Ўзбекистонда масофавий банк хизматларини ривожлантириш ва рақамли банкларнинг меъёрий-хуқуқий асослари
Download 1.6 Mb.
|
рақамли банк иши 10 хафта
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чакана тўловлар тизими
- Тўлов топшириқномаси
- Тўлов талабномаси
- Инкассо топшириқномаси
- Аккредитивга ариза
- 2004 йил 24 сентябрдаги “Пластик карталар орқали ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарори
- 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3945-сонли қарори
Банкнинг ички тўлов тизими;Банкнинг ички тўлов тизими банк филиаллари ва мижозлари ўртасида электрон тўловларни амалга ошириш, шунингдек банклараро тўлов тизими билан ўзаро ҳаракатда бўлиш учун мўлжалланган. Банкнинг ички тўлов тизими қоидалари тўлов тизимининг аъзоси — банк томонидан белгиланади. Чакана тўловлар тизими Чакана тўловлар тизими банк карталари ва бошқа электрон тўлов воситалари (бундан буён матнда электрон тўлов воситалари деб юритилади) қўлланилган ҳолда электрон тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Электрон тўлов воситаси унинг мазкур чакана тўловлар тизимига мансублигини идентификациялаш имкониятини берадиган фарқловчи белгиларга (товар белгисига, хизмат кўрсатиш белгиларига) эга бўлиши керак. Чакана тўловлар тизимининг қоидалари мазкур чакана тўловлар тизимини тузган ташкилот томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан тўлов ҳужжати қоғозда тузилган ёки электрон шаклда шакллантирилган ҳужжат бўлиб, тўлов унинг асосида ёки ёрдамида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади: -тўлов топшириқномаси; -тўлов талабномаси; -инкассо топшириқномаси; -мемориал ордер; -аккредитивга ариза; -кирим ва чиқим касса тўлов ҳужжатлари. Тўлов ҳужжатларининг шакллари, мажбурий реквизитлари ва уларнинг мазмунига доир бошқа талаблар, электрон тўлов воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом янги таҳрирда ишлаб чиқилган ҳолда Адлия вазирлигида 2020 йилнинг 13 апрелида 3229-сон билан давлат рўйхатига олинди. Унга кўра, мемориал ордер - банклар томонидан фойдаланиладиган нақд пулсиз тўлов ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади: мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда; банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда; банкларнинг ички операцияларида; тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов амалга оширилганда; кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилганда; мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар ушбу талаб банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса; бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда; жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан ташқари) ёзма мурожаати бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда, бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур мурожаат мемориал ордер билан бирга банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; мижозлар билан тузиладиган шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда. Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжатидир. Тўлов талабномаси - маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан унда кўрсатилган суммани тўлаш тўғрисидаги маблағларни олувчининг талаби назарда тутилган тўлов ҳужжати ҳисобланади. Инкассо топшириқномаси - унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати. Аккредитивга ариза - маблағларни тўловчи томонидан шартномада кўрсатилган суммани олувчининг аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар учун очилган банк ҳисобварағига ўтказишида қўлланиладиган тўлов ҳужжати. Бугунги кунда тижорат банклари томонидан “Uzcard” ҳамда “Humo” тўлов тизимларининг миллий валютадаги банк карталари муомалага чиқарилиб, уларнинг инфратузилмаси кенгайтириб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Пластик карталар орқали ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорига асосан Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилиб, “Uzcard” тўлов тизими фаолият юрита бошлади. 2020 йил 11 апрелда Ягона умумреспублика процессинг маркази МЧЖга “Uzcard” тўлов тизими оператори лицензияси Марказий банк томонидан тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3945-сонли қарорига асосан Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилиб, 2019 йилнинг I-чорагидан бошлаб “Humo” тўлов тизими ишга туширилди. Миллий банклараро процессинг маркази МЧЖга 2020 йил 11 апрелда “Humo” тўлов тизими оператори лицензияси Марказий банк томонидан берилди. Мамлакатимизда банк карталари инфратузилмаси 2020 йил 1 январь ҳолатига 20 547 минг дона банк карталари, 392 361 та тўлов терминаллари ҳамда 9 203 та банкомат ва инфокиосклардан ташкил топган. 2019 йил давомида иккита миллий чакана (“Humo” ҳамда “Uzcard”) тўлов тизимларининг Visa, Mastercard, China Union Pay ҳамда Мир халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияси самарали амалга оширилди. Бу эса, ушбу халқаро тўлов тизимлари карталари фойдаланувчилари, яъни мамлакатимизга ташриф буюрувчи туристлар, меҳмонлар учун кенг шарт-шароитлар яратган ҳолда “Humo” ҳамда “Uzcard” тўлов инфратузилмаси (банкоматлар ва тўлов терминаллари тармоғи) орқали миллий валютада тўловларни амалга ошириш имкониятини беради. Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling