18. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қайси сессияси янги даврни бошлаб берди ва демократик жараёнларни чуқурлаштириш тамойилларини кўрсатиб берди?
А) 1996 йил декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг VII сессиясида.
Б) 1994 йил, 24 февралда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг V сессиясида.
С) 1996 йил, 29 августда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг VI сессиясида.
Д) 1995 йил, 3 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг IV сессиясида.
19. 1996 йилнинг октябрь ойида қабул қилинган "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказини тузиш" тўғрисида қабул қилинган фармон...?
А) Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирчан воситасини барпо этишга, республика фуқароларида ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга хизмат қилади.
Б) Ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражада бўлишини таъминлайди, ҳуқуқий демократик давлатни шакллантиришга ёрдам беради.
С) Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга ёрдам беради.
Д) Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрларини амалга оширишга ёрдам беради.
20. “Биз янги Ўзбекистонни мард ва олий жаноб халқимиз билан биргаликда барпо этимиз”-деган сўзлар Президент Ш.М.Мирзиёевнинг қайси китобларида келтириб ўтилган?
А) “Юрт қаҳрамонларининг қадри баланд, хотираси муқаддас” китобида
Б) “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида
С) “Миллий тараққиёт йўлимихни қатъият биландавом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” китобидан
Д) “Ният улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” китобида
21. Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари ҳуқуқий баъзасини мустаҳкамлаш мақсадида "Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш" тўғрисидаги қонун...?
А) 1997 йил 25 апрелда қабул қилинди.
Б) 1997 йил 13-14 февралда қабул қилинди.
С) 1996 йил 7 майда қабул қилинди.
Д) 1996 йил 29 августда қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |