Ўзбекистонда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали бошқаришнинг иқтисодий моҳияти


Download 55.54 Kb.
bet5/7
Sana21.04.2023
Hajmi55.54 Kb.
#1368877
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Т Хасанов Ўзбекистонда уй жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали (2)

Натижалар. Уй-жой коммунал хўжалигини бошқаришнинг замонавий омиллари сифатида қуйидагиларни санаш мумкин:
- уй-жой коммунал хўжалиги, одатда, умумий фойда характерга эга, яъни ҳар қандай аҳоли коммунал хизматлар истеъмолини танламайди ва уни алоҳида шаклда тарк этмайди. Шунингдек, уй-жой коммунал хизматларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ижобий ташқи таъсирлар билан боғлиқ, яъни уй-жой коммунал соҳасидаги истеъмолнинг мавжудлиги, сифати ва ҳажми аҳолининг аксарият қисми ҳаёт даражаси ва сифатига таъсир қилади;
- уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш ва коммунал хизматларини сифатли таъминлаш ишчи кучи сифатини ошириш, ҳаёт ва бизнес учун қулайлик, ҳудудларда ижтимоий барқарорликни таъминлаш салоҳияти билан боғлиқ. Шунингдек, уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини ижтимоий аҳамиятга эга иқтисодий фойда сифатида таснифлаш мумкин;
- уй-жой коммунал соҳасидаги ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларининг технологик бирлигига бўлган талабдан келиб чиқиб, бу соҳани олигополистик соҳага киритиш мумкин.
Маҳаллий ҳокимиятлар жамоат манфаатларини ифода этган ҳолда, уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмасини сақлаш ва ривожлантириш функцияларини билвосита, тегишли бошқарув тизимини яратиш ва инфратузилмадан фойдаланишнинг умумий қоидаларини белгилаш орқали амалга оширади. Соҳа фаолиятиини тартибга солишдан мақсад – уй-жой коммунал хизматлари истеъмолчилари ва уй-жой коммунал хизматлари ташкилотлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатга эришиш ва шу асосда уй-жой коммунал хизматларининг самарали ишлашини таъминлаш ҳисобланади.
Ўзбекистонда уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш турли даражадаги ҳокимият органлари томонидан коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятларини тартибга солиш орқали амалга оширилади. ҳокимият органларининг ҳар бири ўзига хос тартибга солиш ва бошқариш доирасига, шунингдек тартибга солиш воситалари тўпламига эга. Коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва технологик асосларини белгилайдиган уй-жой коммунал хўжалигини бошқаришнинг асосий субъекти – бу давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи бўғинлари бўлиб, уларнинг ваколатлари доирасида коммунал хизматлар нархлари ва тарифларини белгиланади ҳамда шу орқали иқтисодий тартибга солинади.
Коммунал хўжалигининг ички (маҳаллий) хусусияти хизматларнинг ҳудудий жиҳатдан чекланган фойдалилиги билан боғлиқ. Ушбу хусусиятлар коммунал хўжаликни ҳудудий тизим сифатида кўриб чиқишга имкон беради. Коммунал хўжаликнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, унинг тармоқлараро характери, бу, биринчи навбатда, аҳоли ва ташкилотларни коммунал хизматлар билан таъминлайдиган кичик тармоқлар мажмуасида ифодаланади. Иккинчидан, ёқилғи-энергетика комплекси, сув таъминоти ва канализация иншоотлари ва энергия манбаларининг охирги истеъмолчилари ўртасидаги воситачи вазифаларини бажаради [11].
Шундай қилиб, уй-жой коммунал хўжалиги тармоқлараро тизим сифатида иқтисодиётнинг бир неча тармоқларининг коммунал хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича муносабатларини ўз ичига олади. Ушбу соҳаларнинг асосий умумлаштирувчи хусусияти ҳудудларда иқтисодий-ижтимоий ҳаёт тарзини таъминлаш учун зарур бўлган хизматларни ишлаб чиқишдан иборат.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, республикамиздa уй-жой коммунaл xўжaлиги тизимини ривожлaнтириш мaқсадидa ички имкониятлaрдaн фойдaлaниш билaн бир қaтордa xорижий инвeстициялaр вa xaлқaро молиявий институтлaр крeдитлaридaн кенг фойдaлaниш тизими йўлга қўйилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилда ҳам мамлакатимизда соҳани ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, 2021 йилда барча дастурларнинг молиявий манбалари ҳисобидан 1,1 трлн. сўм маблағлар ўзлаштирилиши натижасида 1,8 минг км ичимлик сув ва канализация тармоқлари тортилиб, 118 та объектлар қурилди. Халқаро молия институтларининг 250 млн. АҚШ доллар миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминоти бўйича 283 км магистрал ҳамда 539 км тармоқлар, 26 та сув иншоотлари, 4 та сув резервуарлари ва 3 та сув минораси қурилиб, реконструкция қилинди.
Оқава сув тизимлари бўйича 13 та оқова сув тозалаш иншооти, 186 км коллекторлар ҳамда 79 км оқава сув тармоқлари, 15 та оқава сув насос станциялари қурилди ва реконструкция қилинди. Республика бюджетидан 70 млрд. сўм ҳисобидан 88 дона ва МЧЖларнинг 48 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан 60 дона махсус техникалар харид қилинди.
Жумладан, қуйида соҳага давлат томонидан амалга оширилган инвестиция дастурлари орқали жалб этилган маблағлар келтирилади:



Download 55.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling