1. Кириш. Бозор инфраструктураси ва унинг мохияти. Бозор инфраструктураси тармоҚлари
Бозор инфраструктурасининг мамлакатимиздаги холати, даражаси
Download 333.82 Kb. Pdf ko'rish
|
bozor infrastrukturasining shakllanishi
Бозор инфраструктурасининг мамлакатимиздаги холати, даражаси. Бозор иҚтисодиёти талаби асосида йирик, кенг тармоҚли ахборот ва алоҚа корхоналари юзага келтирилган. Бунинг ташкилотчилари, яъни бозор инфраструктурасининг ахборот, алоҚа тармоклари ва уларнинг эгалари ишлаб чиҚарувчи, истеъмолчиларга ухшаган бозор ҳажми, ривожини белгиловчи иштирокчилардан хисобланади. Бу бозор иштирокчилари ўз фаолиятларини кенгайтирса, авж олдирса, бозор муносабатларининг ривожланишига янада имкон тугдиради. Бир хил бозорларда иштирокчиларнинг фаолияти одатдаги товарлар ва хизматлар билан иш куришдан фаркланади. Бу, айниҚса меҳнат бозори, пул бозори, илмий ишланмалар каби бозорларда кўзга куринади. Меҳнат бозорида миллионлаб иш кучи эгалари ўз товарлари билан Қатнашадилар ва бевосита тадбиркорлар билан ўзлари мулоҚотда буладилар. Бошка товарлардан узгачалиги, яъни буюм холида ифода бўлмаганлиги билан фаркланади. Шунингдек, бунинг баҳоси олди-сотдида, яъни бозорда юзага келса ҳам, унинг баҳо ҳаки истеъмол килингандан кейин туланади. Бундан бошҚа бозор иштирокчилари уртасида бўладиган муносабатларнинг энг фаркни томони шуки, бахоси бевосита бозорда туланмай, кейин, яъни бу товардан фойдаланилгандан кейин иш хаки тарикасида туланадики, бундаги асосий шарт товар эгасининг товар сотиб олувчини кредитловидир. Бу товарларнинг оммавий ёлланиши шароитларида олди-сотди воситачилар орҚали юз бериши, масалан, касаба ташкилотчилари, меҳнат биржалари кабилар орҚали бозор вазифаси бажарилиши мумкин. Илмий ишловлар бозорини олсак, бунда асосан аклий меҳнат маҳсули, лойиҳалар, режа, илмий ишлов — товар сифатида сотилади ва эгасининг ўзгариши бошҚа ҳолатлардек таклиф ва талаб мазмунида амалга ошади. Бу ё ёлланма меҳнат шаклида, ё тайёр фикр акс эттирилган ҳолатда юз бериши мумкин. Пул бозори ва уларнинг иштирокчилари фаолияти ҳам бошка товарлар бозоридан бирмунча ўзгача куринишда бўлади. Агар пул бошҚа ҳолатларда воситачилик ролини бажарса, бу ерда ўзи товар сифатида сотилади ва пул ролида бошҚа Қимматбаҳо Қогозлар ўз нархига эга бўлиб, шу бозорда юзага келадиган нархларда сотилади ва сотиб олинади. Уз мазмунига кура бунда бозор иштирокчилари савдогарлар уртасидаги бозор муносабатларини узларида ифода этадилар. Пул бозорининг асоси шу пул ёки Қимматбаҳо Қогозларнинг айнан зарурияти ва Қадри туфайли белгиланадики, бунта сотиб олувчида эҳтиёж турилади ва у талабга айланиб, талаб таклифни юзага келтиради. Умумий килиб айтганимизда, бозор иштирокчилари канчалик турли ва куп сонли булса, бозор шунчалик сермаз-мун, кенг ва ҳар томонлама ривожланиш имконига эга бўлади. Турлилик ва уларнинг микдорий куплиги раҚобатни, шунингдек, бозор иштирокчилари фаолиятини кучайтиради. Download 333.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling