диэтилен гликол ва этилен гликол моддаларидан меъёридан ортиқ фойдаланилган.
Ҳиндистонда кузатилган дастлабки ўлим ҳолатларига қарамасдан, дори воситаларини ишлаб чиқариш сифати қатъий назоратга олинмаган;
дори воситаларидан вафот этган болалар ривожланаётган ёки қолоқ мамлакатларда яшайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дори воситалари мамлакат сифат назорати қамровининг етарли даражада эмаслиги сабабли Ўзбекистонга импорт қилинишини аҳоли тиббий хавфсизлигига янги таҳдид сифатида баҳолаб, унинг олдини олиш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:
Одамларни ўзини ўзи таҳминий даволашга рағбат уйғотувчи дори воситиларининг ОАВда ва реклама баннерларидаги эълонларини тўлиқ таъқиқлаш лозим;
Шифокорлар дори рецептларини ягона базага киритиш орқали, қайси врач, қачон ва қайси дори воситаларини сотиб олишни тавсия қилганлигини кузатиб туриш имконини берувчи QR кодлар тизимини жорий қилиш орқали тиббиёт ходимларининг фарм аптекалар билан “ҳамкорлиги”га чек қўйиш;
Ўзбекистонда тиббий суғурта тизимини жорий этиш муддатларини тезлаштириш;
Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан импорт қилинувчи генерик дори воситалари таркибини қайта лаборатория текширувидан ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |