Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тарақҚиёт йўли (2-соат). Режа
Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, давлатимизнинг қарзи ялпи ички маҳсулотимизга нисбатан 11 фоиздан ошмайди, олтин-валюта захираларимиз йилдан-йилга кўпайиб бормоқда
Download 100.09 Kb.
|
4-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат бюджети кўрсаткичларининг ЯИМга нисбатан тенденцияси (фоизда) 16
- Йиллар Давлат бюджети кўрсаткичларининг ижроси Ижроси
Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, давлатимизнинг қарзи ялпи ички маҳсулотимизга нисбатан 11 фоиздан ошмайди, олтин-валюта захираларимиз йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Масалан, бизда бюджет дефицити йўқ, аксинча, унинг профицит билан бажарилаётгани кузатилмоқда ва биз ҳар йили ижтимоий соҳа ривожи учун йўналтирилаётган маблағлар улушини жиддий равишда ошириб боряпмиз. Аниқроқ айтганда, бу соҳага давлат бюджети харажатларининг қарийб 60 фоизини, жумладан, таълим тизимига – 34 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасига – 15 фоиз бюджет маблағларини йўналтиряпмиз. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ бугунги Ўзбекистоннинг тараққиёт суръатларини яққол ифода этади”15. Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва мутаносиб ривожланиб бораётганини 2005 йилдан бошлаб давлат бюджети профицит билан бажарилаётгани ҳам яққол тасдиқлаб турибди. Бюджет профицити – давлатнинг бир йил мобайнида келиб тушадиган солиқ тушумлари ва бошқа даромадлари йиғиндиси унинг харажатлари ортиқ бўлган ҳолда юзага келишини барчамиз биламиз. Шу боис давлатнинг бюджет сиёсати мамлакат иқтисодиётини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади. Халқимиз бугунги кунда унинг самарали ишлатилишидан, бюджет интизомига риоя этилишидан манфаатдор. Қуйидаги жадвалга қаранг. Давлат бюджети кўрсаткичларининг ЯИМга нисбатан тенденцияси (фоизда) 16
Мамлакатимизда кузатилаётган макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим белгиларидан бири давлат бюджетининг жадвалда акс этганидек, профицит билан бажарилаётгани ҳисобланади. Хусусан, кейинги йилларда мамлакатимизда таъминланаётган тинчлик-осойишталик туфайли иқтисодиётимиз барқарор ривожланди. Давлат бюджети дефицит (тақчиллик) билан режалаштирилаётган бўлса-да, солиқлар бўйича прогноз кўрсаткичларининг ортиғи билан бажарилиши ҳамда давлат бюджети харажатларининг манзилли ва мақсадли сарфланишининг таъминланиши натижасида бюджет профицит билан ижро этилмоқда. Ушбу мавзумизга хулоса тариқасида қайд этиш лозимки, истиқлол йилларида тижорат банклари кредитлари, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, янги, замонавий, рақобатбардош саноат корхоналарини барпо этиш билан боғлиқ инвестициявий лойиҳаларни молиялашга йўналтирилди. Натижада банклар сармоялари эвазига юзлаб янги корхоналар ишга туширилиб, янги саноат тармоқларига асос солинди. Улар орасида Асакадаги “GM Uzbekistan” автомобиль заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаси, Янгийўл ва Қўқон биокимё заводлари, Андижон гидролиз заводи, “Хоразм шакар” заводи, Қизилқум фосфорит комбинати, Қўнғирот сода заводи, Тўпаланг ГЭС, Газли-Саримой газ қувури қурилиши, “Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон” темир йўли қурилиши ва бошқа ўнлаб енгил ҳамда озиқ-овқат саноат корхоналари борки, улар том маънода иқтисодиётимизнинг локомотивлари ҳисобланади. Юқоридагилар мустақилликнинг дастлабки йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсади этиб белгиланганлигидир. Бундай эътиборни халқимиз кундалик ҳаётида кўриб, ҳис қилиб, англаб яшамоқда. Тараққиётнинг ўзбек модели қотиб қолган статик тушунча эмас, албатта. Унинг характери ва шакл-шамойилини белгилайдиган асосий тамойиллар сақланиб қолган ҳолда доимо янги вазифа ва қоидалар билан бо-йитилиб, такомиллаштирилиб борилмоқда. Зеро, ҳаёт барча тартиб қоидаларга ўз тузатишларини киритиб бораверади. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларини модернизациялаш, ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини диверсификациялаш, инновацион технологияни изчил ривожлантириш, саноат маҳсулотлари етказиб беришни янада кенгроқ маҳаллийлаштириш — «ўзбекча тараққиёт»нинг мантиқий давомидир. Юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги давлатимиз раҳбари маърузасида Ўзбекистонни жорий йилда ривожлантиришнинг 6 та энг муҳим устувор йўналиши орасида иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ҳамда технологик янгилашни жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш марказий ўринга қўйилди. Шу мақсадда 370 дан ортиқ стратегик лойиҳани кўзда тутадиган инвестиция дастури ишлаб чиқилган. Барча инвестицияларнинг тўртдан уч қисми ички манбалар ҳисобидан молиялаштирилиб, улар янги қувватларни яратиш, реконструкция ва модернизация қилишга йўналтирилмоқда. Буларнинг ҳаммаси охир-оқибатда миллий иқтисодиётимиз ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ўзбек моделининг ҳаётбахш кучини бутун дунёга яна бир бор намойиш этиш имконини беради. Download 100.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling