Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари Бажарди: 4 курс и-162-19 гўруҳ талабаси Абдурахмонов Шакрор Худойберди Ўгли


Ўзбекистондa дaвлaт мулкини хусусийлaштириш вa бошқaриш иқтисодийотни тaртибгa солиш воситaси


Download 280.89 Kb.
bet5/6
Sana31.01.2024
Hajmi280.89 Kb.
#1829074
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
iqtisodiyotni tartibga solish ьфмягқшвфт mustaqil ish

4збекистондa дaвлaт мулкини хусусийлaштириш вa бошқaриш иқтисодийотни тaртибгa солиш воситaси
Иккинчи босқичда иқтисодиётни модернизация қилиш ва ислоҳ етишни янада чуқурлаштириш, инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шунинг негизида иқтисодий ўсишни таьминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилди. Шу мақсаддан келиб чиқиб, биринчи президентимиз И.A.Каримов мазкур босқичда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни кўрсатиб берди:
- иқтисодиётни янада еркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш;
- давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига йетказиш;
- иқтисодий ўсишни ва макроиқтисодий мутаносиблик ҳамда барқарорликни таьминлаш;
- миллий валюта – сўмни янада мустаҳкамлаш;
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё йетказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш, мамлакатнинг експорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган ёьл давом еттирилди.
Биринчи президентимиз И.A.Каримов таькидлаб ўтганидек, мазкур босқичда «еркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шартидир» . Бу еса иқтисодиёт соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширишни кўзда тутди:
- иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида еркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
- хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида мулкдорлар синфини шакллантириш;
- мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита ёьналтирилган сармояларни кенг жалб етиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш;
- иқтисодиётнинг асосий тармоқларини жадал модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашни таьминлаш;
- юртимизда транспорт коммуникация тизимини янада ривожлантириш;
- солиқ юкини камайтириш, фаол инвестиция, фаол експорт сиёсатини юритиш;
- аҳоли турмуш даражасини ошириш, аввало, қишлоқ жойларда кишиларнинг турмуш шароитини изчил яхшилаш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий тараққиётда устувор ўрин егаллашига еришиш;
- мамлакатнинг експорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таьминлаш;
- иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом еттириш.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий ёьналишлари қуйидагилардан иборат:
- мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш;
- аграр ислоҳотлар;
- молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти;
- бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш; - ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти; - ижтимоий ислоҳотлар.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш енг асосий вазифамиз .
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг хар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда хаётнинг барча сохаларини либераллаштириш бўйича мутлақо янгича ёндошув ҳамда тамойиллар ишлаб чиқишдан иборат .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мамлакатда олиб борилаётган барча ислоҳотлар тўғририсида шундай фикр билдирадилар “Ислоҳот –ислоҳот учун емас инсон манфаатлари учун хизмат қилиши керак” демак юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларнинг барчаси инсонлар учун инсоннинг манфаатлари учун хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги фармонини еълон қилинди.
Ҳаракатлар стратегияси 5 босқичда, юртумизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.
1-йўналиш: Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш
2-йўналиш: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш
3-йўналиш: Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш
4-йўналиш: Ижтимоий соҳани ривожлантириш
5-йўналиш:Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш


Хулоса
Мустақилликка еришганимиздан кейин давлатимиз ва унинг кўп миллатли халқи манфаатларига мувофиқ келадиган мустақил ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш имконияти туғилди. Бу вақтда республикамиз олдида ўта муҳим бўлган бир қатор вазифаларни ҳал етиш масаласи турарди.
Биринчидан, яккаҳокимлик тизимидан мерос бўлиб қолган салбий оқибатларни бартараф етиш, иккинчидан, мустақил, демократик жамиятнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш ва ўтиш даврига хос муаммоларни ҳал қилиш. Aвваламбор, асосий еьтибор яккаҳокимлик тизимининг иллатларини зудлик билан тугатиш, бошқарувнинг маьмурий-буйруқбозлик услублари ва директив режалаштиришнинг салбий оқибатларини тугатиш, иқтисодий ва молиявий вазиятни барқарорлаштиришга еьтибор қаратилди.
Республикада яккаҳокимлик, маьмурий-буйруқбозлик тизимининг амал қилиши иқтисодиётни ночор аҳволга тушириб қўйди. Иқтисодиётда зиддиятлар кучайиб борди, амалдаги хўжалик юритиш механизми еса мазкур зиддиятларни бартараф етишга ноқобил еди. Бу ҳолат жамият ҳаётида 60-йиллардаёқ яққол намоён бўла бошлаган еди. Иқтисодиётнинг ривожланиш сурьати кескин пасайиб, сарф-харажатлар ортиб борди. Ривожланишнинг иқтисодий воситалари ва омиллари амалда ишламади.
Ўзбекистондаги маьмурий ислоҳотларнинг асосий ёьналишлари қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
Биринчидан, иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини кескин чеклаш, давлатнинг бошқарув тузилмалари ва уларнинг вазифаларини қисқартириш, давлат бошқарув органларини сақлаб туришга сарфланаётган харажатларни камайтириш зарур. Давлат вазифалари ва ваколатларини тобора кўпроқ жамоат, нодавлат ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўтказиш керак.
Иккинчидан, бошқарувни номарказлаштириш, айрим вазифаларни еса ҳудудий бошқарув бўғинларига кенг кўламда топшириш, ортиқча маьмурий вертикал тузилмаларни тугатиш зарур. Барча даражадаги ҳокимликларнинг ислоҳотларни амалга ошириш, жойлардаги ишларнинг аҳволи, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал етиш, бандлик муаммоларини йечиш ҳамда аҳоли турмушини фаровонлаштириш борасидаги масьулиятини кучайтириш лозим.
Учинчидан, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув тузилмаларини қайта тузиш, бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асосида иқтисодиётни бошқариш тузилмаларининг самарадорлигини таьминлаш. Бугунги кунда нафақат айрим бўғинларни, балки қилинаётган сарф-харажатларни деярли оқламаётган айрим идораларни ҳам сақлаб қолиш қай даражада мақсадга мувофиқ, деган масалани қайта кўриб чиқиш пайти келди.
Тўртинчидан, бошқарув тизимининг самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш. Қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш сифатини сезиларли даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан таьсирчан назорат механизмини жорий етиш зарур.
Вазирлик ва хўжалик бирлашмаларининг мавжуд бошқарув шакли, усул ва методларини маьмурий-буйруқбозликдан халос қилиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига аралашиб, хўжалик юритувчи субьектларнинг иқтисодий мустақиллигини чеклашига ёьл қўймаслик учун тегишли чора-тадбирларини амалга ошириш лозим.
Бешинчидан, замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий етиш, кераксиз ҳисоботларни ва қўгозбозликни қисқартириш асосида давлат бошқаруви тизимини босқичмабосқич модернизация қилиш ҳисобидан унинг самарадорлигини ошириш.
Маьмурий ислоҳотларни амалга оширишда олдимизга қўйилаётган енг асосий вазифа, биринчидан, давлат, жамоат ва хўжалик субьектларини бошқаришнинг бутун тизимини демократлаштириш ва еркинлаштиришни таьминлаш, иккинчидан еса, уларни мамлакатни ислоҳ ва модернизация қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мос ҳолатга келтиришдан иборат.



Download 280.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling