Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш
Download 1.22 Mb.
|
ракамли иктисод
Биринчидан, рақамли иқтисодиёт платформалари тармоқ ёки саноатнинг кўплаб қатнашчилари учун максимал даражада қулай ўзаро алоқалар яратиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда тўлалигича қарор топган оммавий платформаларга мисол келтириш қийин, лекин келажак айнан шундай ечимлар ортидадир. Google, FаceBook, Аpple ва Аlibaba Group компаниялари ушбу ғояни амалга оширишга энг яқин. Кўплаб йирик компаниялар бундай платформаларни яқин вақтларда яратишни режалаштирган.
Иккинчидан, янада муҳимроғи, рақамли иқтисодиёт платформалари тўлақонли (end-to-end) бизнес-жараёнларни автоматлаштириши лозим. Рақамли иқтисодиёт тўлиқ платформаси уч қисмдан иборат: истеъмолчи иқтисодий тизимлари, ишлаб чиқарувчи иқтисодий тизимлари ва коммуникатив ўзак. Истеъмолчи иқтисодий тизими функцияси – платформадан фойдаланувчининг барча эҳтиёжлари ва муҳтожликларини қондириш, унинг қулайлиги ва функционаллигини жалб қилишдир. Ишлаб чиқарувчининг иқтисодий тизим функцияси бизнес юритишни енгиллаштирган ва унга кириш бўсағасини пасайтирган ҳолда ёрдамчи функциялар бажаришни таъминлаши лозим. Платформа ўзаги истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ўзаро алоқалари бўйича функционални ҳам амалга ошириб, зарур технологик базис ва инфратузилма эҳтиёжларини таъминлайди. Учала таркибий қисм бир-биридан мустақил равишда мавжуд бўлиши мумкин ва бунга муваффақиятли мисолларни келтириб ўтиш мумкин: истеъмолчи иқтисодий тизими сифатида ижтимоий тармоқлар, Аlibaba Group, биринчи навбатда, ишлаб чиқарувчи иқтисодий тизими ҳисобланади (қолган 2 та таркибий қисм унчалик ривожланмаган); Uber иқтисодий тизимларсиз платформа ўзагининг коммуникатив ўзагига ёрқин мисолдир. Бироқ учала таркибий қисмни битта модель доирасида бирлаштириш сезиларли даражада синергетик самара олишга имкон беради. АlibabaGroup – электрон тижорат тармоқлари инфратузилмасини қўллаб-қувватлайдиган, қидирув сервислари, тўлов тизими, логистика ва ахборот сервислари, маркетинг сервислари, қатнашчиларни ички техник қўллаб-қувватлаш хизматлари ва ҳоказоларни ўз ичига оладиган сервислар иқтисодий тизимини ташкил қиладиган компания. Uber – такси хизматларига буюртма бериш ва бу хизматларни кўрсатиш имкониятини тақдим этадиган рақамли платформа (“таксидан фойдаланиш истагида бўлганлар” ва “таксичилар” ўртасидаги алоқани амалга оширадиганлар) (1-расм). Энг ривожланган иқтисодий тизимларга мисоллар: Американинг Google, Аmаzon, FаceBook, Хитойнинг Тencent ва юқорида айтиб ўтилган АlibabaGroup компаниялари. Аmаzon компанияси он-лайн супермаркет сифатида бошлаган, лекин ҳозирги пайтга келиб, асосий эътиборни контент тақдим этишга қаратган ва компанияларга маълумотлар сақлаш, маълумотларни қайта ишлаш соҳасидан кўплаб сервисларни ўз ичига оладиган булутсимон IТ-инфратузилма ташкил қилиш, ҳисоблаш ресурслари тақдим этиш, маълумот ва хабарлар алмашиниш ва шу каби имкониятларни берадиган иқтисодий тизим яратган. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling