Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти


модернизациялаш, диверсификациялаш


Download 38.86 Kb.
bet3/5
Sana09.02.2023
Hajmi38.86 Kb.
#1178779
1   2   3   4   5
Bog'liq
Эгамов

модернизациялаш, диверсификациялаш, кичик бизнесни ривожлантириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини босқичма-босқич камайтириб бориш ҳисобига иқтисодий самарадорлик таъминланди.
Мамлакатимизда ҳар йили 30 мингдан зиёд кичик бизнес субъектлари барпо этилмоқда. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси 56,9 фоизга, саноат ишлаб чиқаришида эса 45 фоизга етказилди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар улуши 52 фоизни ташкил этди.
Кейинги икки йилда 378 акциядорлик жамиятидаги давлат улуши савдога қўйилди. Қайд этиш лозимки, нисбатан муваффақиятли фаолият юритаётган «Навоиазот», «Фарғонаазот», «Урганчэкскаватор», «Қизилқумтцемент», «Жиззах аккумулятор заводи», «Қўқон ёғ-мой заводи» каби акциядорлик жамиятлари, «Алоқабанк», «Туронбанк» каби банклар, «Ўзагросуғурта» компаниясидаги давлатга тегишли акциялар савдога қўйилди. Бу нима беради?
Биринчидан, акциядорлик жамиятлари давлатга тегишли қисмининг сотилиши давлат ғазнасига мўмай маблағ келтиради. Иккинчидан, давлатнинг қўли хўжалик юмушларидан бирмунча бўшайди. Учинчидан, мамлакатда тадбиркорлик муҳити кенгаяди. Бундан ҳам давлат, ҳам мулкдорлар ва оддий кишилар ютади. Асосийси, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шуни талаб қилади.
Давлатнинг монопол мавқеи углеводород хомашёси, рангли металлар, уран қазиб олиш, темир ва автомобил йўллари, авиаташувлар, электр энергияси ишлаб чиқариш, электр ва коммунал тармоқларда сақланиб қолиши лозим.
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш учун давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича Дастурида тўла қувват билан ишламаётган давлат корхоналарини тугатиш ва очиқ савдолар орқали янги хусусий мулкдорлар ихтиёрига ўтказиш, стратегик аҳамиятга эга бўлмаган ва фойдаланилмаётган давлат улушини тўла сотиш, қатор корхоналардаги давлат улуши акцияларини фонд бозорида сотиш орқали 51 фоизгача тушириш ва бошқа чора-тадбирлар кўзда тутилган. Шу билан бирга, бу тадбирларни ўтказиш механизмлари ҳам такомиллаштирилди. Жумладан, давлат активларини сотиш муддатлари қисқартирилди, савдолардаги давлат активларига икки ой муддатда талаб тушмаган тақдирда, уларнинг баҳосини 50 фоизгача, ҳар 15 кунда эса 10 фоизга пасайтириш, шунда ҳам сотилмаса инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан «0» қийматда сотиш, Марказий банкнинг қайта молиялаш йиллик ставкаси миқдорида чегирма бериш, давлат объектларини қисмларга бўлиб сотиш, харид тўловларига имтиёз бериш, давлат объектларини ижарачиларга сотилишга устунлик бериш, хўжалик органларининг устав капиталидаги давлат улушларини сотишдан тушган маблағлар корхоналарни модернизация қилишга йўналтирилиши мумкинлиги ва бошқалар белгилаб қўйилди.
Валюта ва ташқи савдо бозорини эркинлаштириш иқтисодиётни либераллаштиришнинг муҳим бўғинларидан бири бўлиб, давлат пул-кредит сиёсатига жиддий ўзгаришлар киритишни талаб қилади. Монетар сиёсат давлат ёки унинг Марказий банки томонидан макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатиш мақсадида муомаладаги пул массасини ошириш ёки пасайтириш орқали амалга ошириладиган воситадир. Бу сиёсат фоиз ставкаси ва айирбошлаш курси, тўлов баланси, устидан назорат, инфляцияни жиловлаш, умумий бандликни ошириш, баҳолар даражасини меъёрлаш ва бошқа тадбирларни ҳам ўз ичига олади.
Download 38.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling