Кириш.
Бозор
аввало товарлар, товарлашган хизматларнинг олди - сотдиси,
шунингдек, савдо - воситачилик фаолияти жараёнидан иборат.
Бунда
мустаҚил иш кўрувчи савдо воситачиси ишлаб чиҚаришнинг топширири
билан шартномалар ёки алоҳида топширмалар бўйича
олди-сотди ишини
амалга оширади. Бу иш оддий бўлиб кўрингани билан, харидорлар топиш,
олди-сотдини амалга ошириш, тўловлар кафиллигини
таъминлаш ва уларни
Қарз пуллар билан Қоплаш, товарларни бехатар жойга етказиб бериш,
зарурият бўлса чегарадан товар ўтказишни
таъминлаш каби вазифаларни
ижро этишни талаб этади.
Воситачилик фаолияти асосан Қайта сотиш, комиссион,
вакиллик ва
брокерликлардан иборатдир. Қайта сотиш ўз маблаЁи ҳисобига ўз номидан,
воситачи савдогар томонидан амалга оширилади. Комиссион савдо
комиссионер деб аталмиш шахс томонидан комитет деб аталувчи топшириҚ
бўйича бажариладиган олди-сотдидир. Вакиллик
товар эгаси номидан ва
ҳисобидан олди-сотди билан борлиҚ юридик ва амалий ишларни ижро этади.
Брокерлик — сотувчи ва харидор ўртасидаги алоҚани ўрнатиш билан боілиҚ
вакиллик фаолиятидир.