Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари Бажарди: 4 курс и-162-19 гўруҳ талабаси Абдурахмонов Шакрор Худойберди Ўгли
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий усуллари ва шакллари
Download 138.1 Kb.
|
iqtisodiyotni tartibga solish ьфмягқшвфт mustaqil ish
2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий усуллари ва шакллари. Уларнинг ривожланиш босқичлари.
Иқтисодиёт ўзини-ўзи тартибга солиш даврида бозор механизми узоқ вақт мобайинида иқтисодиётни тартибга солишнинг ягона механизм бўлди. Иқтисодиётни давлат томонидан тарибга солиш зарурати ва уни бозор билан уйғунлаштириш бироз кейинроқ юзага келди. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг ривожланишини икки йирик босқичга бўлиш мумкин: 1. Иккинчи жаҳон урушига қадар; 2. Иккинчи жаҳон урушидан кейин. Биринчи босқичда давлат хусусий капитални такрор ишлаб чиқарилиши учун қулай шаршароитлар яратиб берди: меҳнат, солиқ, савдо ва ижтимоий қонунчилик асослари ишлаб чиқилди. Еркин рақобат даврида давлат харбий заводлар ва темир ёьл қурилишида хусусий капитални кенгайтириш ёьли билан хўжалик жараёнида иштирок етишни бошлади. Шу билан бирга давлат алоҳида соҳаларни тартибга солишни бошлайди (аграр соҳа, пул-кредит …). Иккинчи босқичда бир қатор давлатлар тармоқларни режалаштиришга, миллий ва ҳудудий ривожланишни дастурлаштиришга, давлатнинг бюджет-кредит соҳасида иқтисодиётни тартибга солиш фаоллигини оширишди. Иқтисодий ривожланишда давлат аралашуви умум иқтисодий хусусиятга ега бўлиб, давлат узоқ муддатли стратегик мақсадларни ишлаб чиқди. Бу босқич интеграцион иттифоқлар доирасида халқаро даражадаги ўрта муддатли умумдавлат келишувлари бўйича давлат фаолиятларини тавсифлайди. (ЕИ, ЎИХТ ва б. ). Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш хусусий капитални такрор ишлаб чиқарилиши учун қулай шароит яратишдан то иқтисодий ҳамкорлик доирасида ўрта муддатли умумдавлат дастурини халқаро келишувлар даражасигача бўлган ёьли босиб ўтилди. Ҳозирги кунда давлат иқтисодий тизимда иқтисодий индикаторларга фаол таьсир етувчи ягона ва асосий тартибга солувчи, мувофиқлаштирувчи марказига айланмоқда, иқтисодий ўзгаришларга қулай шароит яратмоқда. Бозор иқтисодиётини барча жабхаларни тартибга солишда давлат бошқарувига зарурий елементи сифатида қаралади. Умумий ҳолда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсади - 1. Иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка еришиш; 2. Бозорни амал қилиши учун қулай шароит яратиш; 3. Иқтисодий ўсишнинг барқарор даражасини таьминлаш; 4. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни бошқариш; 5. Ижтимоий тараққиётни таьминлаш; 6. Екологик ва демографик муаммоларни хал етиш ҳисобланади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиниши турли услублар билан амалга оширилади. Улардан: иқтисодий, қонуний-маьмурий ва судлов. Ушбу услублар турли воситалардан фойдаланган ҳолда турли усуллар орқали амалга оширилади Давлат томонидан тартибга солиш турлари: мутлоқ давлат монополияси (собиқ иттифоқ ва бошқа давлатлар) ва иқтисодий еркинлик даражалари, яьни бу даражалар ўртасида бир қатор оралиқ кўринишлари мавжуд бўлади (Хитойда бозор социализми, Германия ва Aвстрияда ижтимоий ёьналтирилган бозор иқтисодиёти, Шведция аралаш иқтисодиёт модели ва ҳ.к.). Таькидлаб ўтилган давлат томонидан тартибга солиш усуллари тўғри ва егри усулларга бўлинади. Тўғри усулларга: давлат субсидияси, давлат тадбиркорлиги, иқтисодиётни давлат бошқаруви тизими таалуқлидир. Егри усулларга: солиқ, жарима, квоталар, божхона божлари ва бошқалар таалуқлидир. Индикатив режалаштириш ва давлат дастурлари иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим шакли ҳисобланади. Давлат сектори – бу мулк егаси давлат бўлган жаьми корхоналар ва ташкилотлар мажмуидир. Унинг бир қисми миллийлаштиришдан ва иккинчи қисми еса давлат маблағлари ҳисобидан шаклланади. Капитал талаб етувчи янги тармоқларни яратиш (космик саноат ишлаб чиқариш ва бошқалар) ҳисобига иқтисодиётнинг давлат сектори ошиб боради. Турли мамлакатларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришида давлат сектори улуши турлича бўлиб, у асосий капиталнинг 2% дан 50% гачасини ташкил етади. МДХ давлатларида бозор иқтисодиётига ўтиш ва иқтисодиётни ислоҳ қилишдан сўнг давлат сектори улуши сезиларли даражада қисқарди. Мисол учун: Россия Федерацияси саноатида давлат сектори улуши 5%дан камни ташкил етди, Ўзбекистон Республикасида – 30%. Давлат сектори ишлаб чиқариш мақсадларига кўра нодавлат секторидан фарқланади. Ишлаб чиқаришдан асосий пировард мақсад - бу фойда олиш, лекин давлат секторининг асосий мақсади – бу инвестицияни, бандликни тартибга солиш, нодавлат секторига ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий жараёнларни тартибга солиш ҳисобланади. Давлат сектори мақсадлари миллий иқтисодиёт манфаатларидан келиб чиқади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш вазифаларини амалга ошириш учун солиққа тартиш ва йиғимлар ёьли билан давлат бюджети ресурслари ташкил етилади ва давлат секторининг моддий базаси шакллантирилади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш – бу такрор ишлаб чиқариш жараёнининг таркибий қисми ва жамият иқтисодиётии ривожлантиришдир. Иқтисодиётни тартибга солишнинг давлат механизми бозор механизми билан узлуксиз бўгланган. Бундан ҳулоса қилсак, «Самарасиз давлат бошқаруви билан иқтисодий барқарор ривожланиб бўлмаганидек, ижтимоий ривожланиб ҳам бўлмайди». Бу борада таниқли иқтисодчи П.Самуел сон шундай дейди – «Иқтисодиётни у ёки бу механизмисиз бошқариш – бу бир қўлда қарсак чолиш билан баробардир» Марказлашган-режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишда иқтисодиётни тартибга солиш борасида давлатнинг роли мазмун ва шакли жиҳатдан ўзгаради. Бозор иқтисодиётига ўтишда мулкчилик муносабатлари тизимини шакллантириш вазифаси юзага келади. Бундай шароитда давлатнинг аралашувисиз ижтимоий ёьналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиб бўлмайди. Ўтиш даврида давлат ислоҳатларни амалга ошириш, ёьналтириш ва жавобгарликларни ўз зиммасига олади. Давлат бозор муносабатларига ўтишда қуйидаги вазифалар асосий етиб белгилайди: 1. Монополиядан чиқариш, рақобатли мухитни яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш ва қулай шароитни таьминлаш; 2. Aралаш иқтисодиётда янги мулкчилик муносабатларини ва бозорнинг барча елементларини шакллантириш; 3. Инфляцияга қарши сиёсат олиб боришда, пул ва молия-кредит соҳасида назорат вазифаларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш Бозор иқтисодиётига ўтишда давлат иқтисодиётдаги асосий ўзгаришларни амалга оширувчиси бўлиб, Президентимиз таькидлаганидек - «давлат иқтисодиётда бош ислоҳотчи ҳисобланади». Ўтиш даврида ижтимоий ёьналтирилган бозор хўжалигини шакллантириш мақсади ёьлидаги барча вазифаларни давлат бажаради. Ҳозирги кунда давлат, асосан ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни тартибга солишда ва жамиятни ривожлантиришда муҳим ролни ўйнайди. Иқтисодий ривожланишда давлатнинг ролини алоҳида олиб кўрсатиш жуда мураккабдир. Иқтисодий ривожланишни бошқаришда давлат томонидан тартибга солишнинг сифат ўзгаришлари юзага келади. Гап шундаки, давлат ва бозорнинг ўзаро алоқалари, яьни ўтиш даврида бозор механизми бажара олмайдиган нафақат давлат вазифалари назарда тутилади, балки давлатнинг замонавий фуқаролик жамияти бўғинлари вазифаларини бажариш ҳам назарда тутилади. Бунда ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар уюшмаси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, истемолчилар ҳуқуқи, ҳайрия ва бошқа фондлар назарда тутилади. Download 138.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling