Ўзбекистонда корпоратив бошқарув моделлари ва механизмлари
Download 29.46 Kb.
|
макола
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қалит сўзлар
- Key words
- Ключевые слова
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ МОДЕЛЛАРИ ВА МЕХАНИЗМЛАРИ Аннотация Ўзбекистонда корпорациялар ривожланишида инновацион салоҳиятдан фойдаланиш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Қалит сўзлар: инновация, инвестиция, инновацион салоҳият, корпорация, самарадорлик. Annotation In addition, special attention is paid to topical issues such as the use of innovative capabilities in development of corporations in Uzbekistan. Key words: innovation, investment, innovative potential, corporation, efficiency. Аннотация В данной статье особое внимание уделено моделям и механизмам внедрения прогрессивных корпоративных методов управления в целях обеспечения инновационного потенциала в корпорациях. Ключевые слова: инновация, инвестиция, инновационный потенциал, корпорация, эффективность. Республикада сўнгги йилларда мамлакатни модернизация қилиш туфайли жиддий иқтисодий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу асосий макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича устувор вазифани амалга ошириш – иқтисодиётнинг мавжуд молиявий салоҳиятини ички инвестицияларга кўчириш сифат жиҳатдан янги ўсиш омилларини фаоллаштиришни, аввало, таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштиришни ҳал этишни, ислоҳотларни тезлаштиришни, иқтисодиётнинг реал сектори жалб этувчанлигини оширишни, капиталнинг тармоққлараро кўчиб ўтиш жараёнларини фаоллаштиришни талаб қилади. Бироқ, фойда олишга йўналтирилган йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини бошқариш тажрибаларисиз, акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришсиз миллий ишлаб чиқарувчиларучун инвестициялаш муаммоли бўлади. Республика корхоналарида корпоратив бошқарув бу- биринчи навбатда, бутун ташкилотни модернизациялашдир. Институционал жараён қатнашчилари ўртасида ўзаро ишбилармонлик муносабатларига ўтиш ишлаб чиқариш бирликларининг иқтисодий ўсиш имкониятларини жиддий оширади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда бизнес юритишнинг корпоратив шакли, нисбатан янги ва энди шаклланиш босқичида ҳисобланиб, етарли бошқарув тажрибасига эга эмас ва амалда самарали бошқарув технологияларсиз ва касбий тажрибаси юқори корпоратив бошқарувчиларсиз фаолият кўрсатмоқда. Чамаси, корпоратив бошқарув соҳасида ўзига хос миллий жиҳатлар касб этадиган амалий тажриба орттириш вужудга келгпн иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларда кўп вақт талаб қилади. Республикада ўтказилаётган эксперт тадқиқотлари амалдаги бошқарув тизими кўпинча стратегие ва бозор асосларига эга эмас деб таъкидлашга имкон беради. У айрим мутахассисларнинг тажрибаси, интуицияси, виждонлигига боғлиқ бўлади. Корхонада директор функциялар бўйича стратег эмас, балки технологик қайта қуролланиш жараёнининг бош назоратчиси ва «силжитувчиси» ҳисобланади. Инвестицмон жараенлар кўпчилик корхоналарда (камида 85 фоиз) оқилона бошқариладиган ҳисобланмайди ва уларинг ривожланиши ёки яққол зарурат ҳолатида, ёки тасодифий равишда амалга оширилади. Инвестициялардан, жумладан, капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлиги устидан қониқарли назорат йўқ. Компания эгалари ва менежерлари, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларнинг (кредиторлар, ёлланма ходимлар, ташқи жисмоний шахслар, инвестицион фондлар, банклар, махаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари) уларнинг манфаатларини таъминлаш бўйича ўзаро муносабатлар тизимида корпоратив бошқарув самарадорлиги кўп жиҳатдан акциядорлик жамияти тузилмасига (акциялар пакетининг тўпланиш даражаси, акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий тартибга солиниши ва бошқа омилларга) боғлиқ. Корпоратив бошқарувда муаммоли вазиятларнинг пайдо бўлиш сабаблари одатда мулкка эгалик қилишни уни бевосита бошқаришдан ажратиш ва корпоратив муносабатлар қатнашчиларининг асосий гуруҳлари манфаатлари бўйича фарқланадиган кураш билан боғланади. Бунда ҳар бир акциядорлик жамияти унинг фаолият кўлами, компаниянинг атроф- муҳит ва бошқа ички ва иашқи омиллар билан ўзаро алоқалар ҳарактерига қараб унинг корпоратив бошқарувида қайси қатнашчиларнинг муайян гуруҳлари ифодаланиши лозимлиги ҳақидаги масалани ҳал қилади. Замонавий шароитларда акциядорлар менежментни алмаштириш ва мулкни қайтадан бўлиб олиш билан ғалабага эришиш эҳтимоли юқори бўлган ҳоллардагина қарама-қаршилик харажатлари ва можароларга боради. Бунда муҳолибат кўпинча меҳнат жамоасини ўз томонига оғдариб олади, мулкни қайта тақсимлашнинг қўшимча механизмларидан (акциялар эмиссияси, қайта ташкил қилиш), турли ҳил ташқи маъмурий – сиёсий ва бошқа воситалардан фойдаланади. Корпоратив бошқарув соҳасидаги маҳаллий мутахассисларнинг таъкидлашича[1], ҳозирги пайтда мамлакатда корпоратив муносабатларнинг ривожланиш жараёни умуман олганда бозор муносабатларига ўтиш йўллари ва уларнинг иқтисодий ривожланиш менталитетига таъсири билан тўғридан–тўғри боғлиқ жиҳатларга тобора эга бўлиб бормоқда. Айнан шу сабабли амалга ошириладиган ислоҳотлар жараёни кўп жиҳатдан давлат-ҳуқуқий тузилма хусусиятлари, иқтисодий, ижтимоий, табиий-географик шарт-шароитларга боғлиқ бўлган ўзининг корпоратив бошқарув моделини шакллантириш билан боғланади. Бугунги кунда акциядорлик жамиятларини бошқариш тизими муаммолари қаторига қуйидагилар киради: корпоратив бошқарув ва назорат соҳасида амалий механизмларни шакллантириш борасида фаолликнинг сустлиги, можароларга олиб келувчи акциядорлар манфаатларини узоқ муддатли ҳимоя қилиш механизмларининг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги. Лекин, шунга қарамай, мамлакат иқтисодиёти аста-секинлик билан мулкчилик ҳуқуқининг ўзига хос бўлган барқарорлашув белгилари билан ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтмоқда. Охирги йилларда корпоратив бошқарув мавзуси ва у билан боғлиқ бўлган миллий корхоналарда корпоратив бошқарув даражаси ва самарадорлигини ошириш бўйича турли хил чоралар кўриш зарурати давлат тартибга органларининг хам, хорижий инвесторларнинг хамдиққат- эътибори марказидан ўрин эгаллади. Хусусан, хорижий инвесторлар ва турли халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар акциядорлар ва умумий йиғилишларини тайёрлаш ва ўтказиш, кузатув кенгашининг фаолияти, ахборотни очиб бериш, дивиденд сиёсати ва бошқалар билан боғлиқ корпоратив бошқарув жараёнининг барча таркибий қисмларини такомиллаштиришга йўналтирилган қатъий ҳаракатлардан манфааидор. Акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув услубий масалаларига жиддий эътибор қаратиши, компанияларнинг муваффақиятли ривожланиши ва турли манфаатдорлар турли манфаатларининг мувозанатини таъминловчи самарали ечимларни топиши зарур. Муаллифнинг фикрича, корпоратив бошқарув муаммоларини долзарблаштиришнинг асосий сабаблари, биринчидан, давлат мулкини хусусийлаштириш, кўп сонли акциядорлик жамиятларининг ривожланиши билан ва, иккинчидан, интеграция жараёнларини амалга оширишда эркинликнинг юқори даражасига эришиш, мулкчилик ва иқтисодий манфаатлар билан боғлиқ корхоналарни жадал шакллантириш билан боғланади. Шу билан бир пайтда, охирги йилларда корпоратив бошқарувнинг уни фақат турли манфаатдор гуруҳлар (акциядорлар, жумладан, йирик ва миноритар акциядорлар, акциялар эгалари, давлат органлари) манфаатларининг мувозанатини белгилаш билан боғлайдиган жуда тор талқини анъанавийлашиб бормоқда. Моҳиятига кўра республикада корпоратив бошқарув деганда бошқарув органлари ва эмитентларининг мансабдор шахслари, бундай эмитентларнинг қимматли қоғозлари эгалари (акциядорлар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар эгалари), шунингдек, у ёки бу даражада эмитент томонидан юридик шахс сифатида жалб этилган бошқа манфаатдор шахслар ўртасидаги муносабатлар тизимини тушуниш лозим. Бунда асосий эътибор бу муносабатларнинг акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатиши билан боғлиқ компания раҳбар таркиби; ёлланма ҳодимлар; йирик акциядорлар, овоз берувчи акциялар йирик пакети эгалари; кам сонли акцияларга эгалик қилувчи миноритар акциядорлар; компаниянинг бошқа қимматли қоғозлар эгалари; компания кредитлари; давлат ҳукумати органлари каби қатнашчиларига қаратилади. Методологик жиҳатдан эса барибир корпоратив бошқарув моҳиятини акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини асослаб берадиган барча (ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, иқтисодий ва ижтимоий, ҳуқуқий ва ташкилий) омилларни акс эттириб, шунингдек, кўп ҳолларда замонавий корпорациялар бу— ўз манфаатларига эга юридик шахслар йиғиндиси (“бизнес-гуруҳлар”, “интеграциялашган корпоратив тузилмалар”) эканлигини ҳисобга олиб талқин қилган афзалроқ. Шундай қилиб, фикримизча, Ўзбекистонда корпоратив бошқарув ўзаро алоқа қилувчи хўжалик субъектлари ўртасида ўз манфаатларини уйғунлаштириш, акциядорлик капиталидан фойдаланиш, турли юридик шахсларнинг самарали ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича бошқарув муносабатлари тизимини хам, уларнинг кўйилган мақсадларга эришишдан ташқи контрагентлар (жумладан, давлат органлари) билан ўзаро муносабатларини хам ифодалайди. Самарали бошқарув муносабатларини амалга ошириш бўйича корпоратив бошқарув асосий органи сифатида намоён бўладиган кузатув кенгашининг асосий функцияси акциядорлик жамияти фаолиятининг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ва уларни шак- шубхасиз амалга ошириш хисобланади. Йирик корпоратив бирлашмалар самарали фаолият кўрсатишининг, демак, уларнинг акциядорлари турли даражадаги менежментга муносабатининг асосий масаласи интеграцион ўзаро алоқаларнинг синергик самарасига эришиш ҳисобланади. Бунда синергия мавжудлигининг исботи бўлиб, мулк эгалари ва корпорация менежменти ўртасида можароли вазиятларнинг йўқлиги хизмат қилади. Синергияни таъминлашдаги энг мураккаб нозик жиҳатлар бозорларда хулқ-атвор алгоритмларига ишлов бериш, хусусий манфаатларнинг танлаб олинган корпорация стратегик йўналишига бўйсуниш механизмларини топиш, корпорациянинг кузатув кенгаши томонидан бошқарув қарорлари қабул қилишда марказлашув ва номарказлашувнинг оқилона нисбатини аниқлаш билан боғлиқ. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, корпоратив бошқарув моҳиятининг ушбу талқинида қўшма фаолият синергияси салоҳияти ва мулкчилик масалаларини интеграциялашган корпоратив тузилмалар шакллантириш босқичидаёқ қўйиш кўзда тутилади: бунда бошқарув функцияларнинг барча хилма-хиллигини корпорациянинг айрим қатнашчилари томонидан ҳам, уларнинг биргаликдаги лойиҳа ва манфаатларини амалга ошириш сифатида ҳам кўриб чиқиш лозим. Адабиётлар: 1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимга бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи // «Халқ сўзи» газетаси, 2016 йил 15 декабрь, № 247 (6682). 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон Фармонининг 1-иловаси «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси». Lex.uz 3. Ходиев Б., Карлибаева Р., Амонбоев М., Акрамова Н., Тошходжаев М. Корпоратив бошқарув. //Ўқув қўлланма. –Т.: 2010. –Б. 315. Хашимов А.А. Корпоратив бошкарув шаклидаги тузилмарнинг ривожланиш истиқболлари. –Т.: Фан. 2003, 111-б. ↑ Download 29.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling