Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари Бажарди: Илмий раҳбар: Профессор, и ф. д Эргашев Р. Х. ҚАрши-2022 мавзу


Download 117,97 Kb.
bet1/5
Sana07.03.2023
Hajmi117,97 Kb.
#1243633
  1   2   3   4   5
Bog'liq
BANK mustaqil ish


Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ

И Қ Т И С О Д И Ё Т Ф А К У Л Ь Т Е Т И


“ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ »


кафедраси

“ИДТТСУ” ФАНИДАН


МУСТАҚИЛ ИШ

Мавзу: Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари


Бажарди:
Илмий раҳбар: Профессор, и.ф.д Эргашев Р.Х.
ҚАРШИ-2022


МАВЗУ: Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари


Режа:


Кириш
1. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги мавжуд назария ва қарашлар
2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий усуллари ва шакллари. Уларнинг ривожланиш босқичлари.
3. Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш стратегиясининг яратилиши
4.Ўзбекистондa дaвлaт мулкини хусусийлaштириш вa бошқaриш иқтисодийотни тaртибгa солиш воситaси
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Кириш
Мустақил иш мавзусининг долзарблиги. Бозор – инсоният тараққиётининг буюк ютуқларидан биридир. Унинг ривожланиши узоқ ё`лни босиб ўтган: бу жараён кичик-кичик ишлаб чиқарувчилар билан исте`молчилар о`ртасидаги алоқалар сифатидаги оддий шаклларидан бошлаб то замонавий ишлаб чиқариш фаолиятининг барча шакллари, жамият иқтисодий суб`ектлари ўртасидаги ривожланган иқтисодий муносабатлари, ижтимоий махсулотни яратишдан то уни исте`мол етишгача бо`лган даврни қамраб олади.
Иқтисодиёт о`зини-о`зи тартибга солиш даврида бозор механизми узоқ вақт мобайинида иқтисодиётни тартибга солишнинг ягона механизм бо`лди. Иқтисодиётни давлат томонидан тарибга солиш зарурати ва уни бозор билан уй`гунлаштириш бироз кейинроқ юзага келди.
Бозор – бу турли ишлаб чиқариш ва хизмат ко`рсатиш ко`ринишидаги фаолиятларни мувофиқлаштирувчи мураккаб механизмдир. Бунда ижтимоий меҳнат тақсимоти ва хусусий мулкчилик бозорни ҳал етувчи шартлари бо`либ ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятининг еркинликлари, ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорликлари рақобатга ундовчи асосий куч бо`либ ҳисобланади.
Ма`лумки, бозорнинг мухим елементи бу нарх ва унинг даражаси бо`либ, бу ишлаб чиқарувчи учун ҳам, тадбиркор учун ҳам ва харидор учун ҳам муҳим ко`рсаткич ҳисобланади. Бозор тизими ишлаб чиқарувчилар ва ҳаридорларни қарор қабул қилишларида егилувчанлик ва мослашувчанлик жихатларини юқори еканлиги билан тавсифланади. Бозор ишлаб чиқарувчи ва исте`молчи о`ртасидаги алоқаларни бо`глайди. Тармоқлар о`ртасида ресурсларни самарали тақсимланишида, талаб ва таклиф мутаносиблигини та`минлашда бозор механизми қулайдир.
Жамият иқтисодиётининг ривожланишида, ижтимоий меҳнат тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиётнинг таркибий қисмлари о`ртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий жараёнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари чегараланганлиги намоён бо`лади. Бунга иқтисодиётда юзага келган иқтисодий инқироз даври қарама-қаршиликларини мисол келтириш мумкин. 1929-1933 йилларда содир бо`лган жаҳон иқтисодий инқирози яққол мисол бо`ла олади.
Бозор механизми бажара олмайдиган ва тартибга сола олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг вазифалари мавжуд. Санаот ривожланишда еркин рақобат асосида ишлаб чиқариш кучлари нафақат якка тартибдаги хусусий мулк доирасида о`смоқда, балки жамоа (акционерлик)ва бошқа мулкчилик шаклларининг о`рни ҳам ошиб бормоқда. Бироқ, давлат иқтисодиётнинг йирик тармоқларини о`з зиммасига олишга, уларни ривожлантиришга ва тартибга солишга мажбур бо`лмоқда. Масалан: темир ё`л, телеграф, почта, мудофаа ва ҳ.к. Бозор механизми бажара олмайдиган ижтимоий вазифалар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бозор муносабатлари асосидаги ба`зи фаолият натижаларига давлатнинг аралашуви еҳтиёжи ту`гилади.
Бу, аввалам бор, иқтисодиётни макро даражада тартибга солишда, аҳолининг ма`лум қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам ко`рсатишда (ишсизларга, ту`гма ногиронларга), пенсия та`минотида, мудофаани та`минлашда, екологик муаммоларни хал етишда, ижтимоий тартибни сақлашда, пул муомаласини тартибга солишда, иқтисодий такрор ишлаб чиқариш циклига та`сир етишда, фундаментал илмни ривожлантиришда давлат аралашувига зарурат ту`гилади. Ташқи иқтисодий алоқаларни давлат аралашувисиз тартибга солиб бо`лмайди. Бозор механизми жамият манфаатларини ҳимоя етиш, узоқ даврли ижтимоий муаммоларни ва мамлакатларнинг о`заро алоқаларида юзага келадиган муаммоларни бартараф ета олмайди.

Download 117,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling