Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ЎСМИРЛАРНИ МУСТАҚИЛ


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ЎСМИРЛАРНИ МУСТАҚИЛ 
ҨАЁТГА ТАЙЁРЛАШ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ 
Н.М.Нагметова – НМПИ Бошланғич таълим
кафедраси доценти п.ф.ф.д., (PhD) 
 
Инсоният пайдо бўлгандан буѐн миллатнинг давомийлиги, унинг қудрати ва
тараққий этишида ѐшларнинг, айниқса ўсмирларнинг ўрни муҳим ижтимоий-сиѐсий 
аҳамият касб этган ва ҳар бир давлат ўзининг буюк келажагини ѐшларнинг 
жисмоний, ақлий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда деб билган. 
Энг қадимги даврлардан буѐн ѐш авлодни мустақил ҳаѐтга тайѐрлаш борасидаги 
муаммолар жамиятнинг энг илғор кишилари, олимлар, буюк алломалар ва 
донишмандларни қизиқтириб келган. Шарқ мутафаккирлари Имом Ал-Бухорий, Абу 
Наср Форобий, Абдураҳмон Жомий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф 
Хос Ҳожиб, Кайковус ва XIII-XIX асрларда Амир Темур, Алишер Навоий, Аҳмад 
Дониш, Абдурауф Фитрат каби мутафаккирлар ўз асарларида баркамол авлод 
тарбиясига доир муҳим фикрлар баѐн этганлар. Мутафаккирларнинг оилада бола 
тарбияси, одоб-ахлоқ ва ѐшларни ҳаѐтга тайѐрлаш борасидаги қимматли фикрлари 
ҳозирги давр учун ҳам катта аҳамиятга эга. 
Ўрта асрнинг машҳур мутафаккири, фалсафа ривожига катта ҳисса қўшган олим 
Абу Наср Форобийнинг фикрича, инсон танаси, мияси, сезги органлари туғилишдан 
мавжуд, лекин ақлий билими, маънавияти, руҳи, ахлоқий хислатлари, характери
дини, урф-одатлари, маълумоти бошқа ташқи муҳит, бошқа инсонлар билан 
мулоқотда вужудга келади, инсон ўз фаолияти ѐрдамида уларни эгаллайди, уларга 
эришади. Унинг ақли, фикри, руҳий юксалишининг энг етук маҳсули бўлади. Инсон 
ўз билимларини, ақлини ривожлантириб, сўнгида мавжудотнинг ибтидоси, 
бошланиши ҳақидаги илмга бориб етади. 
Форобий ―Фозил одамлар шаҳри‖ ва ―Ақл тўғрисида‖ги рисолаларида 
ѐшларнинг касб-ҳунарга қизиқиши ва билимли бўлишида муаллимнинг ҳам ўрни 
катта эканлигини ѐзиб қолдирган. У ―Ҳар бир инсон, ўз табиати билан шундай 
тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга 
муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш 
учун инсонлар жамоасига эҳтиѐж туғилади. Шу сабабли, яшаш учун зарур бўлган, 
кишиларни бир-бирларига етказиб берувчи ва уларга ѐрдамлашувчи кўп 
кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка 
эришуви мумкин‖, - дейди [1]. 
Ўсмирларнинг ўзи интилган мақсадига эришиши учун атрофдагиларнинг ҳам 
ѐрдамидан тўғри фойдаланишни, якка ўзи эмас, биргаликда амалга оширилган иш 
самарали бўлишини тушунтириб бориш лозимлигини қайд этади.
Ўрта асрнинг буюк файласуфи, Абу Райҳон Берунийнинг асарларида ҳам ўсмир 
болаларга оид одоб-ахлоқ хусусида фикр юритилади. Беруний ўзининг ―Қадимги 
халқлардан қолган ѐдгорликлар‖, ―Ҳиндистон‖ номли асарларида инсон камолоти, 
сабр-тоқат, ақл-идрок каби тушунчаларга таъриф берган. Инсон, энг аввало, юриш-
туришини тузатиши, одоб-ахлоқли ва маданиятли бўлиши муҳим эканлигини 
уқдиради. ―Яхшилик хислатлари,-дейди Беруний,-тақвадорлик, тўғрилик, ўзини 
сақлаш, диндорлик, одиллик, инсоний камтарлик, латофат, собитқадамлик, 
эҳтиѐткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиѐсат ва бошқариш ишларида билимдонлик


92 
тадбиркорлик, тўғри тахмин қила билиш ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши 
баѐн этиб тугата олмайдиган (яхши) сифатлардан иборатдир‖ [2; 40 б]. 
Бу хислатлар ўсмир болаларнинг онгига сингдириб борилса, ҳаѐтда ўз ўрнини 
топиши ва келажакда маълум касб эгаси бўлишида ѐрдам беради.
Ўсмирларни ҳаѐтга тайѐрлашда ўз қарашлари билан ном қолдирган Шарқ 
мутафаккирларидан Абу Али ибн Сино бола саломатлиги, унинг тарбияси ва энг 
муҳими, боланинг руҳиятини ўрганиш борасида қимматли фикрларни ѐзиб 
қолдирган. Уларнинг барчаси маълум педагогик тизимни ташкил этиб, етук, баркамол 
инсоннинг шаклланишида дастуриламал бўлади.
Мутафаккирнинг ―Донишнома‖, ―Тадбир ул-манозил‖, ―Тиб қонунлари‖ каби 
асарларида ўсмир болаларни мустақил ҳаѐтга тайѐрлашда бола оилада яхши тарбия 
топиши кераклиги, ота-она болага ўрнак бўлиб, унинг келажагини белгилашда муҳим 
шахслар эканлигини айтиб ўтади. Ибн Сино болаларни меҳнатсевар ва касб-ҳунар 
ўрганишга чақиради. Ёш ўсмир йигит улғайиб ҳунар ўрганса-ю, уни ҳаѐтга татбиқ 
этса ва мустақил меҳнати туфайли оилани таъминлай олсагина, ота уни уйлантириб 
қўймоғи лозим, деб таълим беради.
Ибн Синонинг ақлий, эстетик ва жисмоний тарбия соҳасида болаларни мустақил 
ҳаѐтга тайѐрлаш ҳақидаги фикрлари ўз замонида ва ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини 
йўқотган эмас. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling