1. Кириш. Бозор инфраструктураси ва унинг мохияти. Бозор инфраструктураси тармоҚлари


Бозор инфраструктураси тармоҚлари


Download 333.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana22.02.2023
Hajmi333.82 Kb.
#1222403
1   2   3   4   5
Bog'liq
bozor infrastrukturasining shakllanishi

Бозор инфраструктураси тармоҚлари. 
Бозор инфраструктураси деганимизда воситачилик тармоҚлари, 
транспорт, алоҚа, ахборот кабиларни тушунамизки, буларсиз товарлар 
ҳаракати, тижорат кабиларни тушуниб бўлмайди, албатта. Шунинг учун 
биринчи навбатда, бозорнинг тижорий томонларини ифодаловчи савдо - 
воситачилик бўлимлари ва биржалар билан танишиб чиҚайлик. 
7.2. жадвал. 
Бозор инфраструктураси 
Инфраструктур
а бўлинмалари 
Вазифалари 
Даромад 
хусусиятлари 
Хиллари 
Савдо - восита-
чилик 
Олди - сотди ишла-
рини бажариш 
Товарлар билан иш 
кўриш 
Савдо, комиссион, 
ваколатли, брокер 
Биржа 
Савдо 
билан 
боЁлиҚ келишувлар 
Бевосита товарсиз 
савдо Қилиш 
Товар, фонд, меҳнат 
биржалари 
Транспорт 
Юк 
ва 
йўловчиларни 
ташиш 
Моддий буюм ва 
одамлар билан иш 
кўриш 
Автомобиль, темир 
йўл, ҳаво, сув тран-
спортлари 
Ахборот, алоҚа Бозор 
ҳолатини Товарларсиз 
Радио, телевидение, 


билдириш 
хизмат билан иш 
кўриш 
космос, компьютер 
Омбор хўжалиги Бозорларни 
товарлар 
билан 
таъминлаш 
Моддий бойликлар 
билан 
боЁлиҚ 
бўлиш 
Ишлаб 
чиҚариш 
кор-хоналари, 
улгуржи ва чакана 
савдо 
Банклар 
Пул 
муомаласини 
таъминлаш 
Пул билан фаолият 
кўрсатиш 
Давлат, 
хусусий, 
марказий, тижорат, 
миллий банклар 
Бозор аввало товарлар, товарлашган хизматларнинг олди - сотдиси, 
шунингдек, савдо - воситачилик фаолияти жараёнидан иборат. Бунда 
мустаҚил иш кўрувчи савдо воситачиси ишлаб чиҚаришнинг топширири 
билан шартномалар ёки алоҳида топширмалар бўйича олди-сотди ишини 
амалга оширади. Бу иш оддий бўлиб кўрингани билан, харидорлар топиш, 
олди-сотдини амалга ошириш, тўловлар кафиллигини таъминлаш ва уларни 
Қарз пуллар билан Қоплаш, товарларни бехатар жойга етказиб бериш, 
зарурият бўлса чегарадан товар ўтказишни таъминлаш каби вазифаларни 
ижро этишни талаб этади. 
Жадвалда бозор инфраструктурасининг тармоҚ - бўлинмалари ва 
уларнинг фаолиятига хос томонлар кўрсатилган. Сиз билан жадвалда 
кўрсатилган бўлинмаларнинг хусусиятларини кўриб ўтайлик. 
Воситачилик фаолияти асосан Қайта сотиш, комиссион, вакиллик ва 
брокерликлардан иборатдир. Қайта сотиш ўз маблаЁи ҳисобига ўз номидан, 
воситачи савдогар томонидан амалга оширилади. Комиссион савдо 
комиссионер деб аталмиш шахс томонидан комитет деб аталувчи топшириҚ 
бўйича бажариладиган олди-сотдидир. Вакиллик товар эгаси номидан ва 
ҳисобидан олди-сотди билан борлиҚ юридик ва амалий ишларни ижро этади. 
Брокерлик — сотувчи ва харидор ўртасидаги алоҚани ўрнатиш билан боілиҚ 
вакиллик фаолиятидир. 
Товарларни Қайта сотиш билан савдо уйлари, экспорт ва импорт, 
чакана савдо фирмалари, импортер кабилар шуЁулланади. Масалан, АҚШ да 
240 мингдан ортиҚ савдо - воситачилик фирмалари бўлиб, уларда 2,6 
миллион киши ишлайди. Бу фирмалар товар хиллари, хизмат турлари бўйича 
ихтисослашиб иш кўрадилар. Пахта бозорида "Андерсон" ва "Клейтон" 
фирмалари, Ёалла бозорида "Каргил", "Континентал Грейн" каби фирмалар 
мавжуд. Машхур фирма хисобланган "Луис Дрейфус" Францияда 
жойлашган. У іалла, ўсимлик ёіи, кофе, чорва савдоси билан шуіулланади, 


1,5 миллион тонна юк ташувчи 50 та кемалари бор, жаҳондаги йирик хусусий 
банклар билан боіланган, биржа савдосини ҳам олиб боради. 
Бозор иҚтисодиёти инфраструктурасида ва унинг воситачилик 
тармоҚларида биржа катта аҳамият касб этади. Биржаларнинг бир неча хили 
бўлиб, улар асосан товар, фонд, меҳнат ва бошҚа биржалардан иборат. 
Обороти бўйича биринчи ўринда товар биржаси туради. 
Жаҳон товар биржасида бор йўіи 100 га яҚин товар хиллари савдоси 
амалга ошиб, бунда ҚишлоҚ хўжалик товарлари сезиларли ва катта ўринни 
эгаллайди. Шунга Қарамай, умуман, товар биржаларининг йиллик обороти 
3,5—4 миллиард доллар ёки шундай товарлар жаҳон савдоси оборотининг 
деярли 1/3 Қисмини ташкил этади. 
Энг йирик биржа марказлари АКШ, Англия ва Японияда жойлашган. 
Жаҳон халкаро биржа оборотининг 90 фоизи уларга тугри келади. 
Јзбекистонда ҳам биржалар пайдо бўла бошлади. 
Товар биржаси. Бу доимий ҳаракатдаги бозор куринишларидан бўлиб, 
асосан оммавий кишлоҚ хўжалик махсулотлари, озиҚ-овҚат ва хом ашё 
савдоси билан шугулланиб, бунда товарларнинг бир хиллиги асос бўлиб 
хисобланади. Савдода бевосита товарларнинг ўзи Қатнашмай, белгиланган 
стандарт ва нишоналар билан олди-сотди Қилинади. Бунда биржа контракти 
асосида катъий белгиланган сифат ва олиб келиш мухлати аниҚ курсатилиб 
иш тутилади. Шунинг учун биржадаги савдода товарлар Қулдан-Қулга 
утмай, уларнинг хуҚуҚлари, яъни уларга эгалик ҳукуҚини берувчи расмий 
Қогозлар кулдан-кулга утади. Бир товар устида бир неча марта шундай 
ҳодиса бўлиши мумкин. 
Одатда товар биржасида икки усулда савдо амалга ошиши мумкин: 
реал товар устида келишув ва мухлатли (фьючерли) келишув юз беради. 
Фьючер келишувда фаҚат товарга булган хуҚуҚнинг олди-сотдиси юз 
беради, яъни хукуҚий расмий Қогоз савдоси амалга ошади. Бу хил биржа 
айниҚса ривож топган мамлакатларда кенг авж олган. Чунки реал товар 
биржа савдоси атиги 1—2 фоизни ташкил этса, Қолгани фьючер биржасига 
тугри келади. Бунинг талаби жуда кучли бўлиб, уни бекор Қилиш айрим 
ҳолатлардагина юз беради. 
Фьючер биржаси савдосидан маҚсад шу товарни ўз муҳлатида олиш 
эмас, балки келишув вакти билан амалдаги вакт уртасидаги бахо фарҚи 
келтирадиган фойдани кузлашдир. Чунки ваҚт ўтиши билан бахо ўзгаради, 
натижада ё сотувчи, ё сотиб олувчи ютади ёки ютҚазади. Амалда фьючер 
биржа савдоси буйича келишмалар асосидаги товарларнинг реаллиги 2 
фоиздан ошмайди. Фьючер контрактлари ҳисобот палаталарида келишув 


ваҚтидаёҚ руйхат Қилиниб, сотувчи ёки сотиб олувчи шу палата билан 
боглиҚ бўладилар. 
Биржалар очиҚ ва ёпиҚ бўлиши мумкин. Фонд биржалари кимматбахо 
Қогозлар билан боглиҚ келишувларни амалга оширади. Булар орҚали 
капиталлар сотилиши юз беради. 
Банк тизими. Товарнинг бозордаги ҳаракати айни ваҚтда пул 
муомаласи, ҳаракатидир. Чунки у туб мазмуни билан товар-пул 
муомаласидир. Пул ҳолати, ҳаракати товар ҳаракатига таъсир курсатади. Бу 
ҳаракатнинг таъсири албатта ҳар хил, яъни кўп ва оз, саёз, чукур ёки кенг ва 
тор. Пул хўжалигини уюштириш, уни ҳаракатлантириш банкларга боглиҚ. 
Чунки банк пул ҳаракати билан боглиҚ муомалаларни уюштирувчи корхона 
ҳисобланади. Бундан ташҚари молия органлари мавжуд бўлиб, пул холати, 
унинг таъсири, ундан фойдаланиш шу молия идораларига боглиҚ. Улар пул 
билан борлиҚ тартиб - Қоида, пул воситасида даромад таҚсимлаш ва 
бозорни тартибга солиш каби вазифаларни бажарадилар. Демак, аввало 
банклар, Қолаверса молия идоралари бозор иштирокчилари хисобланади. 
Банклар пулга оид иш ва вазифаларни бажаришларига Қараб ҳар хил 
булади. Айтайлик, марказий эмиссияли банклар пул чиҚариш, уларни 
йиЁиш, саҚлаш, муомалага чиҚариш каби ишларни уддалайдилар. Булар ўз 
холатига кўра бош, асосий банк, эмиссияли банклар ҳисобланади ва бошҚа 
банкларни ҳам пул билан таъминлаб турадилар. Пул эмиссиясини амалга 
оширадилар, пул бир-ликлари уртасидаги тенглик, миллий пулларни бир-
бирларига алмаштириш каби ишларни бажарадилар. Шунингдек, бу банклар 
давлат томонидан чиҚарилган пулларни жамрариш, уларни таҚсимлаш, 
муомалага чиҚариш каби вазифаларни ҳам адо этадилаки, бюджет 
сармоялари уларнинг хазинасига йигилади. Бизнинг шароитимизда Марказий 
банк асосий пул сармояларининг эгаси хисобланади. 
Бундан кейин коммерция-тижории банклар туради, улар хакикий 
товарлар харакатини таъминлайдиган банклардир. Бу банклар асосан 
товарлар учун буладиган кредитларни амалга оширадилар. Айтайлик, товар 
ишлаб чиҚарувчи товарларини улгуржи савдогарга Қарзга сотар экан, бу 
тижорий банк воситачилигида амалга ошади. Маълумки, бозорда пул билан 
богланган фаолият тури куп, буларнинг фаолияти шу тижорий банклар 
орҚали амалга ошади. Бозор иштирокчилари ўз хўжалик фаолиятларида, 
албатта бу банкка мурожаат этадилар. Шунинг учун умуман тижорий 
ишларнинг харакат тезлиги, уларнинг самарадорлиги бу банклар фаолияти ва 
бозор иштирокчилари билан булган алоҚа ҳажми, тезлигига боглиҚдир. 
Куриниб турибдики, банклар бозорнинг жуда муҳим ва таъсирли 
иштирокчилари бўлиб, пул орҚали бозорни жонлантириб, бозор фаолиятини 


кучайтирадилар ва барча бозор иштирокчиларига таъсир курсатадилар. 
Банклар мулк нуҚтаи назаридан асосан давлат ёки хусусий бўлиши мумкин. 
Бозор инфраструктурасида транспортнинг урни катта. Маълумки, 
товарлар ички ва ташки бозорлар миҚёсида талабга Қараб ҳаракатда 
бўладилар. Бунинг учун турли транспорт хиллари хизмат килади. Энг 
асосийлари темир йўл ва автомобиллар, пароход ва самолёт, вертолётлардир. 
Транспорт турлари хар хил товарлар ташиш учун мослаштирилган. 
Айтайлик, денгиз ва даре кемалари ҚуруҚ юк, суюҚ ва газ юклари 
ташийдиган кемалар, шунингдек, темир йўлда кумир вагонлари, бензин ва 
нефть вагонлари, турли газ маҳсулотлари вагонлари, контейнерлар, 
автомашиналар ташишга мослашган вагонлар, шу билан бирга чорва, озиҚ-
овҚат ташийдиган музхонали вагонлар ва ҳока-золар мавжуд. 
Бозор талаби асосида автомобиль транспорти жуда ривожлангандир. 
Автомобиль транспортининг хилма-хил турлари бўлиб, улар товарларни ўз 
вактида керакли жойга етказишга ва бундаги минг-минглаб юзага келадиган 
та-лабларни ўз вактида, зарурий даражада Қондиришга Қаратилган. 
Товар ҳаракати транспорт воситалари билан бирга омбор 
хўжаликларига борликки, уларнинг товар турларига Қараб мослашиши, 
транспорт ривожига Қараб жойлашиши жуда аҳамиятлидир. Хар бир товар 
тури ва хили, истеъмол хусусиятига Қараб, унинг мавжуд сифатларини 
саҚлаш учун алохида махсус омбор, базалар юзага келтирилиб, уларда 
товарлар табиий ҳолатига караб жойлаштирилади. Улар ишлаб чиҚариш 
корхоналари, юк тушириш жойлари, портлар, темир пул бекатлари, аэропорт 
ва бевосита сотиш-истеъмол жойларида жойлашган. 
Транспортлар хўжалигида бир-бирига богликлилик, бир-бирини 
тулдириш ва воситачилик килиш ҳоллари мавжуд. Агар темир йул булмаса, у 
сув транспорти ёки автомобиль ва ҳаво йули транспорти билан тулдирилади. 
Лекин барча транспорт турлари учун автомобиль транспорти воситачилик 
ролини бажаради ва шу хил транспорт билан ҳакикий истеъмол жойига 
етказилади. 
Куриниб турибдики, бозор иҚтисодиётида транспорт турларининг 
урни катта. Бусиз товарларнинг сотилиши ва истеъмолга тайёр бўлишини 
тасаввур этиш мумкин эмас. Шунга кура бу хўжалик эгалари уларнинг Қайси 
мулк шак-лида ва хўжалик турида бўлишидан Қатъи назар, улар бозорнинг 
муҳим иштирокчиларидир. ХаҚикатан ҳам ишлаб чиҚариш билан 
истеъмолни 
боглайдиган 
бозор 
муносабатлари 
булса, 
буларни 
реаллаштирадиган, 
товар 
етказиб 
берадиган 
транспортчи-бозор 
иштирокчиларидир. Бевосита истеъмол килинадиган товар ишлаб чиҚариш 


даражасидан Қатьи назар транспорт ривожи орҚали ҳар кандай товарлар 
бозорини авж олдириш мумкин. 
Бозор ривожи учун муҳим тармоклардан яна бири унинг 
инфраструктурасини ташкил этадиган ахборот ва алока тармокларидир. Янги 
техника-технология туфайли бу тармоҚлар жуда авж олди ва инсон ҳаёти, 
фаолиятида ўз аҳамиятини жуда оширди. Бу айниҚса, бозор иҚгисодиётида 
кузга ташланади. 
Албатта иш тури Қанча кенг ва мураккаб булса, ахборот хили ҳам кенг 
ва куп талаб Қилинади. Чунки ўз фаолиятига боглиҚ барча соҳаларни билиш, 
хабардор бўлиб туриш, улардаги ҳолатга турри баҳо бериб иш тутиш, 
узининг иш самарадорлиги билан борлиҚ тармок, соҳа фаолиятларини билиб 
туриб, ўз хулосасининг тугри эканлигига ишонч ҳосил килиниши керак. 
Ахборотнинг аҳамияти, айниҚса биржаларда сезиларли бўлиб, ҳатто 
таҚдир купинча шунга богликдирки, бунинг ҳаммаси ахборотга булган 
талабни жуда кучайтиради. Бозорда иштирокчи ҳамма нарсани, хўжалик ва 
тижорий муаммоларни ўзи ҳал килиши талаб этилади. 
Кейинги 15—20 йиллар ичида ахборот, алоҚа индустрияси шундай авж 
олдики, бу тармокдар жуда кулай, юҚори самарали техникани юзага 
келтириб, замонавий асбоб-ускуналар яратилиб, улар ривожланган 
мамлакатларда кенг фойдаланила бошланди. Ахборот, алоҚа хўжаликлари 
кенг тармокли бўлиб, тез ва куп ахборот олиш имконини тугдиради ва бозор 
иштирокчиларининг бу соҳадаги талабларини Қондириш даражасига 
кутарилади. Компьютерлар, электрон ҳисоблаш машиналари, космос алоҚа 
усуллари, замонавий радио, телефон алоҚалари кабилар бунинг мисолидир. 
Буларга талаб ва уларнинг бозор ривожидаги урни жуда катта. 

Download 333.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling