Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш
Download 1.22 Mb.
|
ракамли иктисод
- Bu sahifa navigatsiya:
- Истеъмол-чилар учун
Электрон тижорат механизмларидан минимал нархларда фойдаланиш уларга потенциал мижозларнинг бутун бозорга кириш имкониятини беради. Шу билан бирга, электрон тижорат автоматик равишда бутун дунё бўйлаб аудиторияни таъминлай олмайди. Ахир халқаро етказиб бериш хизматлари маҳаллий хизматларга қараганда қимматроқ ва етказиб беришнинг ўзи узоқ вақт талаб этади. Бундан ташқари халқаро савдо билан шуғулланадиган сайт, унинг тузилиши ва иш схемасини техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин. Электрон тижоратнинг ривожланиши бозорни ахборот билан таъминлашни яхшилайди: харидор ва сотувчилар деярли ҳар хил рақобатчилар томонидан таклиф этилаётган товарларнинг нархи, сифати ва етказиб бериш шартлари тўғрисида маълумот олишади. Бозор маълумотларига кириш, харидорлар ва сотувчилар учун янги потенциал мижозлар ва янги маҳсулотларнинг мавжудлиги кичик ва ўрта корхоналарнинг ривожланишига ёрдам беради, бу эса барча даражадаги бюджетларга солиқ тушумларини кўпайтиради, ишсизликни камайтиради ва ҳудудларда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлайди. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling