Ўзбекистонда маҳаллий хом-ашёлар асосида олинадиган енгил тўлдирувчилар Умумий маълумотлар
Бархан қумлари асосида олинадиган енгил тўлдирувчилар
Download 323.97 Kb. Pdf ko'rish
|
18-mavzu
Бархан қумлари асосида олинадиган енгил тўлдирувчилар
Тошкент архитектура қурилиш институтининг “Йиғма темир-бетон ишлаб чиқариш” кафедрасида профессор Ботвина Л.М. ва унинг шогирдлари томонидан Республика хомашё базаси асосида сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш технологияси яратилган. Шулар жумласидан, бархан қумларидан фойдаланиб олинган ғовак тўлдирувчилар, керампорит-Ўрта Осиё минтақасида жойлашган қумоқ тупроқлар асосида олинадиган сунъий ғовак тўлдирувчи, кампорит-тоғ бағри атрофидаги туф ва дацит порфирлари асосида, карбопорит-доломит ва доломитсимон охактош чиқиндилари асосида олинадиган сунъий ғовак тўлдирувчилардир. Бархан қуми асосида олинадиган ғовак тўлдирувчига асосий хомашё сифати Қорақолпоғистон Республикасида Тахиаташ, Қизилжар ва Тўрткўл конларидаги бархан қумларидир. Пластикловчи қўшимча сифатида Қорақолпоғистон Республикасида Бештепа конида жойлашган бентонит лойларидан фойдаланилган. Енгил ғовак тўлдирувчи олиниши учун 60-70% бархан қуми 20-30% Бештепа лойи пластикловчи боғловчи сифатида ва ғовак ҳосил қилиш учун 5-10% Ангрен кўмири ишлатилади. Заррачаларни қиздириб қовуштириш технологияси керамзитни олиш технологияси билан бир хил. Жадвал-18.1 № Кўрсаткич Қиздириш даражаси 1180-1200 0 С 1. Зичлиги, кг/м 3 710-810 2 Мустаҳкамлиги, МПа 1,1-2,3 3 Сув шимувчанлиги,(%) : 1 соатдан кейин 48 соатдан кейин 17-29 21-24,9 4 Тўлдирувчи маркаси 750-800 Бархан қумлари асосида йирик ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқаришни қуйидаги технология асосида ташкил қилиш мумкин. Бентонит лойи ва кўмир тасмали транспортёрда майдалаб янчийдиган бўлимга жўнатилади. Келаётган лой майдаланади. Кўмирни ҳам болғали майдалагичдан ўтказилади. Керакли бўлаклардан тарози тарелкалари орқали компонентлар намлаб, аралаштиргичга берилиб, тешикли булғалагичга жўнатилади. Ҳосил бўлган доначалар куйдириш учун айланма печларга узатилади. 1180-1200 0 С 30 минут давомида улар пиширилади ва совутгичлар орқали тайёрлаш маҳсулотлар бункерига юборилади. Download 323.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling