Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш


-расм. Big Data қайта ишлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.22 Mb.
bet9/35
Sana28.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1070775
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
ракамли иктисод

4-расм. Big Data қайта ишлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари
Рақамли (электрон) иқтисодиёт он-лайн-технологияларга асосланган ва ҳаётий неъматларга эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган, бу эса ўз навбатида, хўжалик юритишнинг янги усулларини шакллантиришни кўзда тутадиган ва давлат томонидан тартибга солишнинг амалий воситаларини талаб қиладиган ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва истеъмол жараёнларида юзага келадиган муносабатлар йиғиндисидир.
Унга кўра, рақамли шаклдаги маълумотлар ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларида асосий омил саналган Ўзбекистон Республикаси “Рақамли иқтисодиёт” дастури миллий суверенитет ва иқтисодий ўсишни таъминлайди, фуқаролар турмуш сифатини яхшилайди ва мамлакат рақаботбардошлигини оширади.
Дастурни амалга ошириш илғор технологиялар жорий қилиш йўлидаги ҳуқуқий тўсиқларни тугатиш; рақамли иқтисодиёт учун инфратузилма яратиш (тармоқлар, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, аппарат қисми); таълим тизимини такомиллаштириш; маҳаллий компанияларни – рақамли технологиялар соҳасида ваколатлар марказларини қўллаб-қувватлаш ва шу кабиларга йўналтирилади. Дастур мақсадлари: 1) Ўзбекистон Республикаси рақамли иқтисодиёт иқтисодий тизимини яратиш; 2) рақамли иқтисодиёт, институтлар ва инфратузилмани ривожлантириш учун шароитлар яратиш; 3) глобал бозорда рақобатбардошликни ошириш.
Рўй бераётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда рақамли иқтисодиёт деганда, шунингдек, истеъмол қийматини ошириш ҳамда асосий натижаларга эришиш – харажатларни қисқартириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига бизнес рақобатбардошлигини ошириш мақсадида катта маълумотлар билан алмашиниш ва рақамли технологиялар имкониятлари асосида бизнес-жараёнларни йўлга қўйиш ва бизнес-моделлар шакллантиришни ҳам тушуниш лозим. Ушбу ҳолатда гап интернет тармоғида бизнес ташкил қилаётган компанияларга хос бўлган бизнес-моделлар ҳақида ҳам, тарихан иқтисодиётнинг барча секторларида оффлайн хўжалик фаолиятини амалга оширадиган анъанавий бизнес (қазиб олиш саноати, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, хизматлар соҳаси) ҳақида ҳам боради.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling