Ўзбекистонда коррупцияга оид қонунлар қарорлар режаси


Швециянинг коррупцияга қарши курашдаги фалсафий парадигмаси ва уни амалга ошириш стратегияси


Download 79.25 Kb.
bet2/13
Sana18.02.2023
Hajmi79.25 Kb.
#1210348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ОИД ҚОНУНЛАР ҚАРОРЛАР

Швециянинг коррупцияга қарши курашдаги фалсафий парадигмаси ва уни амалга ошириш стратегияси. ХИХ асрнинг ўрталарига қадар Швецияда коррупсия ривожланган мамлакат эди. Бундан қутилиш йўлини ўзида акс эттирувчи фалсафий парадигманинг ўзига хос хусусиятлари:биринчидан,меркантилизм ва унинг оқибатларини тугатиш; иккинчидан, барча поғонадаги мансабдорлар учун юксак даражадаги ахлоқий-маънавий нормаларни ишлаб чиқиш ва уларга амал қилишни таъминлаш; учинчидан,мустақил ва адолатли суд тизимини яратиш кабилар билан тавсифланади. Шунга кўра мамлакатни модэрнизация қилишда меркантилизмни йўқ қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Ўшандан бэри давлат томонидан тартибга солиш фирмаларга қараганда кўпроқ уй хўжаликларига қаратилди,бунда эътибор тақиқлаш ва рухсатномалар бэришга эмас, балки имтиёзларни солиқлар юкини камайтириш ва шу кабилар орқали бэришга қаратилди. Ички давлат ҳужжатларидан фойдаланиш имконияти очилди,мустақил ва самарали судловга асосланган адолат тизими яратилди. Шу билан бирга, Швеция парламенти ва ҳукумати маъмурлар учун юқори ахлоқий меъёрларни ўрнатди ва уларни бажариш бошланди. Натижада, бир неча йил ўтгач, ҳалоллик амалдорлар(бюрократия) ўртасида ижтимоий нормага айланди. Юқори мартабали амалдорларнинг иш ҳақи дастлаб ишчиларнинг иш ҳақидан 12-15 баравар ошиб кетди, аммо вақт ўтиши билан бу фарқ икки бараварга камайди2. Бугунги кунда Швеция дунёдаги энг паст коррупсия даражасига эга давлатлардан бири саналади.
Булардан ташқари бундай парадигмаларни амалга оширишни Гонгконг, Португалия, Малазия, Эстония каби мамлакатлар мисолида кўплаб келтириш мумкин.
Ҳозирги кундаги коррупцияга қарши кураш бўйича фалсафий парадигмалар: муаммо ва ечимлар. Бугунги кунга қадар педагогика,психология,фалсафа,бошқарув назариясида бирон бир шахснинг идэал даражадаги амалдор бўлишига кафолат бэрадиган маълум усуллар мавжуд эмас. Бироқ, коррупсия даражаси жуда паст бўлган кўплаб мамлакатлар мавжуд. Бундан ташқари, давлатлар тарихида коррупсияни камайтиришга қаратилган ҳаракатлар муҳим ютуқларга олиб келганлиги ҳақида мисоллар ҳам бор. Масалан, Эстония, Сингапур, Гонконг, Португалия, Швеция шундай давлатлар қаторига киради. Бу эса ,ўз навбатида коррупсияга қарши кураш бўйича муайя фалсафий парадигмаларга асосланган усулларининг мавжудлигини кўрсатади. Мантиқан фалсафий парадигмалар нуқтаи назардан қаралса,агар давлат бўлмаса, коррупсия ҳам бўлмайди. Давлатнинг кўплаб функсиялари борки,уларни фуқаролар бажаришга мажбурдирлар. Шу сабабли уларни йўқ қилиш мумкин эмас. Масалан, барча солиқларни бэкор қилиш орқали солиқ идораларида коррупсияга қарши курашиш мумкин эмас. Шунга қарамай, коррупсия кенг тарқалган муҳитда, коррупсия гирдобига ботган давлат органларини тарқатиб юбориш, ундан қутулишнинг энг самарали радикал усулларидан бири бўлиб туюлади. Бироқ,барча амалдорлар очкўз,порахўр бўлмаслиги ҳам мумкин. Буни ҳам ҳисобга олишга тўғри келади.
Ҳозирги кунда коррупсияни камайтириш борасида учта фалсафий парадигмал ёндашув борлиги кўзга ташланади.
Биринчиси, коррупсияга алоқадор бўлганларни қилмишига яраша жиноий жавобгарликка тортиш учун янги қонунлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини катъий тарзда амалга оширишни таъминлаш.
Иккинчиси, амалдорларнинг коррупсия батқоғига ботиб кетмаслиги учун қоида ва қонунларни бузмасдан туриб,уларнинг даромадларини кўпайтиришга имкон бэрадиган иқтисодий механизмларни яратишни йўлга қўйиш.
Учинчиси, бозорлар ва рақобатнинг ролини ошириш орқали коррупсиядан олинадиган даромадлар улушини камайтириш.
Мазкур фалсафий парадигмаларни амалга оширишнинг умумий илмий-амалий механизмлари жумласига қуйидагилар киради.

Download 79.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling