Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти


Монетар сиёсат бир америкалик тили билан айтганда, “бир танга устида умбалоқ ошиш”дир


Download 38.86 Kb.
bet4/5
Sana09.02.2023
Hajmi38.86 Kb.
#1178779
1   2   3   4   5
Bog'liq
Эгамов

Монетар сиёсат бир америкалик тили билан айтганда, “бир танга устида умбалоқ ошиш”дир.
Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, 2017 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Валюта сиёсатини эркинлаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ундан асосий мақсад, барча бозор иштирокчилари учун бир хил шароит яратиш бўлиб, бозордаги турли-туман валюта курслари ўрнига ягона расмий курс бир долларга 8100 сўм миқдорида белгиланди.
Валюта бозори либераллашуви ташқи савдога ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу соҳада рақобатбардошликни ошириш, экспорт корхоналарини қўллаб-қувватлаш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини рағбатлантириш, уларга имтиёзлар тизимини такомиллаштириш, божхона тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва ташқи савдо операцияларини амалга ошириш муддатларини кескин қисқартириш, ташқи савдо тарифларини пасайтиришга оид ҳужжатларни расмийлаштиришларнинг электрон шаклига ўтиш ва бошқа чора-тадбирлар кўрилмоқда.
2017 йил 29 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қарорда ташқаридан киритиладиган товарларга бож тўловлари ўртача 14,5 фоиздан 6,5 фоизгача тушириш кўзда тутилган. Маълумки, ташқи савдони кейинги эркинлаштиргунга қадар Ўзбекистонда ноқишлоқ хўжалик маҳсулотларига импорт ставкалари энг юқори эди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига эса яқингача импорт божлари бошқа ҳамкор мамлакатларга нисбатан аксинча паст эди. Ўтган йил октябр ойидан бошлаб барча товарларга божхона импорт божлари ўртача 2,5 мартага пасайтирилди. Ташқи савдонинг либераллашуви экспорт-импорт операциялари кучайишига, миллий иқтисодиётнинг дунё бозоридан ўрин олишини осонлаштиришга, асосийси мамлакатимизнинг қўшимча қиймат глобал занжирига интеграциялашувига хизмат қилиши шубҳасиз.
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз борар экан, Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон дунё рейтингида 187 мамлакат ўртасида 134-инчи ўринда туриши таъкидланди. Ваҳоланки, юртимиз бой табиий ресурсларга, катта иқтисодий салоҳиятга эга. Ҳамма гап ана шу захирани халқ манфаати йўлида оқилона ва самарали ишлата олишдадир.
Божхона тартиб-таомилларининг мураккаблиги тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, экспорт-импорт ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон 190 давлат орасида 175-ўринда туради. Божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун Бельгияда 1 соат кифоя қилса, Ўзбекистонда 1 ой муддат сарфланади. Шу муносабат билан келаси йилдан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари учун божхона кўригида хавф-хатардан огоҳ этиш тизими, яъни, тадбиркорлар қанчалик ҳалол эканига қараб, уларни “яшил” ва “қизил” йўлаклар орқали ўтказиш жорий этилади.
Айни вақтда ноқонуний текширишлар, хусусий бизнес фаолиятига асоссиз аралашишга қарши курашни кучайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Текшириш ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимига ўтилиб, унинг назорати Бош прокуратурага юкланади. Барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш 2 йилга тўхтатилади.
Биз бўш турган давлат мулки объектларини ўзаро шериклик асосида хусусий секторга ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилади. Интернет тармоғида электрон савдолар ва аукционлар орқали ер участкаларини, жумладан, тадбиркорлар учун ажратишнинг ягона тартиби ўрнатилиб, 2018 йилдан электрон савдо майдонлари орқали давлат активларини сотиш бўйича электрон тизим ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари айтганидек, бюджет тизимини қайта кўриб чиқиш, бюджет даромадлари ва харажатлари очиқ ва ошкора бўлиши таъминлаш лозим.
Ташқи иқтисодий соҳада ҳали ишга солинмаган катта имконият ва захиралар мавжуд. Бу борада Марказий Осиё мамлакатлари ва йирик шериклар – Хитой, Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Туркия, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш давом эттирилади. Келаси йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни қайта бошланади. Асосий мақсад – ташқи бозорга сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни “ўзбек бренди” номи билан олиб чиқишдан иборат.
Ҳозирги кунда миллий иқтисодиётга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан бири –
Download 38.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling