«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан


Хавфсизлик плакатлари ва белгилари


Download 375.85 Kb.
bet17/35
Sana09.06.2023
Hajmi375.85 Kb.
#1472314
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
Химоя воситалари.

Хавфсизлик плакатлари ва белгилари
2.1.94. Хавфсизлик плакатлари ва белгилари (бундан кейин плакатлар ва белгилар) хатолик билан иш жойига кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратлар ҳаракатини тақиқлаш, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга яқинлашиш хавфли эканлигини огоҳлантириш, меҳнат хавфсизлигининг муайян талаблари бажарилгандан кейингина маълум ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бериш, турли объектлар, қурилмалар ва уларнинг жойлашган ўрнини кўрсатиш учун қўлланилиши зарур. Плакатлар ва белгилар огоҳлантирувчи, тақиқловчи, кўрсатмали ва кўрсатувчи гуруҳларга бўлинади.
2.1.95. Плакат ва белгилар қўллаш характерига қараб мунтазам ҳамда кўчма бўлиши мумкин. Мунтазам плакат ва белгиларни электр изоляцияловчи материаллардан (текстолит, гетинакс, полистирол ва ҳ.к.) тайёрлаш тавсия қилинади, бетон ва металл юзаларига (ҳаво электр узатиш тармоғи устунлари, камера эшиклари ва ҳ.к.) эса, трафаретлар ёрдамида бўёқлар билан туширилади. Металл плакат ва белгилар ўрнатишга ҳам ижозат берилади. Кўчма плакатлар электроизоляцияловчи материаллардан (пластмассадан, картондан) тайёрланиши лозим. Очиқ электр ускуналарида металлдан қилинган кўчма плакат ва белгиларни қўллашга ижозат берилади.
Хавфсизлик плакатлари ва белгиларининг рўйхати, ўлчами, шакли, ишлатиш жойи ва шарти 7-иловада келтирилган.
2.2. Шахсий ҳимоя воситалари
Ҳимоя кўзойнаги
2.2.1. Ҳимоя кўзойнаги металл ва бошқа материалларни қайта ишлаш мобайнида майда заррачалар, эритилган мастика томчилари, кислоталар, ишқорлар, электролитлар ва бўёқларнинг кўзга тушишидан, сақлагичларнинг куйиши натижасида сачровчи металл заррачалари ҳамда учқунлари, кавшарлаш вақтидаги газ горелкаларининг алангаси, ёйи ва ҳоказолардан кўзни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.
2.2.2. Ҳимоя кўзойнаклари белгиланган вазифасига қараб, стандарт ва техник шартлар (ГОСТ 12.4.003-80, 12.4.013-85 ва бошқ.) талабларига жавоб бериши керак. Узоқ муддатли ишларда ойнаси терлайдиган кўзойнакларнинг ички юзаси терлашдан сақловчи махсус таркиб билан мойланиши лозим.
Қўлқоплар
2.2.3. Қўлқоплар қўлни учқунлардан, эриган металл заррачаларининг сачрашидан, тўпонидан, юқори ҳароратдан, нефтдан, ишқордан, кислотадан, сувдан, механик таъсирланишдан сақлаш учун мўлжалланган.
2.2.4. Эриган металлар, кабель мастикалари билан ишлаганда қийин ёнувчи асбест, спилка ва бошқа газламалардан тикилган қўлқоплардан фойдаланиш шарт.
2.2.5. Қўлқоплар ГОСТ 12.4.010-75 талаблари асосида тайёрланиши зарур. Қўлқоплар 6 типда ишлаб чиқарилади: бахялаб тикилган, бармоғи чоклаб уланган; бармоқли, қўлқопнинг пастки қисми тўла Қўлқоплар кучбичилган; бармоғи қўлқоп букилишининг ён томонида жойлашган; 2 та бармоқли; эластик лента билан билакларга боғланган, қўнжлари узайтирилган — 4 та ўлчамли.айтирувчи ва ҳимоя қопламаларига эга. Қўнжлари узайтирилган қўлқоплар 420 мм дан кам бўлмаслига керак. Эриган металл, мастика ва бошқа моддалар оқиб кетишининг олдини олишда қўлқоплар кийим енгларини зич қоплаб олган бўлиши керак.

Download 375.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling