Ўзбекистонда давлат иқтисодий сиёсатининг мақсади ва вазифалари Бажарди: Илмий раҳбар: Профессор, и ф. д Эргашев Р. Х. ҚАрши-2023 мундарижа
Download 128.58 Kb.
|
Иқтисодий сиёсат mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.4.Ўзбекистондa дaвлaт мулкини хусусийлaштириш вa бошқaриш иқтисодиётни тaртибгa солиш воситaси
1.3. Ўзбекистонда иқтисодий сиёсатни ислоҳ қилиш стратегиясининг яратилиши
Ўзбекистонда мустақиллик еьлон қилингандан сўнг ижтимоий ёьналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга ега кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо етиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Юртбошимиз раҳбарлигида ижтимоий ёьналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо етиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида машаққатли тараққиёт ёьли босиб ўтилди. Биринчип президентимиз мустақил тараққиёт ёьли ва галдаги вазифаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти нуқтаи назаридан бу ёьлни икки босқичга бўлиш лозимлигини асослаб берди. Дастлабки босқич - 1991-2000 йиллар ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан бўглиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олади. 2001 йилдан то ҳозиргача бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи босқич фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даври бўлиб, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таьминлашда муҳим рол ўйнади . Мамлакатни 1991-2000 йиллар давомида ислоҳ қилиш ва янгилаш босқичида миллий давлатчиликни шакллантириш республикамизни барқарор ривожлантиришда мустаҳкам замин бўлди. Тарихан қисқа вақт ичида совет давридаги ески маьмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам берилди, миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро етувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ташкил етилди, ижтимоий ва фуқаролик институтлари фаолияти ёьлга қўйилди, иқтисодиётни еркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди 1.4.Ўзбекистондa дaвлaт мулкини хусусийлaштириш вa бошқaриш иқтисодиётни тaртибгa солиш воситaси Мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва ижтимоий ёьналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш асосида уни чуқур таназзулдан чиқариб, барқарор ривожлантиришга, аҳоли турмуш фаровонлигига еришишга қаратилган туб ўзгартиришлар сиёсатининг стратегик мақсадлари биринчи президентимиз И.A.Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ёьлида” номли асарида қуйидагича изоҳлаб берилди: 1. Ижтимоий ёьналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таьминлайдиган иқтисодий тизимни барпо етиш. 2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таьминлаш. 3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий еркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошқаришнинг маьмурийбуйруқбозлик усулларини бартараф етиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш. 4. Иқтисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таьминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш. 5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш” . Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш ёьли ижтимоий-ёьналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу ёьлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган: - иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устуворлигини таьминлаш; - ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши; - бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланиши, қонунлар устуворлигининг таьминланиши; - бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш; - бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш. Биринчи президентимиз И.A.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябридаги қўшма мажлисидаги маьрузасида “Биз ислоҳотларни инқилобий усулда, яьни “шок терапияси” ёьли билан амалга оширишдан онгли равишда воз кечиб, тадрижий тараққиёт ёьлини танлаб олганимиз туфайли халқимизни қандай ўгир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий тўфонлардан асраб қолишга муваффақ бўлганимизни бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда” , - деган. Ушбу босқичда, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги тубдан ислоҳ қилиниб, мамлакатимиз иқтисодиёти ва екологиясига катта зарар йетказган пахта монополиясига барҳам берилди. Қишлоқ хўжалиги екинлари таркиби ўзгартирилди. Мамлакатда ғалла мустақиллигига еришилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон ўзининг ғаллага бўлган еҳтиёжини қоплабгина қолмасдан, қўшни МДҲ мамлакатларига, Aфғонистон, Ерон каби давлатларга ғалла ва ун маҳсулотларини експорт қилмоқда. Мамлакатимизда янги нефт -газ конларини аниқлаш, бу соҳага инвестицияларни, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб етиш орқали йирик корхоналарнинг қурилиши ва реконструкция қилиниши натижасида нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1990 йилга нисбатан 3 баробар ортди. Республика енергетика мустақиллигига еришди. Иккинчи босқичда иқтисодиётни модернизация қилиш ва ислоҳ етишни янада чуқурлаштириш, инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шунинг негизида иқтисодий ўсишни таьминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилди. Шу мақсаддан келиб чиқиб, биринчи президентимиз И.A.Каримов мазкур босқичда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни кўрсатиб берди: - иқтисодиётни янада еркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш; - давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига йетказиш; - иқтисодий ўсишни ва макроиқтисодий мутаносиблик ҳамда барқарорликни таьминлаш; - миллий валюта – сўмни янада мустаҳкамлаш; - иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё йетказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш, мамлакатнинг експорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган ёьл давом еттирилди. Биринчи президентимиз И.A.Каримов таькидлаб ўтганидек, мазкур босқичда «еркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шартидир» . Бу еса иқтисодиёт соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширишни кўзда тутди: - иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида еркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш; - хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида мулкдорлар синфини шакллантириш; - мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита ёьналтирилган сармояларни кенг жалб етиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш; - иқтисодиётнинг асосий тармоқларини жадал модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашни таьминлаш; - юртимизда транспорт коммуникация тизимини янада ривожлантириш; - солиқ юкини камайтириш, фаол инвестиция, фаол експорт сиёсатини юритиш; - аҳоли турмуш даражасини ошириш, аввало, қишлоқ жойларда кишиларнинг турмуш шароитини изчил яхшилаш; - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий тараққиётда устувор ўрин егаллашига еришиш; - мамлакатнинг експорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таьминлаш; - иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом еттириш. Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий ёьналишлари қуйидагилардан иборат: - мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш; - аграр ислоҳотлар; - молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти; - бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш; - ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти; - ижтимоий ислоҳотлар. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш енг асосий вазифамиз . Мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг хар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда хаётнинг барча сохаларини либераллаштириш бўйича мутлақо янгича ёндошув ҳамда тамойиллар ишлаб чиқишдан иборат . Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мамлакатда олиб борилаётган барча ислоҳотлар тўғририсида шундай фикр билдирадилар “Ислоҳот –ислоҳот учун емас инсон манфаатлари учун хизмат қилиши керак” демак юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларнинг барчаси инсонлар учун инсоннинг манфаатлари учун хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги фармонини еълон қилинди. Ҳаракатлар стратегияси 5 босқичда, юртумизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади. 1-йўналиш: Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш 2-йўналиш: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш 3-йўналиш: Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш 4-йўналиш: Ижтимоий соҳани ривожлантириш 5-йўналиш:Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишдир. Хулоса Мустақилликка еришганимиздан кейин давлатимиз ва унинг кўп миллатли халқи манфаатларига мувофиқ келадиган мустақил ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш имконияти туғилди. Бу вақтда республикамиз олдида ўта муҳим бўлган бир қатор вазифаларни ҳал етиш масаласи турарди. Иқтисодий сиёсат — иқтисодиётни бошқариш, мамлакат мақсадлари, вазифалари, манфаатларига мувофиқ ҳолда иқтисодий жараёнларга муайян йўналиш бериш соҳасида давлат, ҳукумат фаолиятининг бош йўналиши, тадбирлари тизими; иқтисодиёт фани соҳаларидан бири. Таркибий, инвестиция, молия-кредит, ижтимоий, ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техника, солиқ, бюджет соҳалардаги сиёсатни қамрайди. Биринчидан, яккаҳокимлик тизимидан мерос бўлиб қолган салбий оқибатларни бартараф етиш, иккинчидан, мустақил, демократик жамиятнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш ва ўтиш даврига хос муаммоларни ҳал қилиш. Aвваламбор, асосий еьтибор яккаҳокимлик тизимининг иллатларини зудлик билан тугатиш, бошқарувнинг маьмурий-буйруқбозлик услублари ва директив режалаштиришнинг салбий оқибатларини тугатиш, иқтисодий ва молиявий вазиятни барқарорлаштиришга еьтибор қаратилди. Республикада яккаҳокимлик, маьмурий-буйруқбозлик тизимининг амал қилиши иқтисодиётни ночор аҳволга тушириб қўйди. Иқтисодиётда зиддиятлар кучайиб борди, амалдаги хўжалик юритиш механизми еса мазкур зиддиятларни бартараф етишга ноқобил еди. Бу ҳолат жамият ҳаётида 60-йиллардаёқ яққол намоён бўла бошлаган еди. Иқтисодиётнинг ривожланиш сурьати кескин пасайиб, сарф-харажатлар ортиб борди. Ривожланишнинг иқтисодий воситалари ва омиллари амалда ишламади. Ўзбекистондаги маьмурий ислоҳотларнинг асосий ёьналишлари қуйидагиларда ўз ифодасини топади: Биринчидан, иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини кескин чеклаш, давлатнинг бошқарув тузилмалари ва уларнинг вазифаларини қисқартириш, давлат бошқарув органларини сақлаб туришга сарфланаётган харажатларни камайтириш зарур. Давлат вазифалари ва ваколатларини тобора кўпроқ жамоат, нодавлат ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўтказиш керак. Иккинчидан, бошқарувни номарказлаштириш, айрим вазифаларни еса ҳудудий бошқарув бўғинларига кенг кўламда топшириш, ортиқча маьмурий вертикал тузилмаларни тугатиш зарур. Барча даражадаги ҳокимликларнинг ислоҳотларни амалга ошириш, жойлардаги ишларнинг аҳволи, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал етиш, бандлик муаммоларини йечиш ҳамда аҳоли турмушини фаровонлаштириш борасидаги масьулиятини кучайтириш лозим. Учинчидан, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув тузилмаларини қайта тузиш, бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асосида иқтисодиётни бошқариш тузилмаларининг самарадорлигини таьминлаш. Бугунги кунда нафақат айрим бўғинларни, балки қилинаётган сарф-харажатларни деярли оқламаётган айрим идораларни ҳам сақлаб қолиш қай даражада мақсадга мувофиқ, деган масалани қайта кўриб чиқиш пайти келди. Тўртинчидан, бошқарув тизимининг самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш. Қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш сифатини сезиларли даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан таьсирчан назорат механизмини жорий етиш зарур. Вазирлик ва хўжалик бирлашмаларининг мавжуд бошқарув шакли, усул ва методларини маьмурий-буйруқбозликдан халос қилиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига аралашиб, хўжалик юритувчи субьектларнинг иқтисодий мустақиллигини чеклашига ёьл қўймаслик учун тегишли чора-тадбирларини амалга ошириш лозим. Бешинчидан, замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий етиш, кераксиз ҳисоботларни ва қўгозбозликни қисқартириш асосида давлат бошқаруви тизимини босқичмабосқич модернизация қилиш ҳисобидан унинг самарадорлигини ошириш. Маьмурий ислоҳотларни амалга оширишда олдимизга қўйилаётган енг асосий вазифа, биринчидан, давлат, жамоат ва хўжалик субьектларини бошқаришнинг бутун тизимини демократлаштириш ва еркинлаштиришни таьминлаш, иккинчидан еса, уларни мамлакатни ислоҳ ва модернизация қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мос ҳолатга келтиришдан иборат. Download 128.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling