Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш


С2С ёки истеъмолчи-истеъмолчи схемаси


Download 1.22 Mb.
bet21/35
Sana28.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1070775
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
ракамли иктисод

С2С ёки истеъмолчи-истеъмолчи схемаси
Электрон тижоратнинг ушбу усули иккала истеъмолчи ўртасидаги битимларни ўз ичига олади, уларнинг ҳеч бири юридик мақомга эга эмас. Одатда, С2С га асосланган савдо-сотиқ ҳозирги кунда оммалашиб бораётган Интернет-аукцион сайтларида амалга оширилади, шунинг учун электрон тижоратнинг ушбу тури сўнгги пайтларда энг тез ривожланаётган бозорлардан бири ҳисобланади. Бундай тизимларнинг мижозлари учун асосий қулайлиги – дўконлардаги нархларга нисбатан товарларнинг арзонлиги.
Ҳозирги вақтда ахборот технологиялари кенг ривожланаётган бошқа сегментлар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
 давлат-бизнес (government-to-business, G2Б);
 давлат-фуқаролар (government-to-citizens, G2C);
 давлат-давлат (government-to-government, G2G);
 бизнес-ҳамкорлар (business-to-pаrtners, B2P);
 бизнес-ходимлар (business-to-emploеe, B2E);
 бизнес-бизнес-истеъмолчи (business-to-business-to-consumer, B2B2C).
Муваффақиятли бизнес-модель ташкил қилишнинг муҳим омилларидан бири бозор “ниша”сини танлаш омили ҳисобланади. Истеъмолчилар портрети ва истеъмолчилар сегментини қамраб олиш мезони бўйича қуйидаги бозор турлари фарқланади:
 оммавий бозор. Истеъмолчи портрети: аҳолининг ўхшаш эҳтиёжларга эга бўлган катта қисми. Мисол: халқ истеъмоли моллари бозори;
 “ниша” бозори. Истеъмолчи портрети: аҳолининг ўхшаш эҳтиёжларга эга бўлган кичик қисми. Мисол: кенг истеъмол товарлар бозори;
 кўп профилли корхоналар: турли истеъмолчилар гуруҳлари билан ишлайди, уларга ҳам оммавий, ҳам “ниша” бозорларида хизмат кўрсатади;
 кўп тарафлама платформалар бошқа моделлар орасида энг барқарори ҳисобланади.
Юқорида тавсифланган энг кенг тарқалган электрон тижорат схемаларига қўшимча равишда яна бир қанчаси мавжуд. Улар унчалик машҳур эмас, аммо шунга қарамай, улар баъзи ҳолатларда қўлланилади. Яъни – тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг давлат идоралари билан ўзаро муносабатлари. Сўнгги пайтларда Интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда солиқларни йиғиш, анкеталарни тўлдириш, буюртмаларни расмийлаштириш шакллари, божхона билан ишлаш бўйича кўплаб операциялар амалга оширилмоқда. Бу бир томондан давлат хизматчиларининг ишини сезиларли даражада енгиллаштиришга, бошқа томондан эса тўловчиларга маълум миқдордаги қоғоз ишларидан халос бўлишга имкон беради.
Интернет орқали электрон тижорат, аҳолининг катта қисмини сотиб олиш қобилияти, шунингдек, телекоммуникация каналларининг ҳолати Интернетдан фойдаланувчиларнинг етарли аудиториясини шакллантиришга имкон берган ривожланган мамлакатларда мумкин бўлди. Чакана савдо соҳасида (B2C) пайдо бўлган электрон тижорат улгуржи савдо (B2B) соҳасига кириб борди ва давлат эҳтиёжлари учун харидлар соҳасини (B2G) янада ривожлантирди. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, электрон тижоратнинг динамик ривожланиши ҳар доим миллий даражадан “бошланади” ва B2C йўналиши бўйича мамлакатда Интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг умумий сони ишлайдиган аҳолининг қарийб 20 фоизини, B2B йўналиши бўйича эса миллий корхоналарнинг камида 40 фоизини ташкил этади. Одатда, B2G электрон тижорат йўналиши B2B йўналиши содир бўлганда ривожлана бошлайди[2].
Дунёнинг энг йирик компаниялари анчадан бери турли ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда. Бироқ платформа жорий қилиш ҳали бизнесни рақамли қилиб қўймайди. Оддий технологик платформанинг рақамли иқтисодиёт платформасидан фарқи нимада?

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling