Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Абдураҩмон Жомий ҩам ўзининг ―Баҩористон‖ китобида бола тарбиясига


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Абдураҩмон Жомий ҩам ўзининг ―Баҩористон‖ китобида бола тарбиясига 
оид қуйидаги ҩикматли сўзларни келтиради: 
Кимнинг қўлида қуйидаги беш нарса жилови бўлса, яхши ҳаѐтининг гарови 
бўлур: 
Биринчиси – тансиҳатлик, иккинчиси-омонлик, учинчиси-ризқининг мўллиги, 
тўртинчиси-содиқ дўст ва бешинчиси-фароғат.
Ахлоқ ва одоб борасида икки буюк панднома яратилган бўлиб, улардан бири 
туркий тилда ѐзилган Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» (Саодатга йўлловчи 
билим), иккинчиси форс тилида ѐзилган Кайковуснинг «Қобуснома» асарларидир. 
Юсуф Хос Хожиб ―Қутадғу билиг‖ китобида ѐш ўғлига насиҳатлар беради.-
Менинг ягона ташвишим,-дейди у,-сенинг кейинги ҳаѐтингдир. Отанинг иш-амали 
ўғлига сингса, унинг хулқида жилвагар бўлади. Болани тергаб-назорат қилиш ота-она 
юзининг ѐруғлигини таъминлайди,-дейди. Бундан келиб чиқадики, ота-оналар ўз 
болаларини назорат қилиб турмаса, бола тарбиясига ѐмон таъсир қилади.
Назоратдан ташқаридаги бола бебош ва ярамаслик сари оғади. Эрка бўлиб ўсган 
ўғил-қизлар хатти-ҳаракати ота-онага мунг ва алам келтиради.
Юмшоқ кўнгиллилик одатинг бўлсин. Ҳасаддан йироқ тур. Уятсиз кишидан 
мудом узоқ бўл. Номусли, уят-андишали билан дўст тутин. Бирор ишда шошилма. 
Сабр ва қаноат қил. Йўл-йўриқнинг ўртачасини тут. Тилингни ҳам, бўғзингни ҳам, 
кўзингни ҳам асра. Хиѐнат элидан четда бўл. Ўзингга лойиқ билмаган зиѐнни 
ўзгаларга ҳам лойиқ билма. Ғазабингни бос, доимо оғирлик қил. Сабр қилиш ҳам 
жасурлар иши.
Юқоридаги айтилган ахлоқий пандлар фарзанд тарбияси учун муҳим 
ҳисобланади.
Юсуф Хос Ҳожибнинг бола тарбияси ҳақидаги пандлари ҳозирги кунда ҳам
ўсмирларни мустақил ҳаѐтга тайѐрлашда катта аҳамият касб этмоқда. 
Кайковуснинг ―Қобуснома‖ асарида жисмоний ва ақлий тарбиянинг ҳамма 
қирралари ўта зукколик билан таҳлил қилинади. Кайковус ўз ўғлига подшоҳлик, 
вазирлик каби мартабалардан тортиб, деҳқончилик ишларини-ю деҳқон одобигача 


93 
бўлган умуминсоний масалалар бўйича таълим беради. Асарнинг буюк аҳамияти 
шундаки, ҳамма замонлар ва ҳамма ижтимоий-сиѐсий тузимда ҳам ѐшларни баркамол 
инсон қилиб тарбиялашда ―Қобуснома‖ ўз қийматини асло йўқотмайди. 
Кайковус ўз асарида тилингни яхши ҳунар била ўргатғил ва мулойим сўздин 
бошқа нарсани одат қилмағил, ноўрин ишлатилса яхши сўзнинг ўзи ҳам ѐмон, нобоп 
эшитилишини, беҳуда сўзлашни, ростгўйликни ва яхшилик қилишни, қилган 
яхшилигидан пушаймон бўлмасликни айтиб ўтади. Ҳунар ўрганиш кераклигини, 
чунки ҳунар билсанг тенгдошларинг орасида баланд мартабада бўлишингни истайди 
ва улар ҳам ўзларидан сени баланд мартабада кўришини айтиб ўтади.
Соҳибқирон Амир Темурнинг ўгитлари, насиҳатлари ва унинг жасурлиги, 
ватанпарварлиги, юртсеварлиги ўсмир болаларни мустақил ҳаѐтга тайѐрлашга катта 
ѐрдам беради. Улар Амир Темурнинг босиб ўтган изларини ўқиб унинг насиҳатларига 
амал қилса, ҳаѐтдан муносиб ўрин эгаллайди. Амир Темур ѐшларнинг келажаги, 
тарбияси ҳақида сўз юритар экан, бу масалада у аввало фарзандга яхши исм 
қўйилишини у исм шу одамнинг юриш–туришига, келажагига мос бўлишини, ҳар бир 
одам ўз исмининг маъноси нимани англатишини билиши ва шунга ўзини
мослаштириб юриши лозимлигини талаб этади [3; 239-240-б.]. 
У, айниқса, мамлакатнинг келажаги бўлмиш ѐшларнинг жисмоний бақувват, 
маънавияти юксак бўлиши, ижтимоий ҳаѐтига ҳам эътибор берган. 
Амир Темур ѐшларнинг жисмоний бақувват, соғлом ўсишини, айниқса, 
аскарларнинг ҳарбий–жисмоний тайѐргарлигини ошириш орқали, ѐшларга жисмоний 
– ҳарбий тарбия беришга катта аҳамият қаратган. Амир Темур мард ва жасур 
кишиларга ҳурмат-эътибор кўрсатади ва ѐшларни шундай фазилатларга эга қилиб 
тарбиялашни таъкидлайди. Ўғил болаларга қурол ва қуролсиз жанг қилишни, қўл, оѐқ 
кучи билан йиқитиш маҳоратига, чаққонликка эътибор беришни уқтиради.
Бундан ташқари фарзандлари ва набираларига қолдирган йўл-йўриғида ўн икки 
нарсани шиор қилиб, шундай дейди: ―Сайийдлар, уламо, машойих, оқилу донолар, 
муҳаддислар, тарихчиларни сара, эътиборли одамлар ҳисоблаб, иззату-ҳурматларини 
ўрнига қўйдим. Шижоатли кишиларни дўст тутардим, чунки Тангри таоло жасур 
кишиларни ардоқлайди. Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли 
кишиларга талпиндим, уларнинг ҳимматларидан улуш тилаб, муборак нафаслари 
билан дуо-фотиҳа беришларини илтимос қилдим‖ [3; 70-б.].
Амир Темурнинг тажрибаси нафақат замонавий аскарлар тайѐрлашда, балки 
ѐшларни мард, жасур, кучли, чаққон, эпчил қилиб тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият 
касб этади. 
Алишер Навоийнинг ―Ҳайрат ул-аброр‖, ―Маҳбубул қулуб‖ ва ‖Вақфия‖ каби 
асарлари ўсмирларни тарбиялашда муҳим дастурдир. Шоир, энг аввало, ҳар бир 
инсонни ўз халқининг тарихини билишга ва уни чуқурроқ ўрганишга даъват этади. 
Жумладан, ―Маҳбубул қулуб‖ асарида ҳаѐтда кўрган, билган воқеалар, урф-одатлар
халқнинг турмуш тарзи, ўзига хос хислатларини баѐн этади. Асарда ҳаѐтдаги турли 
мушкулликларни ҳал этишга имкон берувчи фазилатларга сабр, қаноат, тавозуъ ва 
адаб кабиларни киритади: ―Адаб кичик ѐшлиғларни улуғлар дуосиға сазовар этар ва 
ул дуо баракати била умрдин бархурдор. Кичиклар меҳрин улуғлар кўнглиға солув ва 
ул муҳаббат кўнгулда муаббад қолур‖ [4]. 
Бобокалонимиздан қолган ушбу асарларни ўқиш ва улардаги ўгитларга риоя 
қилиш ҳар бир ўсмир йигитнинг бурчи саналади.
Шундай қилиб, энг қадимги даврлардаги ѐзма манбаларда, халқ педагогикаси 
намуналарида, Шарқ мутафаккирлари илмий меросида, диний маърифий манбаларда 


94 
бола тарбияси муаммолари ва уларни ечиш йўллари, шакл ва методларига алоҳида 
эътибор берилган бўлиб, бугунги кун тарбия тизимида ҳам ўз қимматини 
йўқотмаганлиги билан муҳим аҳамиятга эгадир. Хулоса қилиб айтганда, мазкур 
манбаларда ўсмирларни ҳаѐтга тайѐрлаш борасида илгари сурилган ва ҳаѐтий 
тажрибаларда синалган тарбия мазмуни, шакл ва методлари ҳозирги даврда ҳам ѐш 
авлодни, хусусан ўсмирларни мустақил ҳаѐтга тайѐрлашда маънавий-маърифий 
ишлар самарадорлигини оширишга яқиндан ѐрдам беради. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling