Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш


Download 1.22 Mb.
bet14/35
Sana28.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1070775
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
ракамли иктисод

КамчиликлариАввалги икки моделда бўлгани каби марказлаштириш ишончли хавфсизлик чораларини талаб этади. SaaSга Gmail, Google Docs, Netflix, Photoshop.com, Acrobat.com, Intuit QuickBooks Online, IBM LotusLive, Unyte, Salesforce.com, Sugar CRM i Webex кабиларни намуна сифатида келтириш мумкин. Ривожланиб бораётган мобил иловалар бозорининг асосий қисми SaaSнинг самарали йўлга қўйилганлиги натижасидир.
Ҳозирги кунда ахборот технологияларининг энг юқори ривожланиши ҳисобланаётган булутли ҳисоблаш яқин келажакда ўтмишга айланади, деган фикрлар мавжуд. Истиқбол булутли иловаларда, ҳозиргидек, нафақат битта етказиб берувчининг инфратузилиш ва платформасига, балки турли етказиб берувчиларнинг тўпланган инфратузилиш ва платформасига устуворлик бериши кутилмоқда. Эҳтимол, булутли ҳисоблаш охир-оқибат хизмат сифатида барча нарса (Yeverything as a Service – YeaaS) концепцияларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистонда булутли ҳисоблаш технологияларининг ривожлантирилиши. “Ўзбектелеком” миллий телекоммуникация оператори 2016 йилнинг август ойида янги “UZCLOUD” маълумотларни узатиш марказини ишга туширди. Мутахассисларнинг фикрича, фаолияти тўғридан-тўғри катта ахборот оқимларига тезкор ва самарали ишлов берилишининг узлуксиз таъминланишига боғлиқ бўлган маҳаллий компаниялар учун биринчи бўлган маълумотлар маркази катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Маълумот марказининг сақлаш ҳажми жорий конфигурацияси 1 петабайтли 160 блейд-сервердан ташкил топган ва серверлар сонини 10 петабайтгача кенгайтириш мумкин.
Яратилган маълумотлар марказининг асосий афзалликлари турли хатоликларга катта бардошлилик ва меҳнат унумдорлигидир. Тўлиқ Ўзбекистон шароити учун лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқилган.
2016 йилнинг ноябрь ойида айнан шу йўналишда Huawei Tech Investment Tashkent компанияси томонидан ташкил этилган “Булутли ҳисоблаш Ўзбекистон саммити – 2016” халқаро анжумани бўлиб ўтди. 2017 йил 21 сентябрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Microsoft компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, бу ҳужжатда АКТ соҳасида истиқболли ҳамкорлик белгилаб олинди.
IaaS булут технологияларидан Ўзбекистонда аввалдан фойдаланилади, бу эса ташкилотларга ресурс талаб қиладиган мижоз ва тармоқ ИТ-инфратузилмаси, маълумотларга ишлов бериш инфратузилмаси муаммоларидан холи этади. IaaS инфратузилма аутсорсингидан фойдаланиб, хизматлар истеъмолчиси ортиқча харажатлардан халос бўлади.
“PaaS” булут технологиялари Ўзбекистоннинг етарлича моддий базага эга бўлган кам сонли ишлаб чиқувчи компаниялар лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилади.
SaaS булут технологиялари Ўзбекистонда эндигина жорий этиб борилмоқда. Бизнинг фикримизча, бу биринчи навбатда, хусусан, регионларда Интернет тармоғига уланишнинг паст сифати билан боғлиқ. Бироқ келгуси йилларда SaaS хизматлари энг кўп талаб қилинадиган хизматга айланади, чунки сўнгги йилларда булутли ечимлар жаҳон бозори жадал суръатларда ўсиб бормоқда ва бутун дунё бўйлаб ўсиш суръатлари бозор ўзгариши айнан SaaS йўналишида кузатилмоқда.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling