Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари Бажарди: 4 курс и-162-19 гўруҳ талабаси Абдурахмонов Шакрор Худойберди Ўгли
Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш стратегиясининг яратилиши
Download 280.89 Kb.
|
iqtisodiyotni tartibga solish ьфмягқшвфт mustaqil ish
3. Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш стратегиясининг яратилиши
Ўзбекистонда мустақиллик еьлон қилингандан сўнг ижтимоий ёьналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга ега кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо етиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Юртбошимиз раҳбарлигида ижтимоий ёьналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо етиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида машаққатли тараққиёт ёьли босиб ўтилди. Биринчип президентимиз мустақил тараққиёт ёьли ва галдаги вазифаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти нуқтаи назаридан бу ёьлни икки босқичга бўлиш лозимлигини асослаб берди. Дастлабки босқич - 1991-2000 йиллар ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан бўглиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олади. 2001 йилдан то ҳозиргача бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи босқич фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даври бўлиб, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таьминлашда муҳим рол ўйнади . Мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва ижтимоий ёьналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш асосида уни чуқур таназзулдан чиқариб, барқарор ривожлантиришга, аҳоли турмуш фаровонлигига еришишга қаратилган туб ўзгартиришлар сиёсатининг стратегик мақсадлари биринчи президентимизИ.A.Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ёьлида” номли асарида қуйидагича изоҳлаб берилди: 1. Ижтимоий ёьналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таьминлайдиган иқтисодий тизимни барпо етиш. 2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таьминлаш. 3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий еркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошқаришнинг маьмурийбуйруқбозлик усулларини бартараф етиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш. 4. Иқтисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таьминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш. 5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш” . Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш ёьли ижтимоий-ёьналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу ёьлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган: - иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устуворлигини таьминлаш; - ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши; - бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланиши, қонунлар устуворлигининг таьминланиши; - бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш; - бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш. Биринчи президентимиз И.A.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябридаги қўшма мажлисидаги маьрузасида “Биз ислоҳотларни инқилобий усулда, яьни “шок терапияси” ёьли билан амалга оширишдан онгли равишда воз кечиб, тадрижий тараққиёт ёьлини танлаб олганимиз туфайли халқимизни қандай ўгир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий тўфонлардан асраб қолишга муваффақ бўлганимизни бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда” , - деган. Мамлакатни 1991-2000 йиллар давомида ислоҳ қилиш ва янгилаш босқичида миллий давлатчиликни шакллантириш республикамизни барқарор ривожлантиришда мустаҳкам замин бўлди. Тарихан қисқа вақт ичида совет давридаги ески маьмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам берилди, миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро етувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ташкил етилди, ижтимоий ва фуқаролик институтлари фаолияти ёьлга қўйилди, иқтисодиётни еркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди Ушбу босқичда, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги тубдан ислоҳ қилиниб, мамлакатимиз иқтисодиёти ва екологиясига катта зарар йетказган пахта монополиясига барҳам берилди. Қишлоқ хўжалиги екинлари таркиби ўзгартирилди. Мамлакатда ғалла мустақиллигига еришилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон ўзининг ғаллага бўлган еҳтиёжини қоплабгина қолмасдан, қўшни МДҲ мамлакатларига, Aфғонистон, Ерон каби давлатларга ғалла ва ун маҳсулотларини експорт қилмоқда. Мамлакатимизда янги нефт -газ конларини аниқлаш, бу соҳага инвестицияларни, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб етиш орқали йирик корхоналарнинг қурилиши ва реконструкция қилиниши натижасида нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1990 йилга нисбатан 3 баробар ортди. Республика енергетика мустақиллигига еришди. Download 280.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling