Ўзбекистонда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларнинг мазмун ва моҳияти
Download 1.28 Mb.
|
jaloliddin 162-22
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларни изчил ошириб боришни олиб кўрайлик. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштири ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (24.05.2017 й) Фармони қабул қилинди.Шунингдек, Ўзбекистон Республика Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплексни ҳудудий органлари раҳбарларини шахсий масъулиятини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” (06.05.2017 й), “Касаначиликни янада ривожлантириш учун кулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.05.2017 й), “Маданият санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” (14.08.2017 й), “2018 — 2019 йиллар, туризм соҳасики ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” (16.08.2017 й) ва бошқа Қарорлари чиқди.Айниқса, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам кўп иш қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (16.03.2017 й), “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштири чора-тадбирлари тўғрисида” (18.04.2017 й), “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида” (18.04.2017 й), “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” (21.04.2017 й), “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.06) ва бошқа Фармонлари қабул қилинди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.04.2017 й), “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” (04.04.2017 й), “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.04.2017 й), “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирри тўғрисида” (04.04.2017 й), “2017 — 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида” (20.04.2017 й), “2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантир дастури тўғрисида” (20.04.2017 й), “2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.04.2017 й), “2017 — 2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.05.2017 й), “Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” (06.06.2017 й), “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.06.2017 й), “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (17.07.2017 й) бошқа Қарорлари ҳамда “Ногиронларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.08.2017 й) Фармойиши чикди.Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling