Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари Бажарди: 4 курс и-162-19 гўруҳ талабаси Абдурахмонов Шакрор Худойберди Ўгли


Download 280.89 Kb.
bet2/6
Sana31.01.2024
Hajmi280.89 Kb.
#1829074
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
iqtisodiyotni tartibga solish ьфмягқшвфт mustaqil ish

Мустақил ишнинг мақсади. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шакллантирилганлиги ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини; давлат иқтисодий сиёсатининг мақсад ва вазифаларини, давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқаришнинг иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганишдан иборат.
Мустақил ишнинг вазифалари. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шакллантиришдан келиб чиқиб қўйидаги вазифалар белгилаб олинди:

  • иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бюджет-солиқ, пул-кредит усулларини қўллаш; ижтимоий соҳани бошқариш, ижтимоий жараёнларни тартибга солиш усулларини; давлатнинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таьминлаши индикаторларини таҳлил қилиш; жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози давом етаётган шароитда кўпгина ривожланган мамлакатларда юз бераётган жараёнларга баҳо бериш;

  • Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш асосида барқарор ва мутаносиб сишни таьминлашнинг устувор йўналишлари бўйича илмий асосланган хулоса ва таклифларни ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқиш;

  • Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шакллантирилганлиги ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини; давлат иқтисодий сиёсатининг мақсад ва вазифаларини, давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқаришнинг иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганиши, давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш самарадорлигини аниқлаш; ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш


1.БОБ Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари
1. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги мавжуд назария ва қарашлар
Дастлабки иқтисодий назариялар капитализмнинг бошлангич даврига тўгри келади (ХВХВИИ асрлар). Бу даврда меркантилистлар жамият бойлиги муомала соҳасида яратилади, миллат бойлиги еса пул миқдори билан аниқланади деган фикрни илгари суришади. Меркантилизм – бу иқтисодий назариядаги биринчи мактаб бўлиб, унинг машҳур намоёндаларидан бири Томас Мен ҳисобланади (1571-1641 й.).
Меркантилизм капитални дастлабки жамғарилиши даврига хос бўлиб, савдо буржуазия манфаатларини ифода етади. Меркантилизмга икки хусусият хосдир: 1) бойлик пул билан ифодаланади (давлат қанча кўп пулга ега бўлса, у шунча бадавлат ҳисобланади) 2) давлат хокимияти ёрдамида пул бойликларини жамғаришга еришиш мумкин. Ушбу мактаб намоёндалари мамлакатга олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар ўртасидаги фарқнинг (актив савдо баланси) юқорилиги билан давлат бойлиги ошади ва давлат актив савдо балансида сиёсий ишларни олиб бориши зарур деб ҳисоблашади. Давлат мамлакатдан товарларни олиб чиқишни рағбатлантириш ва мамлакатга товарлар олиб киришни чеклаш, баьзи товарларни еса олиб кирилишини таьқиқлаш билан протекционизм сиёсатини юритиши лозим. Бунда қуйидаги тамойил олға сурилади: чет елдан арзон баҳога сотиб олиш, бошқа давлатларга қимматроқ сотиш.
Меркантилизм мактаби «Сиёсий иқтисод» атамасининг пайдо бўлиши билан бўглиқ. У француз меркантилисти A.Монкреттоннинг 1615 йилда чиққан «Сиёсий иқтисод трактлари» китобига киритилган еди. Меркантилистлар биринчи бўлиб истеьмол қийматини емас, балки алмашинув қийматини бойлик деб еьлон қилдилар.
Кейинги иқтисодий мактаб физиократлар еди. Ушбу мактабнинг енг кўзга кўринган намоёндаси – Ф.Кене (1694-1774 й.). Унинг хизмати: физиократлар муомала соҳасини тахлил етишдан ишлаб чиқаришни тахлил етишга томон бурилиш ясади. Фақат улар қишлоқ хўжалиги билан чегараланишди. Кене еквивалент айирбошлаш таьлимини олға сурди ва савдодаги айирбошладан хеч қандай бойлик яратилмаслигини ва айирбошлаш хеч нарса ишлаб чиқарилмаслигини исботлади.
Ф.Кене «табиий тартибланиш» ҳолатини, яьни бозор нархининг беқарор тебраниши, еркин рақобат ва баьзи ҳолларда давлат аралашуви асосида иқтисодиётни ривожлатиришни олға сурди. Физиократлар иқтисодий ривожланиш ўзида табиий жараённи намоён қилиши, қонунларга амал қилиниши ва одамлар таьсиридан ҳоли бўлишини лозим деб билишди. Бу уларнинг мутлоқ ютуқлари еди
Бозор муносабатларининг ривожланиши тадбиркорлар синфини вужудга келиши ва мустахкамланиши билан тавсифланади. Иқтисодиётни ривожланишида давлатнинг аралашуви ушбу мактаб нуқтаи назарида, яьни меркантилизмни иқтисодий либерализм ғояси билан алмашиниш оқибатида тадбиркорлик фаолиятини чекланган ва иқтисодиётга давлатнинг аралашувини салбий баҳолаган. Бу ғоя A.Смит ва Д.Рикардоларнинг илмий ишларида асосланган. Улар классик сиёсий иқтисод мактаби асосчилари бўлиб, қийматининг меҳнат назариясини яратди, капиталнинг мазмунини ва қўшилган қиймат назариясини ёритиб берди.
Иқтисодиётни ривожланишида давлатнинг роли хусусидаги уларнинг қарашлари давлатнинг аралашуви иқтисодий ривожланишни секинлаштиради деган фикрдан келиб чиқади. Масалан, Смит ғояси қуйидагича: «Бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи бошқаришга мослашган, унинг асосида қандай қилиб кўпроқ файда олишга ҳаракат қилиш билан бўглиқ «кўринмас қўл» - шахсий манфаат ётади». Смит хулосасига кўра, иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг аралашуви олиб ташланса, иқтисодиёт самарали амал қилади ва бозор бутунлай еркин бўлмўги лозим.
Д.Рикардо, Ж.Б.Сей, Д.Мил , A.Маршаллар A.Смит ғоясининг давомчилари бўлиб, улар иқтисодий либерализм ғояси илгари суришди ва ҳозирги кунга қадар замонавий иқтисодчилар томонидан ижобий баҳоланмоқда (неоклассик ёьналиш).
Классиклар жаьми талаб ва жаьми таклиф мутаносиблигини ўзларига хос талқин етишди. Улар:
жаьми таклифнинг ўзгариши унга мос жаьми талабни ўзгаришини юзага келтиради деган фикрдан келиб чиқишади. Бу Сей қонунида ўз аксини топади, яьни таклиф етилган товар унга мос равишда талабни келтириб чиқаради, бу еса талаб ва таклиф ўртасидаги юзага келадиган фарқларни бартараф етади. Олдиндан ишлаб чиқаришнинг ўрни ёьқолади. Товар ишлаб чиқаришнинг ўсиши, иш ҳақларини ошишига олиб келади, бунинг натижасида таклифга мос равишда талаб ҳам ошади.
Ҳақиқатда еса барча даромадлар товарларга айирбошланилмади. Жамғариш юзага келади ва жамғарилган пул миқдори инвестицияга ҳар доим ҳам тенг бўлмайди. Классикчилар жаьми талаб ва жаьми таклифга бўглиқ ҳолда нархнинг тебраниши барча бозорларни, шу ўринда меҳнат бозорини ҳам, ресурслар бозорини ҳам барқарорлаштиради деб ҳисоблашди. Бўгланиш: бозорда нархнинг пасайиши иш ҳақини пасайишига олиб келди ёки иш ҳақи аввалгидай қолса у ҳолда ишсизлик юзага келди.
Бироқ иқтисодий инқирозларнинг кескинлашуви оқибатида асосан 1929-1933 йиллардаги, классик иқтисодий либерализм назариясини заиф еканлигини кўрсатди.
Иқтисодий инқироз бозор механизмининг ўзи иқтисодиётни тартибга солувчи ва барқарорлаштирувчи ягона механизм бўла олмаслигини кўрсатди. Иқтисодий либерализм концепциясининг таьсири заифлашди. 1929-1933 йилларда бўлиб ўтган иқтисодий инқироз даврида ишлаб чиқариш сурьати 45% га пасайди, ишсизлик даражаси ошиб кетди ва ҳ.к. Aсосан 1929-1933 йиллардаги инқироз ўзгарувчан шароитда бозор давлатнинг аралашувисиз ишлаб чиқаришни тартибга солишга ва ресурслардан самарали фойдаланишни таьминлаш имкониятига ега емаслигини кўрсатди.
Инглиз иқтисодчиси Дж.М.Кейнс(1883-1946) таклиф етган концепция иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли ҳақидаги қарашларнинг ривожланишида янги ва муҳим босқичи ҳисобланади. У бозор иқтисодиётида давлатнинг роли ҳақидаги классик қарашларда кескин бурилиш ясади. У тартибга солишнинг бозор механизми билан уйғунлаштирилган иқтисодиётда давлатнинг аралашувисиз иқтисодиёт самарали ривожлана олмаслигини кўрсатиб берди. Кейнс концепцияси ўша даврдаги хўжалик тизимини халокатли ларзалардан сақлаб қолишга қаратилган еди. У иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг ўрнига классик(иқтисодий либерализм) қарашларда бурилиш ясади. Иқтисодиётни ривожланишида бозор ва давлатнинг роли, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати ҳақидаги Кейнс қарашлари иқтисодий ривожланишда давлатнинг роли ҳақидаги қарашларда кейнс инқилоби номини олди.
Кейнс иқтисодий моделнинг мазмунини «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси»(1936 й.) асарида ёритиб берди. Бу тартибга солинадиган бозор иқтисодиёти доктринаси еди. У бозор иқтисодиёти «касал» уни даволаш лозим деб ҳисоблайди.
«Кейнс инқилоби» жараёнида олға сурилган ғоя классик сиёсий иқтисодчиларни қарашларида бозор иқтисодиётига қарашларида бурилиш ясади. Кейнс ялпи талаб ва таклифни такомиллаштиришда давлат сиёсатидан фойдаланмасдан туриб ишлаб чиқариш инқирозидан чиқиш мумкин емаслигини кўрсатиб берди.
Жаьми талабни пул-кредит ва молия механизмлари орқали давлат томонидан тартибга солиш - Кейнс ғоясининг асосини ташкил етади. Кейнс таьлимотидаги асосий тезис: - талаб таклифни белгилайди.
Ишсизликни ва ресурслардан тўлиқ фойдаланилмасликни қисқартириш учун еса давлат ўзнинг ҳаражатларини кенгайтириш ёьли билан талабни рағбатлантириши, кам фоизли солиқ тизими орқали хусусий инвестицияни рағбатлантириши лозим.
Кейнс модели нархлар ва иш ҳақлари қисқа давр ичида секин ўзгариши билан классик моделдан фарқланади. Кейнс Сейнинг таклиф шахсий талабни юзага келтиради деган қонунини рад етди. Кейнс жаьми талаб жаьми таклифни юзага келтиради, деган фикрни илгари суради



Download 280.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling