Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш
Краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятларидан самарали фойдаланиш
Download 1.22 Mb.
|
ракамли иктисод
- Bu sahifa navigatsiya:
- Brave номли ICO
- Fotobank, YouTube, video-xosting, Wikipediya
Краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятларидан самарали фойдаланиш.
ICO ёрдамида лойиҳа ёки стартапга исталганча пул маблағи жалб қилиш мумкин.Масалан, Mozilla FireFox нинг Янги браузери яратувчилари учун ташкил этилган Brave номли ICO 30 сония давомида Ethereum криптовалютасида 35 миллион АҚШ долларига эквивалент бўлган маблағ тўплаган.Ҳозирда Ethereum –узунлиги бўйича иккинчи ва ривожланиш cуръати бўйича биринчи ўринда турадиган оммавий блокчейн ҳисобланади. Аугур краудфандингида инвестициялар ўртача суммаси 750 долларни ташкил қилди. Дунёда исталган киши –ҳатто аҳолининг энг қашшоқ қатламлари ва энг узоқ минтақалар аҳолиси ҳам –фонд бозориниг инвесторига айланиши мумкин. Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши замонавий тадбиркорларга молиялаштиришнинг янги имкониятлари тақдим этди. Тадбиркорлик лойиҳаларини самарали ташкиллаштириш краудфандинг, краудсорсинг ва фандрайзинг технологиялари ва воситаларидан фойдаланиш орқали амалга ошириш мумкин. Fotobank, YouTube, video-xosting, Wikipediya, ижтимоий тармоқлар ва ҳоказолар “тоза краудсорсинг” бизнес моделига мисол бўлиб, Интернетда тўлиқ иш билан шуғулланадиган компанияларга хосдир. Ушбу турдаги компаниялар биринчи навбатда Интернет аудиторияси учун рақобатлашади, чунки у барқарор ўсишни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Шуни таъкидлаш керакки, уларни капиталлаштириш ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар контенти, ҳамжамият аъзолари, лидлар (инглиз тилидаги леад –потенсиал мижоз) сонига ва уларни сонининг ўсиш суръатларига бевосита боғлиқ. Масалан, Google компанияси атиги тўққиз ой давомида фаолият кўрсатиб келаётган YouTube-сервисини 1650 миллион долларга сотиб олди ва шу орқали фақат кродсоурсинг технологиясига асосланган маркетинг моделининг юқори сармоявий жозибадорлигини намойиш этди. Бизнес олдида биринчи навбатда краудсорсерлар сонини кўпайтириш, ахборот компанияларининг нархини бошқариш, трафикни кўпайтириш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш, қамраб олиш кўрсаткичлари орқали лидогенерациялаш (аниқ алоқа маълумотлари бўлган потенциал мижозларни топишга қаратилган лид-менежментининг элементи бўлган маркетинг тактикаси) ва (гео) таргетиролаш (веб-ишланма ва интернет-маркетингда, ташриф буюрувчига унинг географик жойлашувига мос келадиган таркибни етказиб бериш усули)кўрсаткичларини, транзакциялар бўйича конверсиялаш (Transaction Conversion Rate, TCR), мижозларнинг бир умрлик қиймати (Customer Lifetime Value, CLTV) ва бошқа мижоз кўрсаткичлари кўпайтириш вазифаси қуйилган. “Соф кродсоурcинг” бизнес моделининг ўзига хос хусусияти ишлаб чиқариш функцияларини кродсоурcерсларга тўлиқ юклашдир. Бу муқаррар равишда ходимлар сонининг қисқаришига олиб келади. Краудсоурcинг нафақат тижорат компанияларининг бизнес моделларини ўзгартирмоқда. Келгусида нотижорат соҳада ҳам ўзгаришлар бўлади, бу вақт ва маконда чекланмаган очиқ жамоаларни ташкил этишга асосланган меҳнатни ташкил этишга ўтиш билан бирга келади. Масалан, тадқиқот муаммоларини ҳал қилиш ва илмий ишларни ташкил этишда ҳамфикр одамларни жалб қилиш орқали краудсорсинг тадқиқотчилар учун янада жозибадор бўлиб қолади. Бу, айниқса, илмий муаммони ҳал қилишда турли касб соҳаларидан мутахассисларни талаб қилишда муҳимдир. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling