Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш


Download 1.22 Mb.
bet17/35
Sana28.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1070775
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
ракамли иктисод

Хўжалик юритувчи субъектлар

Афзалликлар

Камчиликлар

Ташкилотлар учун

Глобал қамров
Харажатларнинг қисқариши
Етказиб бериш занжирининг яхшиланиши
Бизнес доимо очиқ (24/7/365)
Шахслаштириш
Маҳсулотларни бозорга тез чиқариш
Рақамли маҳсулотларни тарқатиш-нинг арзонлиги

Лойиҳанинг компанияга алоқадорлиги тўғрисида томонларнинг шубҳалари (салбий анонимлик)
Интернетда корхона фаолиятини сақлаш ва қонунийлаштиришда баъзи бир қийинчиликлар

Истеъмол-чилар учун

Умумийлик
Анонимлик
Товар ва хизматларнинг кенг танлови
Шахсийлаштириш
Нисбатан арзон бўлган маҳсулот ва хизматлар
Тез етказиб бериш
Электрон ижтимоийлик

Истеъмолчиларнинг интернет орқали сотиладиган хизматларга ишонмаслиги
Қўллари билан товарларга “тегиш” имкониятининг йўқлиги
Сотиб олинган маҳсулотнинг етказиб берилишини кутиш
Товарни қайтаришда мумкин бўлган қийинчиликлар ва харажатлар
Маҳсулотларни етказиб бериш учун қўшимча харажатлар

Жамият учун

Кўрсатиладиган хизматларнинг кенг доираси (масалан, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар)
Турмуш даражасининг оширилиши
Миллий хавфсизликнинг оширилиши
Рақамли “бўлиниш”нинг камайиши
Он-лайн равишда сотиш / товарларга / хизматларга буюртма бериш автомо-биллардан фойдаланиш ҳолатини камайтиради ва натижада атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳам камаяди

Фирибгарлик учун қулай муҳит (тармоқ хавфсизлик даражасининг пасайиши)
Тижорат оффлайн корхоналарнинг бозордан сиқиб чиқарилиши

Давлат учун

Фавқулод ҳолатларда карантин шароитини яратиш имконияти (эпидемия, пандемия)

Яширин” ҳисоб тизимини юритишда давлат бюджетига тушадиган солиқ тўловларининг тўлиқ олинмаслиги

Электрон тижорат механизмларидан минимал нархларда фойдаланиш уларга потенциал мижозларнинг бутун бозорга кириш имкониятини беради. Шу билан бирга, электрон тижорат автоматик равишда бутун дунё бўйлаб аудиторияни таъминлай олмайди. Ахир халқаро етказиб бериш хизматлари маҳаллий хизматларга қараганда қимматроқ ва етказиб беришнинг ўзи узоқ вақт талаб этади. Бундан ташқари халқаро савдо билан шуғулланадиган сайт, унинг тузилиши ва иш схемасини техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин.
Электрон тижоратнинг ривожланиши бозорни ахборот билан таъминлашни яхшилайди: харидор ва сотувчилар деярли ҳар хил рақобатчилар томонидан таклиф этилаётган товарларнинг нархи, сифати ва етказиб бериш шартлари тўғрисида маълумот олишади. Бозор маълумотларига кириш, харидорлар ва сотувчилар учун янги потенциал мижозлар ва янги маҳсулотларнинг мавжудлиги кичик ва ўрта корхоналарнинг ривожланишига ёрдам беради, бу эса барча даражадаги бюджетларга солиқ тушумларини кўпайтиради, ишсизликни камайтиради ва ҳудудларда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлайди.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling