Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш


Download 1.22 Mb.
bet27/35
Sana28.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1070775
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
ракамли иктисод

Ишдан мақсад: Рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденцияларини ўрганишга бағишланган.Ўзбекистонда ва жаҳонда рақамли иқтисодиётни ривожланишини таҳлил қииш. Рақамли Ўзбекистон 2030 стратегияси дастурлари, Рақамли Тошкент, Электрон поликникалар билан танишиш.
Масаланинг қўйилиши: Тингловчи
Ўзбекистонда ва жаҳонда рақамли иқтисодиётни ривожланишини таҳлил қилишни амалга ошириши лозим.
Ишни бажариш учун намуна
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6079 сонли фармонида мамлакат миқёсида ҳудуд ва тармоқларни трансформация қилиш, рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало давлат бошқаруви,таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот коммуникацион технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора тадбирлар амалга ошириш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4699-сон қарорида 2023-йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини икки бараварга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, шу жумладан ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий қилиш, молиявий-хўжалик фаолиятда ҳисобот юритишда дастурий маҳсулотлардан кенг фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштириш орқали уни жадал шакллантириш масалалари қўйилди.
1.Жаҳонда рақамли иқтисодиётнинг ривожланишини кузатиш
https://datareportal.com/digital-in-uzbekistanга кириб Бутун дунёдаги рақамли маълумотлар ва ижтимоий медиа статистикасини , шунингдек рақамли 2021-йилги янги ҳисоботларини We We Social ва Hootsuite компаниялари ҳамкорлигида нашр этилган иловаси билан танишамиз. Бу ҳисобот ўтган йил рақамли технологиялар одамлар ҳаётининг янада муҳим қисмига айланганлиги , ижтимоий медиа, электрон тижорат, оқим мазмуни ва видео ўйинлардан фойдаланиш оммавий равишда ўсганлигини кўриш мумкин.
Бу илова орқали маълумот ва брендларни қидириш осонлашади. У Онлайн аудиторияларнинг ривожланиб бораётган демографик кўрсаткичлари, Электрон тижоратнинг тез ўсиб бориши, мобил алоқа фойдаланиш зарурияти, медиа кўрсаткичларнинг ўзгартириши билан таништиради. Ҳисоботдаги барча
маълумотлар провайдерлар ва раыамли иытисодиёт мутахассислари маълумотлари асосида тайёрланган.

2017 йилдант2021 йил январ ойигача глобал "Рақамли ҳолат" нинг статистикаси ва тенденцияларини кузатишимиз мумкин.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling