"Ўзбекистоннинг энг янги тарихи" фанидан тест саволлари


Download 300.83 Kb.
bet1/16
Sana21.06.2023
Hajmi300.83 Kb.
#1642924
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи фанидан тест саволлари 100 тали


"Ўзбекистоннинг энг янги тарихи"
фанидан тест саволлари


1. 80-йилларнинг ўрталарига келиб Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича иттифоқда қайси ўринни эгаллаган эди?
А) Охирги ўринлардан бирини эгаллаган эди.
Б) Ўртача даражада эди.
С) Энг юқори ўринда турар эди.
Д) Иттифоқдаги барча республикалар даражасида эди.


2. 1985 йилда бўлиб ўтган собиқ КПСС МКнинг апрель пленуми нималарни белгилаб берди?
А) Совет жамиятини тубдан қайта қуриш, унинг барча соҳаларини чуқур ислоҳ қилиш йўлларини.
Б) Мураккаб вазиятдан чиқиш йўлларини.
С) Халқ хўжалигидаги танглик ҳолатларини тезда бартараф қилиш йўлларини.
Д) Хокимият тузилмаларида ва иқтисодиётни бошқаришда демократиянинг етарли даражада ҳисобга олинмаганлигини.


3. "Қайта қуриш" қандай таърифланади?
А) Марказ билан миллий ўлкалар манфаатларида оқилона муносабатлар йўқлиги сифатида таърифланади.
Б) Раҳбарликнинг эскириб қолган шакллари ва усуллари, танглик ҳолатларининг мавжудлиги сифатида таърифланади.
С) Совет жамиятини ривожлантиришнинг объектив эҳтиёжи, унда яшовчи миллатлар ва халқлар манфаатлари тақозо этган ҳаётий зарурат сифатида таърифланади.
Д) Жамиятда туб ислоҳотлар ўтказишни тезлаштириш зарурлиги сифатида таърифланади.


4. "Қайта қуриш" жараёнида қандай ҳолатлар яққол кўзга ташланиб қолди?
А) Собиқ Иттифоқда маблағларнинг қайта тақсимланиш ҳолатларидаги зиддиятлар.
Б) Марказ билан Ўзбекистон ўртасидаги зиддиятлар.
С) Юқори партия раҳбарларининг маблағларини тақсимлашдаги ҳолатлари.
Д) Республикалараро марказлашган тизимни қужудга келтиришдаги зиддиятлар.


5. Маълумки, 1991 йилнинг мартида республикалар вакиллари томонидан Иттифоқ шартномаси лойиҳаси тайёрланди. Бу лойиҳа нима деб аталди?
А) "Қардош республикалар Иттифоқи тўғрисида" деб аталди.
Б) "Суверен Давлатлар Иттифоқи тўғрисида" деб аталди.
С) "Марказга бирлашган республикалар Иттифоқи тўғрисида" деб аталди. Д) "Суверен республикалар иттифоқи тўғрисида" деб аталди.



Download 300.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling