Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тарақҚиёт йўли (2-соат). Режа
Иқтисодий ўсишнинг ўзбек феномени
Download 100.09 Kb.
|
4-маъруза
Иқтисодий ўсишнинг ўзбек феномени. Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳақида гапирар экан, “ўтган йилда мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларда мутаносибликка эришган, модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланганини қайд этамиз”1 деганлари барчамизга мамнуният бахш этди.
Табиий савол туғилади. Бу натижаларга нима ҳисобидан эришилди? Ўтган йиллардаги иқтисодий ютуқлар таҳлили шуни кўрсатадики, бу натижаларга, авваламбор, кенг кўламли тизимли демократик бозор ислоҳотларини жорий этиш, иқтисодий либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ўз вақтида инқироз йўлига тўсиқ бўлиши керак бўлган миллий иқтисодиётимизни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнларини изчил давом эттириш, пухта ўйланган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат орқали эришаётганимизни айтиш мумкин. Иккинчидан, мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг юқори суръатлар билан ўсиши анъанавий хомашё тармоқлари ҳисобидан эмас, ёки бўлмаса жаҳон бозоридаги қулай конъюктура ва айрим хомашё турлари ҳамда материаллар нархининг юқорилиги ҳисобидан ҳам эмас, балки биринчи навбатда, рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантиришни белгилаб берадиган жиддий таркибий ўзгаришлар ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш эвазига таъминланаётганлигини таъкидлаш жоиз. Яна шуни алоҳида қайд этиш зарурки, ўтган 2013 “Обод турмуш йили”да эришилган суръатлар ва юксак макроиқтисодий кўрсаткичлар жамиятимизнинг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилган кўп йиллик машаққатли ва мураккаб ишларнинг мантиқий натижаси, мамлакатимиз иқтисодиётини изчил ва барқарор ривожлантиришнинг амалдаги кўриниши ҳамдир. 2013 йилда “Обод турмуш йили” давлат Дастури доирасида барча манбалар ҳисобидан 6 триллион 930 миллиард сўм ҳамда 471 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланди2. Буларнинг барчаси халқимизнинг ҳаёт шароитларини яхшилаш, фаровонлигини янада юксалтириш, уларнинг иззат-икромини жойига қўйиш мақсадида сарфланди. Download 100.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling