Ўзбекистонда маҳаллий хом-ашёлар асосида олинадиган енгил тўлдирувчилар Умумий маълумотлар
Download 323.97 Kb. Pdf ko'rish
|
18-mavzu
18-маъруза Ўзбекистонда маҳаллий хом-ашёлар асосида олинадиган енгил тўлдирувчилар Умумий маълумотлар Ўрта Осиё минтақасида индустриал қурилишни кенг тараққиёти учун маҳаллий хомашё ресурслари асосида янги сунъий ғовак тўлдирувчиларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарур. Шунингдек, Ўзбекистон вилоятларида ҳам қурилиш индустриясида зарур бўлган табиий ва сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш учун хомашё бисёрдир. Яъни, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш саноатининг хомашё базаси яратилган бўлиб, жами 526 тадан кўпроқ конларда геологик қидирув ишлари бажарилмоқда, шу жумладан, 27та цемент, 200та ғишт, 14та керамзит хомашёси, 75та қум-шағалли материаллар, 44 та қурилишбоп тошлар, 25та охак ишлаб чиқариш учун, 25та бетон ва силикат буюмлар ишлаб чиқариш, 11та гипс ва ганч, 3та минерал бўёқлар ишлаб чиқариш учун, 5та шиша хомашёси ва х.к. Аниқланган конларнинг умумий сонидан 236 таси саноат ўзлаштирилишига жалб қилинган, шулардан 114 таси “Ўзқурилишматериаллар” АК балансидадир. Бугунги кунда Республикамизда қум-шағал материаллари Хоразм вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасидан ташқари барча вилоятларда мавжуд бўлиб, жами 75 та конларни ташкил қилади. Улардан 52 тасида 491,6 млн.т. заҳиралар ўзлаштирилган, 2009 йилда қум, шағал ишлаб чиқарувчи 4 та корхона ташкил қилинди: “Рисминг Стар”МЧЖ (йилига 15,6 минг м 3 , Қашқадарё вил.), “Хожи Абдурашид ишлаб чиқариш ва таъминот” ХК (йилига 40 минг м 3 , Қашқадарё вил.), “Бек Мада қурилиш” ХК (йилига 35минг м 3 ., Тошкент вил.), “Файз-С” ХК (йилига 20 минг м 3 ., Самарқанд вил.). Ўзбекистондаги қурилиш моддаларини ишлаб чиқарувчи асосий корхоналари тўғрисидаги маълумот жадвал-5.1да келтирилган. Жадвалдан кўриниб турибдики, сунъий ғовак тўлдирувчи керамзит Республикадаги 8та корхонада 64,3 млн. м 3 ҳажмда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шу жумладан Қорақолпоғистон Республикасида 2та корхонада 14,3 млн. м 3 , Навоида 1,3 млн. м 3 , Қашқадарёда 2та корхона – 17,8 млн. м 3 , Сурхондарё вилоятида 1та 26,2 млн. м 3 , Самарқанд вилоятида 1та корхона 3,7 млн. м 3 ва Фарғона вилояти1та корхона 1 млн. м 3 керамзит ишлаб чиқарилади. Объектлар қурилишида сунъий ғовак тўлдирувчи-вермикулит маҳсулотининг қўлланилишини аълоҳида таъкидлаш лозим. Ўрта Осиёда ягона вермикулит рудалари Қорақалпоғистон Республикасининг Тебинбулоқ конида жойлашган бўлиб, бугунги кунда Республикамизда ундан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўллаш йўлга қўйилди. Шуни айтиш мумкунки, 20 см қалинликда тўкилган вермикулит иссиқлик ўтказиши бўйича 1,5 метр қалинликдаги ғиштли девор ёки 2 метр қалинликдаги бетон деворга эквивалентдир. Чордоқ ораёпмаларига 5 см қалинликда тўкилган вермикулит иссиқлик йўқотилишини 75% га, 10см қалинликдагиси эса 92% га камайтиради. Download 323.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling