Ўзбекистонда камбағаллик даражаси. Камбағалликни камайтириш учун нима қилиш керак?
Камбағалликка қарши чоралар: макроиқтисодий ва микро даражадаги сиёсат
Download 17.93 Kb.
|
Маъруза 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инклюзив бизнес моделларини ишлаб чиқиш.
- Шу асосда
Камбағалликка қарши чоралар: макроиқтисодий ва микро даражадаги сиёсат
Камбағалликка қарши кураш бўйича тавсиялар кам таъминланган уй хўжаликларининг хусусиятлари, жамият ҳаётида иштирок этишда иқтисодий-ижтимоий тўсиқлар ва ривожланишнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, макроиқтисодий ва микро даражада сиёсатга асосланган бўлиши уларнинг муваффақиятини белгилайди. Инклюзив бизнес моделларини ишлаб чиқиш. Бугунги кунда дунёда аҳолисининг кам таъминланган қатламлари энергия, сув таъминоти, канализация, ахборот технологиялари каби кўплаб соҳаларда сезиларли даражада қондирилмаган эҳтиёжларга эга. Шу билан бирга, ривожланган давлатлар иқтисодиётининг турғунлиги шароитида кам таъминланган гуруҳлар иштирокидаги бозор сегментларининг жозибадорлиги ошиб бормоқда. Камбағаллар жамиятнинг иқтисодий фаол қисми сифатида, агар уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилса, ишчилар ёки тадбиркорлар сифатида иқтисодий ўсиш жараёнларида ҳам иштирок этишлари мумкин. Шунинг учун зарур билим ва кўникмаларнинг етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш ва камбағалларнинг таълимига инвестиция киритиш ривожланишнинг асосий омилидир. Бундан ташқари, мазкур инклюзив бизнес моделлари бозор шароитларига мослаштирилиши керак, бу ерда институтлар, инфратузилма ва таълим даражаси нисбатан паст, тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлар дўконларда арзон бўлиши, мақбул ва фаол равишда реклама қилиниши керак бўлади. Бундай маҳсулотлар тан нархи ва сотиш баҳоси ўртасидаги кичик фарқ билан тавсифланади, аммо савдо ҳажми катта бўлади. Бу нафақат арзон товарларни, балки камбағалларнинг қондирилмаган эҳтиёжларини қондирадиган қадриятларни яратишни ҳам англатади. Шу асосда: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси инклюзив бизнес учун тўсиқларни (масалан қонунлар ва нормаларнинг паст самарадорлиги ёки уларнинг мавжуд эмаслиги, бюрократия, қишлоқ инфратузилмаси ва йўлларнинг умумий ривожланмаганлиги, шунингдек, таълимнинг паст даражаси) енгиб ўтишда давлат органлари ва бизнес вакиллари ўртасида мулоқотни ташкил этиш зарур. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вақт-вақти билан инклюзив бизнесда инвестиция имкониятларини илгари суриш, ривожланмаган бозорларни аниқлаш ва инклюзив бизнеснинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бўйича тренинглар ўтказиб туриши тавсия этилади. Инклюзив бизнес билан шуғулланувчи корхоналар учун ҳар йили ўтказиладиган маҳсулотлар ярмаркаларини ташкил этиш, уларда тадбиркорлар ўзаро тажриба алмашишлари, бир-бири билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилиши мумкин. Ҳар йили «энг яхши инклюзив бизнес моделлари танловини» ўтказиш ва натижаларни ва намунавий лойиҳаларни кенг омма эътиборига ҳавола этиш, мавжуд танловлар доирасида «Йилнинг энг яхши инклюзив бизнес лойиҳаси» номинациясини тақдим этиш самарали механизмлардан деб қаралади. Download 17.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling