Ўзбекистонда мевачиликнинг аҳамияти. Ўзбекистонда халқ хўжалигининг ривожланиши
Download 302.61 Kb.
|
orik
Ўрик Режа : Ўзбекистонда мевачиликнинг аҳамияти. Ўзбекистонда халқ хўжалигининг ривожланиши Ўрик дарахти ҳақида Ўрик мевасининг тузулиши ва мевасининг харектиристикаси Ўрик дарахтини кўпайтириш усуллари Хулоса Мевачилик резавор мева ўсимликлари ўсиш-ривожланиш хусусиятларини, уларнинг ҳаётидаги мавжуд қонуниятларни, ўсиш ривожланиш ва маҳсулдорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш. Шу билимлар асосида мазкур ўсимликлар ҳаётидаги қонуниятлардан келиб чиқиб экин ўстирилаётган жойнинг турли томонларини ҳисобга олиб сифатли ва мўл ҳосил етиштириш борасидаги энг сўнгги фан-техника ютуқлари билан таништириш. Мева, резавор мева шафтоли ўсимликларидан мўл ва юқори сифатли, ноанъанавий турларни Республикамиз вилоятлари шароитларига мослаштиришда, шунингдек совуққа, сақлашга, ташишга, касаллик ва зарарли ҳашоратларга чидамли янги навларни яратишда, илғор соҳибкор боғбонлар ва илмий тадқиқот муассасаларининг ўрни хақида малумотлар беришдан иборатдир. Булар ўзларининг ер устки қисмининг тузилишига яшаш даври давомийлигига кўра дарахтлар, буталар, чала буталар ва ўцимон ўсимликлар гуруҳига, ишлаб чиқариш белгилари ва биологик хусусиятларига кўра уруғли мевалар, данакли мевалар, ёнғоқ мевалилар, субтропик ва ситрус мевалар, резавор мевалар гуруҳига; гулининг тузилишига кўра гули бир уйли икки жинсли, гули бир уйли айрим жинсли , гули икки уйли, айрим жинсли ўсимликлар гуруҳларига бўлиб ўрганилади. Қишлоқ хўжалиги барча даврда энг муҳим тармоқлардан бири бўлган. Боиси, инсон яшар экан, озиқ овқат маҳсулотларига ҳамиша талаб кучли бўлади. Дунё олимларининг фикрига кўра, 2050 йилга қадар ер юзи аҳолиси 8 миллиарддан ортади. Бу эса озиқ овқатга бўлган талабнинг бир неча баробар ортишига сабаб бўлади. Бу эса кўпчилик экспертларни хавптирга солмоқда. Айни бу вақтда Япония ва Жанубий Корея технологияси барча мамлакатлар учун андоза, шунингдек, тажриба бўлмоқда бемалол айта оламиз. Интенсив тарзда маҳсулотлар етиштириш, йилига 4-5 балким ундан кўпроқ марта ҳосил олиш имконини ўрганиш мумкин. Ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулдаги иссиқхоналарни кўпайтириш аслида давр талаби ҳамдир. Ўзбекистон бугун 34 миллионлик аҳолига эга бўлган, ўтган даврда кўплаб муаммолар тўпланиб қолган мамлакатнинг тақдири ва келажагини белгилаш борасида тўғри йўл танлаш - кучли билим, тажриба ва азму шижоатни талаб этади. Яъни Ўзбекистон аҳолисининг кўпайиши, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида алоҳида ташаббусга муҳтож эканлиги кундек равшан эди. Ўзбекистоннинг иқтисодиётини ривожлантиришда қишлоқ хўжалиги ҳмам салмоқли ўрин эгаллайди. Бу борада қишлоқ хўжалиги бошқарув ходимларига қўшимча имтиёзлар ва йўналишлар белгилаб берилмоқда. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 23-октабрдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030-йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030-йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020-йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди." 1 Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги қўшимча имкониятларга бой соҳа. Шу сабабли, кейинги йилларда аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва уни бозор талабларига мослаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Жумаладан, давлат харид нархларининг қарийб 3 баробар оширилиши пахтачилик ва ғаллачиликни даромад келтирадиган тармоққа айлантирди. Қолаверса, пахтачиликда мутлақо янгича иш тутумига, яъни кластер тизимига ўтилгани меҳнатга муносабатни тубдан ўзгартирди. Ишни самарали ташкил этиш ва бошқариш имконияти юзага келди. Шунингдек, пахта майдонларида суғоришнинг тежамкор усуллари татбиқ этилди. Шу йилнинг ўзида 25 минг гектар пахта майдонида сув тежовчи янги суғориш тизими жорий қилиниши натижасида ўтган йилдагига нисбатан уч баробар кўп ҳосил олиш кутилаётгани, фойдаланишдан чиққан 1 миллион 100 минг гектар ер майдони қайта фойдаланишга қайтарилади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали экспорт салоҳиятини юксалтириш яъни иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги улушини орттириш аслида раҳбар ҳодимлар зиммасидадир. Бу борада статистик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, соҳада ҳали бошқарув ходимларида кўп меҳнат талаб этилади. "Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизини ташкил эца-да, лекин қилаётган ишларимиз етарли эмаслиги, олдимизда катта потенсиал борлиги намоён бўлмоқда. Келгуси ўн йилликда қишлоқ хўжалигини иқтисодиётнинг ҳақиқий "драйвери"га айлантириш учун тубдан кўп ислоҳотларни амалга оширишимиз керак. Чунки 30 йилда қишлоқ хўжалигига деярли тегинилмаган, десак, хато бўлмайди. Маҳсулотларимиз, умуман, қишлоқ хўжалигидаги инновацияларимиз бошқа давлатлар билан ҳақиқий рақобатдош бўлиши учун ислоҳотларни бугундан амалга оширишимиз керак,"- деб айтди Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев. Оʻрик — раʼногулдошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми; мевали оʻсимлик. Ватани — Оʻрта Осиё. Осиёда 10 тури маʼлум. Оддий Оʻрик. (Армениаcа вулгарис), манчжурия Оʻрик (А. мандшуриcа), сибир Орикʻ.и (А. сибириcа), давид Оʻрик.и (А. давидиана) ва қора Оʻрик. (А. дасйcарпа) турлари кенг тарқалган. Шимолий Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Италия, Испания, Шимолий ва Жанубий Африка, Шимолий Америка мамлакатлари ва Австралия Оʻрта Осиё, Закавказе ҳамда Россиянинг Европа қисми жанубида етиштирилади. Оʻрта Осиёда ва Хитойда 5 минг йил, Жанубий Европада 2 минг йил олдин маданийлаштирилган. 500 дан ортиқ нави бор. Жаҳон боʻйича ялпи ҳосили 2,7 млн. т. Оʻзбекистонда 35 минг т (1999), экин майдони жиҳатидан мевали дарахтлар орасида 4оʻринни эгаллайди. Ўзбекистонда ўстирилаётган данакли мевалар ичида ўрик етакчи ўринни эгаллайди. Асосан Фарғона ва Зарафшон воҳаларида кўпроқ тарқалган. Ўрик меваси қуритилади, янгилигида истеъмол қилинади ва ҳар хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришда тайёрланади. Янги мевасида қанд моддаси 8,4-19,0% кислота 0,3-1,7% бўлиб, кўпроқ олма-лимон кислоталари билан бирликда жуда оз миқдорда салтрин ва вино килота излари учрайди. А, C витаминлари, 0.1-1,6% пеcтин бор. Ўрик туршагида 80% гача қанд бор. Ўрта Осиёда ўсувчи ўрик навларнинг мағзлари ширин бўлиб, унда 45-58% ёғ ва 284 гача оқсил мавжуддир. Оʻзбекистонда, асосан, оддий ўрик тури экилади. Боʻйи 5–8 м, шохшаббаси кенг. Барги кенг тухумсимон, гули оқ ёки пушти, барг ёзишдан олдин очилади. Янгилигида ейилади, туршак, баргак солинади, консерва (мураббо, жем, компот), қайса қилинади. Данагидан данакшоʻрак тайёрланади, халқ табобатида меваси ва туршагидан юракқон томир тизими касалликларини даволашда фойдаланилади. Оʻ. яхши асал берувчи дарахт, данагидан ва пайванд қилиб коʻпайтирилади. Пайвандтаг сифатида ёввойи Оʻ., олча, бодом ва шафтолидан фойдаланилади. Ҳосилдорлиги 80—120 с/га. Экилганидан соʻнг 4—5йили ҳосил беради, 15—17 ёшда тоʻлиқ ҳосилга киради. Оʻзбекистонда март—апрелда гуллайди, навига қараб май—июлда пишади. Оʻ. иссиқсевар, ёругʻсевар, қургʻоқчилик ва иссиқликка чидамли, лекин намлик етишмаганда ҳосилли вдохлари мева тугмайди. Гуллаган пайтда баҳорги қорасовуқлардан зарарланади. Коʻчати кузда ва баҳорда 6х8, иҳота дарахти сифатида 4х6 м схемада экилади. Оʻ.ка вазасимон ёки погʻонасимон шакл берилади, баҳорда бир йиллик новдаларининг 1/3, 2/3 қисми кесиб турилади. Оʻ. унумдор, серқуёш, боʻз ҳамда шагʻалтошли сугʻориладиган ерларда яхши оʻсади. Оʻзбекистондаги оʻрикзорларнинг асосий қисми Фаргʻона водийси ва Зарафшон воҳасида жойлашган, Оʻрта Осиёда Оʻ.нинг 500 дан ортиқ навлари ва клонлари учрайди. 20-асрнинг 30-йилларидан бошлаб 40 дан ортиқ халқ ва илмий селексия навлари раёнлаштирилган. Оʻрик таркибидаги каротин моддаси нафақат юрак касалликларини даволайди, балки эркаклик саломатлиги учун ҳам фойдалидир. Аёлларга эса гоʻзаллик борасида асқатади. Терингиз таранг ва ажинлар ҳоли боʻлишини истасангиз, оʻрик шарбатини канда қилманг. Данагидан тайёрланган эфир мойини эса теридаги ҳуснбузар ва тошмалар устига сурцангиз осонгина халос боʻлишингиз мумкин. Бундан ташқари, оʻрик қуйидаги ҳолатларда бизларга ёрдам беради: микроблар ва бактерияларга қарши курашади; овқат ҳазм қилишни яхшилайди; қон босимини туширади организмда сув йигʻилишини камайтиради; коʻриш қобилияти ва хотирани яхшилайди; мия фаолиятини яхшилайди; юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди; тери, соч ва тирноқ сифатини яхшилайди. Download 302.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling