Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти “ung training” масъулияти чекланган жамияти “Тасдиқлайман” “Ўзбекнефтгаз”
Download 59.48 Kb.
|
28 Азот ва кислород олиш қурилмаси машинисти ва оператори
- Bu sahifa navigatsiya:
- Танлов модуллари
- Курснинг вазифаси
- Азот ва кислород олиш қурилмаси машинисти ва операторига қўйиладиган асосий талаблар
Умумкасбий тайёргарлик:
Газ хавфсизлиги қоидалари. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари. Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги. Азот ва кислород олиш технологияси. Босим остида ишловчи идишлар. Танлов модуллари: Нефть ва газни қайта ишлашнинг замонавий технологияси. Чилангарлик иши. Якуний назорат. Курснинг мақсади ва вазифалари Курснинг мақсади–янги ахборот технологияларини иш жараёнига татбиқ этиш кўламини ошириш, технологик қурилмалар оператори ва машинистларининг ўз ишига онгли ва билимли ёндашиши ва бутун иш мобайнида атроф муҳит экологиясини тоза тутиш, инцидент ва авария холатларининг олдини олиш, талофатларсиз ва бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлишига йўл қўймасдан халқаро сифат менежменти талаблари доирасида ишларни олиб боришга эришишдир. Курснинг вазифаси–меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича зарур қўлланмалар, технологик қурилмаларда ишлатиладиган жиҳоз, машина ва механизмларни техник ҳужжатларини пухта ўрганиш ишларини меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоида ва талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда технологик қурилмаларга хизмат кўрсатиш ва бошқариш ишларини технологик регламент талабларига асосланиб, ишлаб чикарилаётган маҳсулотларнинг сифатли ишлаб чиқаришда технологик режим меъёрларида кўрсатиб ўтилган параметрлар талаб этиладиган кўрсатгичларга мос келишини, ўзликсиз ишлашини таъминлашни амалга ошириш учун етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиш. Азот ва кислород олиш қурилмаси машинисти ва операторига қўйиладиган асосий талаблар Ўзи фойдаланаётган технологик ускуна, механизм ва насослар билан хавфсиз ишлаш қоидаларини; Технологик ускуна, механизм ва насослар иш сифатига қўйилган талабларни, яроқсизлик турларини, келиб чиқиш сабабларини, уларни бартараф қилиш йўлларини; Технологик ускуна, механизм ва насосларни эксплуатация қилиш йўриқномаларига асосан хавфсизлиги ва санитария гигиена қоидаларига амал қилишни; Технологик қурилмаларда, ёпиқ аппаратларда оловли ишлар олиб бориш тартибларини, хавфсиз таъмирлаш ишларини йўриқномалар асосида олиб боришни; Технологик ускуна, механизм ва насосларга тегишли, таъмирлаш ишларида ишлатиладиган чизмаларни ва йўриқномаларни, техник хужжатларни, технологик жараёнларда автоматлаштириш ва ҳимоялашни, янги техникани қўллашни; Оператор ва машинист ўзининг мансаб йўриқномаларини; Цех ва ўқув маркази раҳбарияти томонидан ишчи ходимларнинг билим даражасини ошириб бориш мақсадида режали ўқиш соатининг умумий ҳажми ва дастурлари бўйича тақсимотини; Технологик ускуна, механизм ва насосларнинг ишлатилиш мақсади ва уларда кечаётган жараёнларни; ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, ISO 45001:2018, ISO 50001:2018 халқаро стандартларнинг талабларини билиши керак; Ўзи фойдаланаётган асбоб ва ускуналарни ишлатиш; Технологик жараённи назорат қилишни ва таҳлил натижаларини қайд қилиш журналларини тўғри тўлдириш кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 59.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling