуддаги қишлоқларгача кириб борди бугун. 2017–2020 йилларда 5 миллион аҳоли яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқ қиёфаси тубдан ўзгарган бўлса, жорий йилда бу дастурнинг кўлами бир неча бор кенгайиб, барча туман ва шаҳарлардаги 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллада 21 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари дастури амалга оширилмоқда.
Айниқса, тадбиркорлар, фермерлар учун ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар даври бўлди. Асоссиз текширувларга чек қўйилди, экспортёрлар рағбатлантирилди, ишбилармонлик ташаббуслари тўлиқ қўллаб-қувватланди. Ўтаётган беш йил мамлакатимизни нафақат ички, балки ташқи сиёсатини ҳам тубдан ўзгартирган, жаҳонга Янги Ўзбекистонни кашф қилган давр бўлди, десак тўғрироқ бўлади. Зеро, юртимизда кичик ва хусусий бизнес субъектлари сони кейинги пайтда икки баробар кўпайди, ушбу тармоқдаги 50 фоиздан зиёд корхоналар фақат кейинги уч йилда ташкил этилган. Чунки тадбиркорлар давлат томонидан қўллаб-қувватланмаса, уларга шароит яратиб берилмаса, хусусий корхоналар сонини кўпаймаса, шаҳар ва туманларнинг маҳаллий бюджети ночор аҳволда қолаверади. Ушбу тарихирий суҳбатни ўқир эканман, ундаги қуйидаги фикрлар эътиборимни тортди: “Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз керак: тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш — фуқаролар, халқимиз фаровонлигини оширишнинг энг самарали йўли, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пировард мақсадидир. Бу соҳадаги мавжуд камчилик ва нуқсонларни ҳал этишда мамлакатимиз ҳаётини янада эркинлаштириш, очиқлик ва ошкоралик муҳитини, жамоатчилик назоратини кенгайтириш муҳим роль ўйнайди, деб ишонаман”.
Хулоса ўрнида айтганда, бугун Ўзбекистон халқаро ташкилотлар доирасида мунтазам равишда муҳим ташаббуслар ва сиёсий таклифларни илгари сурмоқда. Президентимиз амалга ошираётган улуғвор ишларни нафақат халқимиз қўллаб-қувватламоқда, балки дунё ҳамжамияти ҳам алоҳида эътироф этмоқда. Бу мустақил Ўзбекистондаги янгича бошқарув, янги стратегия ва янги имкониятларнинг амалдаги ёрқин намунасидир.

Download 128.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling