“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларини


Download 158 Kb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi158 Kb.
#1529125
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
урганиш маълумотномаси

80 та штат бирликни ташкил қилади. Ҳозирги кунда 75 нафар ходим фаолият юритаётганлигини, 5 та вакант мавжудлиги маълум қилинди.
Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан 2016 йил 13 октябрда “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот хавфсизлиги сиёсати” тасдиқланган.
Ушбу ҳужжат, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 14 июндаги 170-сонли “Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштириш объектларини аттестациялаш тизимини келгусида такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорига мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (2016 йил 8 сентябрдаги 14-8/5012-сонли хати) ҳамда Ваколатли орган (2016 йил 6 октябрдаги 14/961-сон хати) билан келишилган.
Мазкур ҳужжат билан 2021 йилда Вазирлар Кенгашининг 75 нафар ходимларни танишганлиги бўйича имзолари мавжуд. Бироқ 2022 йил
ва 2023 йилнинг бугунги кунига қадар ишга қабул қилинган ходимларнинг танишганлиги тўғрисида имзолари мавжуд эмас.
Вазирлар Кенгашининг мазкур ахборот хавфсизлиги сиёсати долзарблик
ва самарадорлик аудити ўтказилмаган.
Вазирлар Кенгаши томонидан ушбу ҳужжат шу кунга қадар 1 маротаба яъни, 2022 йилда қайта кўриб чиқилиб, “Киберхавфсизлик маркази” ДУКга
2022 йил 25 ноябрда 04-04/7-11/2721-сон хат келишиш учун тақдим этилган. “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан 2022 йил 12 декабрдаги
04-18-03/3013-сон хат билан қайта ишлаш учун тавсиялар берилган. Ҳозирги кунда берилган тавсиялар кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинди.
Вазирлар Кенгашида ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қуйидаги ички меъёрий ҳужжатлар мавжуд:

  • “Ҳимояланган тармоқ уланишларини ташкил этиш бўйича локал (корпоратив) тармоқ тўғрисидаги Низом”;

  • “Тармоқ инфратузилмасида ва тармоқлараро экран даражасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Низом”;

  • “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши локал (корпоратив) тармоқнинг тизим админстратори Йўриқномаси”;

  • “Ахборот хавфсизлиги бўйича масъул ходим тўғрисида Низом”;

  • “Операцион тизим ва қўшимча дастурий воситаларни янгилаш, шунингдек, заҳира нусхаларини олиш ҳамда маълумотларни қайта тиклаш бўйича Низом”;

  • “Пароль ҳимояси бўйича Йўриқнома”;

  • “Антивирус ҳимояси бўйича Йўриқнома”;

  • “Маълумотларни ташқи сақловчи воситалар, мобиль қурилмалар, маълумот сақловчилар билан ишлашда ахборот хавфсизлиги таъминлаш бўйича Йўриқнома”;

  • “Автоматлаштирилган ахборот ресурслари тизимига рухсат бериш матрицасини ишлаб чиқиш бўйича қоида”;

  • “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ахборот тизими ресурсларини тоифалаш ва инвентаризация қилиш тўғрисидаги Низом”;

  • “Ахборот рискларини бошқариш тўғрисидаги Низом”;

  • “Интернет тармоғи ва корпоратив электрон почтадан фойдаланиш бўйича Йўриқнома”;

  • “Компьютер техникасидан фойдаланиш қоидалари”;

  • “Корпоратив тармоқлардан фойдаланиш қоидалари”;

  • “Операцион тизим ва амалий дастурларни янгилаш”;

  • “Ахборот ресурсига кириш ҳуқуқини бериш қоидалари”;

  • “Ташкилотнинг ахборот активларини бошқариш тартиби;

  • “Ахборотларни техник муҳофаза қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома”;

  • “Ахборотларни криптографик ҳимоясини ташкил этиш бўйича Йўриқнома”;

  • “Ҳимоя қилинадиган ахборот билан ишлаш тартиби”;

  • “Фавқулодда (фавқулодда бўлмаган) вазиятларда узлуксиз ишлашини таъминлаш ва ташкилотнинг иш фаолиятини қайта тиклаш режаси”.

Вазирлар Кенгашида:
- ҳужжатларни ва инцидентларни рўйхатга олиш журнали мавжуд;
- конфиденциал ахборотни ташувчи воситаларни ҳисобга олиш тартиби журнали мавжуд;
- ахборот ташувчиларни йўқ қилиш тартиби ва журнали мавжуд;
- ташқарига олиб чиқиладиган ташувчиларни олиб кириш/чиқиш тартиби
ва рўйхати журнали мавжуд эмас.
Ушбу журналлар рақамланганлиги, тикилганлиги ва мухрланганлиги, журналларда шу кунга қадар тегишли ёзувлар қайд этилмаганлиги маълум бўлди.
Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан 2016 йил 13 октябрда тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот хавфсизлиги сиёсати”нинг 21-иловаси, “Ҳимоя қилинадиган ахборот билан ишлаш тартиби”да Вазирлар Кенгашида конфиденциал маълумотлар ва магнитли ташувчилар билан ишлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ва йўқ қилиш бўйича тартиблар белгиланган.
Вазирлар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 октябрдаги 295-сонли “Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштириш объектларида конфиденциал ахборотни хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳолати:

  • Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан 2022 йил 12 майда тасдиқланган
    (2022 йил 12 майдаги 01-09/7-05/525-сон билан рўйхатга олинган) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштириш объектларида конфиденциал ахборотни хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 295-сонли ва 2011 йил 7 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарорларига мувофиқ конфиденциал маълумотлар рўйхатини шакллантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг комиссия таркиби мавжуд;

  • Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари томонидан тасдиқланган
    ва 2022 йил 12 майда 04-09/7-05/224-сон билан рўйхатга олинган “Конфиденциал ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар рўйхати” мавжуд. Ушбу рўйхатда фақат 7 хил туркумдаги ҳужжатлар тоифаси киритилган;

  • Конфиденциал маълумотлар билан ишлашга рухсати бўлган шахслар рўйхати мавжуд эмас;

  • Вазирлар Кенгашида ишга қабул қилиш жараёнида ҳар бир ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг 3-бўлим з) бандида махфий ва сир сақланиши талаб этиладиган маълумотларни ошкор этмаслик бўйича мажбурият белгиланган;

  • Ахборотлаштириш объектининг техник паспорти ишлаб чиқилмаган.

Вазирлар Кенгаши томонидан 11 та банддан иборат “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятида 2023 йилда ахборот
ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилган ҳамда Вазирлар Кенгашининг 2023 йил 1 майдаги 04-04/7-05/1170-сон хати келишиш “Киберхавфсизлик маркази” ДУКга тақдим этилган.
Вазирлар Кенгашининг www.karakalpakstan.uz расмий веб-сайти мавжуд бўлиб, сайт ишчи ҳолатда. Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқармасининг 2022 йил
28 октябрдаги 145-сонли буйруғи билан Хожанов Бектурсин Мухтарович –
2022 йилнинг 25 октябрдан бошлаб Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати бошлиғи - Вазирлар Кенгашининг матбуот котиби вазифасига тайинланган. Мазкур веб-сайт охирги маротаба 2022 йил 13-28 январь кунлари оралиғида “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилган.
“Киберхавфсизлик маркази” ДУКнинг 2022 йил 2 февралдаги
61-хдфу-сонли хат билан экспертиза ҳисоботи олинган. Мазкур ҳисоботда

Download 158 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling