Ўзбекистонда мевачиликнинг аҳамияти. Ўзбекистонда халқ хўжалигининг ривожланиши
Download 302.61 Kb.
|
orik
Навлари
Маҳаллий эртапишар оқ ўрик –нав мевасининг катталиги ўртача бўлиб. Вазни 30-35гр, шакилй думалоқ, совуққа бардош беради, экилган кўчатлари 5-6 йилдан кейин ҳосил бера бошлайди. Тўлиқ ҳосилга кира бошлаганда 80-100кг ҳосил териб олинади. Меваси июнинг иккинчи ўн кунлигида пишиб етилади. Кечки Арзамий –бу нав серҳосил, меваси йирик, сифати анчагина юқори. Вазни ўртача 44-55гр, узун-думалоқ бесўнақайроқ шаклда. Экилганидан кейин дарахти 5-6йилда ҳосилга киради, меваси июн ойининг ўрталарида пишиб етилади. Аҳрорий (Хўжааҳрорий) нави –совуққа ва барг доғланиш касаллигига анчагина чидамли, бўз типидаги тупроқларда анча яхши ўсади. Меваси май ойи охирида пишади, йирик (45-50гр). Дарахти катта кенг пирамидасион, шох-шаббаси қалин. Меваси юмалоқ, зарғалдоқ тўқ сариқ, тукли, эти сариқ, ширин-ҳушхўр. данаги атидан ажрамайди, мағзи аччиқ. Меваси фақат янгилигида истеъмол қилишга яроқли. Бодомий –бу навнинг дарахтлари қишки совуқларга яхши бардош беради. Қурғоқчиликка чидамли бўлсада, эрта баҳорда бўладиган қора совуқлар таъсирида гуллари кўплаб зарарланади. Экилган кўчатлари 5-йили ҳосилга киради, ҳосилдорлиги ўртача, 20-25 ёшга етган дарахтлари 200кг гача ўрик беради. Меваси 10-15 июлга келиб пишиб етилади. Бу маҳаллий ҳўраки нав меваси янгилгида истеъмол қилиш билан бир қаторда ундан компот, қиём, мураббо каби маҳсулотлар тайёрлаш мумкин. Вимпел (Вир 1305). Меваси йирик, вазни 50-56гр, айримлари 105гр. Тухумсимон шаклда бўлиб, тепа қисми ботиқроқ, пастки қисми торроқ қисилган. Меваси қуритилганда 26% баргак тушади. Гуллаши мартда ўтади. Июн ойида меваси пишиб етилади, ўртача ҳосил беради, совуққа ва доғланиш касаллигига чидамли. Исфарак –маҳаллий туршакбоп жайдари нав бўлиб, меваси ўртача катталикда, вазни 20-30гр, айримлари 40-45гр келади. Думалоқ ёки чўзиқроқ шаклда. Бу нав яхши ўсиши, ривожланиши ва мўл ҳосил бериши учун чуқур қатламларига эга бўлган унумдор ван ам билан яхши таъминланган ерларни талаб қилади. Совуққа чидамсизроқ, эртароқ амалга кириш сабабли эрта баҳорда бўладиган қора совуқлардан зарарланади. Меваси июннинг иккинчи ярмида пишиб етилади, дарахт устида туриб туршак бўлади, данаги этидан енгил ажралади. Кўрсодиқ –маҳаллий, юқори сифатли туршак берадиган жайдари нав. Дарахти катта бўлиб ўсади. Меваси июлнинг бошларида пишади, деярли тўкилмайди, дарахтда туриб туршак бўлади. Меваси ўртача катталикда, думалоқ тухумсимон, тўқ сариқ рангли, зич, сал нордонроқ, ширин, ҳушбўй ёқимли. Данаги йирик, этидан осон ажралади. Мевасидан туршак қилинади ва мармелад тайёрланади. Экилгандан кейин 7-8 йилда яхши ҳосил бера бошлайди, бунда ҳар бир дарахтдан эса 200 кг гача ҳосил териб олинади. Мирсанжали –ҳўраки ва туршакбоп жайдари нав. Мевасининг йириклиги ўртача, оч зарғалдоқ, қизғиш бўлиб туради. Данаги этидан яхши ажралмайди, мазаси ширин. Мевасининг июннинг иккинчи ярмида териб олинади. Пишган меваси тўкилмай дарахтда туради. Экилган кўчатлар 4-5 йилидан ҳосил беради. 20-25 ёшдаги дарахти 100кг гача ҳосил беради. Мевасининг вазни 30гр. Мева куртакларининг совуққа чидамлилиги бошқа навларга нисбатан анча юқоридир. Руҳи жувонон миона – эртапишар жайдари нав бўлиб, дарахти катта шох-шаббаси кенг пирамидасимон, меваси июннинг ўрталарида пишади, йирик (40-50гр), тухумсимон, ёнлари ботиқ, оч сариқ қизғиш рангли, эти оч сариқ, ўртача зич, ширин-нордонроқ, ҳушҳўр, данагидан яхши ажралади. Меваси янгилигида истеъмол қилинади, қуритилади ва консерва тайёрланади. Субҳоний –йирик мевали, туршакбоп, маҳаллий серҳосил жайдари нав. Даррахти баланд бўлиб ўсади. 25-30 ёшида 12м, шох-шаббасининг кенглиги 8м гача боради. Шох-шаббаси анча сийрак, барглари унча қалин бўлмайди, кенг пирамидасимон шаклда ўсади. Меваси июннинг охири, июлнинг бошларида, тоғли раёнларда эса июлнинг охири, августнинг бошларида пиҳиб етилади. Меваси анчагина йирик, 35гр, айримлари 40-50 гр гача боради, тухумсимон, учки қисми қивиқроқ бўлади. Мевасидан 26% баргак тушади. Хуромий –навнинг меваси ўртача катталикда, тўқ зарғалдоқ рангли, серқанд, сал нордон бўлади. Июнда етилади. Меваси 10 кун бузилмай етилади. Узоқ жойларга боришга яроқли. Қуритилганида қизғиш, тўқ зарғалдоқ рангли, чиройли ва жуда маззали баргак беради. Дарахти баланд ўсади. Ҳар йили мўл ҳосил беради. Пишиб етилган меваси ўн кунлар чамасида сўлинқираб ушланиб туради. Айрим йиллари 200 кр гача ҳосил беради. Шалах –навининг меваси йирик, вазни 50гр гача боради, чўзиқ-овал шаклида бўлиб тепа қисмига қараб чўзиқ думалоқдир. Меваси ўрта сифатли ҳўраки, туршакбоп ва косервобопдир. Ҳосили июлнинг биринчи ўн кунлигида пишади. Терилгандан кейин мевасини 8-12 кун сақлаш мумкин, узоқларга ташиб бориш учун чидамли. Навоий таваллуди –янги етиштирилган универсал нав. Дарахти катта. Кўчати экилгандан кейин 4-йили ҳосилга киради. Меваси июл бошларида пишади. Шакли юмалоқ, йирик, ялтироқ, сариқ, анча қисми қизариб туради. У асосан янгилигида истеъмол қилинади. Шунингдек, қуритилади ва консерво қилинади. Шамолга анча чидамли, тўлиқ ҳосилга кирган дарахтлари (15-17йилдан кейин) 200кг гача мева беради. Пишиш даври қисман чўзилади, баргак тайёрлаш учун мос навдир, мевасидан 24-26% баргак тушади, агарда данаги билан қуритилган 32-35% туршак олиш мумкин. Download 302.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling