Ўзбекистонда Ислом молиясини ривожлантириш масалалари ва ислом молияси ташкилотлари


БМТ тадқиқоти Ўзбекистонда банк кредитларидан фойдаланиш даражаси пастлигини кўрсатди


Download 71.98 Kb.
bet3/4
Sana03.02.2023
Hajmi71.98 Kb.
#1156407
1   2   3   4
Bog'liq
5 мавзу

БМТ тадқиқоти Ўзбекистонда банк кредитларидан фойдаланиш даражаси пастлигини кўрсатди. 2020 йил бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури доирасида «Ўзбекистонда исломий молия маҳсулотлари таҳлили» бўйича амалга оширилган тадқиқот ва унинг доирасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, банк кредитларидан фойдаланмасликнинг асосий сабаблари сифатида авваламбор, диний қарашлар, кредитлар бўйича юқори фоиз даражаси ва кредитлаштиришнинг мураккаблиги кўрсатилган бўлиб, агар мамлакатда ислом молия муассасалари ташкил этилса, юқоридаги сўровномада иштирок этган қатнашувчиларнинг аксарияти ушбу муассаса хизматларидан фойдаланишлари мумкинлигини таъкидлаганлар.
Ислом корпорацияси Ислом молияси ривожланишига туртки бўлмоқда. Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ICD) мамлакатда ислом молиясининг ривожланишида алоҳида ўрин эгаллаган. Шу кунга қадар ушбу ташкилот томонидан умумий миқдори 400 миллион АҚШ долларига тенг маблағ мамлакатдаги 18та тижорат банклари, 2та лизинг компанияси орқали 260дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакилларини тўғридан тўғри молиялаштириш учун йўналтирилди ва шу орқали 5,000дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилишига эришилди.
Исломий молиявий хизматлар индустрияси.
Ўзбекистон тижорат банкларида Ислом молия дарчалари очилади
Мамлакатда ислом молия хизматларига бўлган талабнинг юқорилигини инобатга олган ҳолда ICDнинг Маслаҳат гуруҳи ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 6 та тижорат банки, жумладан Капиталбанк, Трастбанк, Азия Альянс банк, Агробанк, Қишлоқ Қурилиш банк ва Ипак Йўли банкларида Ислом дарчалари (Исломий молия хизматлари кўрсатувчи шохобча) очиш бўйича иш олиб бормоқда. Ушбу дарчалар 2021 йилнинг бошида ишга тушиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Алоқабанк, Халқ банки, Универсал банк ва Давр банкларда ҳам ислом дарчалари очилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ислом молия хизматлари Ўзбекистонга қандай наф келтиради? Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб, Ўзбекистонда ислом молия хизматлари саноатининг кенг қамровли жорий этилиши мамлакат учун қуйидаги имкониятларни очишига ишонамиз:

  • хориждан келаётган инвестициялар ҳажмини ошириш ва диверсификациялаш;
  • банк тармоғида ҳалол ва шаффоф рақобат муҳитини яратиш ҳамда банк тизими активларини диверсификациялаш имкониятини яратиш;
  • аҳоли ва бизнес вакиллари ихтиёрида бўлган бўш пул маблағларининг иқтисодиёт ривожланишида максимал иштирокини таъминлаш;

Download 71.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling