Ўзбекстон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 254.9 Kb.
|
1-мавзу Пул ва банклар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пул ва банклар фанига кириш. Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари
ЎЗБЕКСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ“ПУЛ ВА БАНКЛАР” ФАНИПул ва банклар фанига кириш. Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялариМаърузачи: доц. Саидов Д.А.ТОШКЕНТ -2022Режа: 1. “Пул ва банклар” фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва фанининг таркибий тузилиши. 2. Пул, унинг келиб чиқиши ва зарурлиги 3. Пулнинг моҳияти, унинг ўзига хос хусусиятлари ва пулнинг турлари. 4. Пулнинг функциялари ва уларга тавсиф.Пул ва банклар узоқ муддатли ижтимоий ривожланишнинг натижаси бўлиб, замонавий цивилизациянинг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади. Уларнинг амал қилиши ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш имконини беради. Шу сабабли, пул ва банкларни алоҳида фан сифатида ўрганиш зарурияти юзага келди. Зеро дунёнинг барча мамлакатларида иқтисодиётнинг самарали ўсиши авваломбор банкларнинг молиявий барқарорлиги ҳамда тижорат банклари томонидан барча соҳалар молиявий қўллаб-қувватланганлиги сабабли ушбу фаннинг олий малакали кадрларни тайёрлашда ўрни беқиёсдир. “Пул ва банклар” курси иқтисод ва молия йўналишлар учун энг асосий таянч фанлардан бири саналади. Курсни ўрганиш жараёнида пул муносабатларини иқтисодий асослаш, кредит ва тўлов тизимининг ташкилий ва иқтисодий асоси, банк фаолияти бўйича иқтисодий ва ташкилий қарорларни қабул қилиш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш, банк фаолиятини тартибга солувчи иқтисодий меъёрлар ҳисоб-китоби, уларни баҳолаш, ташкил қилиш ва хулосалар ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди. Фаннинг мақсади – талабаларга пулнинг зарурлиги, моҳияти, пул назариялари ва пул айланмаси, кредит ва кредит муносабатлари, банклар ва банк тизими, валюталарнинг халқаро миқёсдаги ҳаракатини ташкил қилиш бўйича чуқур назарий ва амалий билимларни эгаллашдан иборат. Download 254.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling