«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан


Изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар


Download 375.85 Kb.
bet22/35
Sana09.06.2023
Hajmi375.85 Kb.
#1472314
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
Химоя воситалари.

Изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар
3.1.20. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар 5-иловада келтирилган меъёрларга асосан синалади.
3.1.21. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар қабул қилиш-топширишда 3 кВ ва ишлатиш мобайнида эса 2 кВ кучланишда синалади.
3.1.22. Изоляцияловчи қисқичларга синовда кучланиш ишчи қисм тагига симдан ўрнатилган бандажларга ва ажратгич ҳалқанинг ёнига изоляцияловчи қисми томонидан берилади.
3.1.23. 10 кВ кучланишгача бўлган электр ўлчовчи қисқичларга синашда кучланиш магнит ўтказгичга ва фольгали электродларга ёки симли бандажларга ажратгич ҳалқанинг ёнига изоляцияловчи қисми томонидан, 1000 В гача бўлган қисқичларга эса дастак тагига берилади.
1000 В дан юқори кучланишда газоразрядли индикатор лампали кучланиш кўрсатгичлари
3.1.24. Кучланиш кўрсатгичларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари юқори кучланишни изоляцияловчи ва ишчи қисмларга алоҳида бериш ва унинг газоразряд лампасининг ёндирувчи кучланишини аниқлашдан иборатдир. Агар кучланиш кўрсатгичнинг ишчи қисмининг конструкцияси бўйича юқори кучланиш билан синовдан ўтказишга ҳожат бўлмаса, фақат унинг изоляцияловчи қисми синовдан ўтказилади ва газоразряд лампанинг ёндирувчи кучланиши аниқланади.
3.1.25. Ушбу Қоидаларнинг 2.1.31-бандига асосан, ясалган кучланиш кўрсатгичининг ишчи қисмини синовдан ўтказишда, кучланиш контакт-учликка ва винтли ажратгичга берилади. Бунда сигнал лампа ва конденсаторларнинг ишга яроқлилиги текширилади. Синовлар 5-иловага асосан ўтказилади. Агар кучланиш кўрсатгичининг ишчи қисми электр схема бўйича уланган винтли ажратгич билан жиҳозланмаган бўлса, унга синов ускунасининг симини улаш учун ишчи ва изоляцияловчи қисм юзасига вақтинчалик электрод ўрнатилади. Кучланиш кўрсатгичининг ёндирувчи кучланиши худди унинг ишчи қисмини синовдан ўтказиш схемаси бўйича аниқланади.
3.1.26. 35 — 220 кВ кучланишга мўлжалланган кучланиш кўрсатгичларининг ишчи қисми синовдан ўтказилмайди.
3.1.27. Намунавий ва даврий синовларда газоразряд лампали кучланиш кўрсатгичларини қуйидаги масофаларда турган бир хил кучланишли қўшни кучланиш таъсиридан ёнмаслиги текширилади, мм ҳисобида: 6 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида — 150, 10 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида — 220, 10 кВ дан 35 кВ кучланишгача — 500, 110 кВ да — 1500, 220 кВ да — 2300.

Download 375.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling