Инвестициялаш муддатига кўра инвестициялар қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестицияларга бўлинади. Мулк шаклига кўра инвестициялар қуйидаги турларга бўлинади: хусусий, давлат, хорижий ва қўшма инвестициялар. 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 107333,0 млрд. сўм, (доллар эквивалентида 13,3 млрд. АҚШ долл.) ёки 2017 йилга нисбатан 118,1 % асосий ка питалга инвестициялар ўзлаштирилди. Асосий капиталга инвестициялар йиллар бўйича динамикаси:2005 йилда – 12,0 %, 2010 йилда – 9,0 % ўсишни, 2015 йилда – 8,1 %, 2018 йилда – 18,1 % ташкил этди. Асосий капиталга инвестициялар 2018 йилда ЯИМ га нисбатан асосий капиталга инвестициялар – 26,3 фоизнини ташкил этди. 2017 йилнинг мос давридаги кўрсаткичига (22,6 фоиз) нисбатан 3,7 фоиз пунктга кўпайди. 2018 йилдаги кўрсаткич охирги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 2009 йилда 25,4 фоизни ташкил этган. Асосий капиталга инвестициялар Асосий капиталга инвестицияларнинг энг юқори ўсиш суръатлари қуйидаги минтақаларда кузатилди: Навоий вилоятида – 184,6 %, Наманган вилоятида – 171,2 %,, Қорақалпағистон Республикасида – 162,2 %, Жиззах вилоятида – 155,9 %, Сурхандарё вилоятида – 149,5 %,, Фарғона вилоятида – 146,6 %, Тошкент вилоятида – 123,7 % Хоразм вилоятида – 122,8 %. Асосий капиталга инвестициялар 2018 йилнинг январь-декабрида аҳоли жон бошига ҳисобланган асосий капиталга инвестициялар ҳажми бўйича юқори кўрсаткичлар: Навоий вилоятида – 10411,0 минг сўм Тошкент шаҳрида – 8787,5 минг сўм Қашқадарё вилоятида – 4816,6 минг сўм
Do'stlaringiz bilan baham: |