«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан
Изоляцияловчи оператив штангалар ва ерга улагич штангалари
Download 375.85 Kb.
|
Химоя воситалари.
Изоляцияловчи оператив штангалар ва ерга улагич штангалари
2.1.6. Изоляцияловчи оператив штангалар ва ерга улагич штангаларига қўйилган умумий техник талаблар ГОСТ 20494-75 да қайд этилган. 2.1.7. Изоляцияловчи штангалар оператив ишларни, ўлчов ишларини (изоляция ҳолатини ва электр узатиш тармоқлари ва подстанциялардаги улагичларни текшириш учун), разрядник деталларини ўрнатиш ва бошқа ишларни бажариш учун мўлжаллангандир. Изоляцияловчи штангалар, ҳар хил вазифаларни бажариш учун алмаштириб олиб қўйишга мўлжалланган каллакли (ишчи қисмли) универсал бўлиши мумкин. 2.1.8. Изоляцияловчи штангалар ишчи, изоляцияловчи қисмлардан ва дастакдан иборат. Ишчи қисмининг конструкцияси ушбу штанга билан бажариладиган ишларга мувофиқ аниқланади. Ўлчов штангасининг ишчи қисми ўлчов қурилмасидир. Штанганинг изоляцияловчи қисми 1.1.6-бандда кўрсатилган материаллардан ясалиши зарур. Дастак эса штанга билан яхлит ёки алоҳида бўлак ҳолида ясалиши мумкин. 2.1.9. Электр ёйини ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган штангалар 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларининг фазаларини алоҳида таъмирлашда ўчирилган фазани ерга улаш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, штанга ушбу фазани ерга улаш жараёнида ҳосил бўладиган электр ёйини ўчириш вазифасини ҳам бажаради. Ҳамма штангалар ерга улагич штангаларига қўйилган талабларни қондириши зарур. Электр ёйини ўчирувчи қурилмалар билан жиҳозланган штангалар изоляцияловчи қисмдан, дастак, электр ёйини ўчирувчи қурилмали ишчи қисм ва илгак (пантографик ва бошқа конструкциядаги), ҳамда струбцинали ерга уловчи симдан ташкил топган. Изоляцияловчи қисм ва дастакнинг узунлиги 2.1-жадвалда келтирилган. Ерга уловчи симнинг кўндаланг кесими механик мустаҳкамлиги бўйича 25 мм2 дан кам бўлмаслиги лозим. Электр ёйини ўчирувчи қурилмали штангада ишлатилиши мўлжалланган электр узатиш тармоғини кучланиши ва электр ёйини ўчирувчи қурилманинг номинал токи кўрсатилган бўлиши зарур. 2.1.10. Изоляцияловчи штангалар ўлчами 2.2-жадвалда келтирилган узунликдан кам бўлмаслиги, ерга улагич штангалар ўлчами эса 2.1-жадвалда келтирилган узунликдан кам бўлмаслиги шарт. 15 кВ кучланишгача мўлжалланган чинни изоляторли ва электроизоляцияловчи материалдан қилинган узайтиргичлар штангаларнинг минимал изоляцияловчи қисм узунлигига (2.2-жадвал) изолятор узунлиги ва узайтиргичнинг изолятордан дастаккача бўлган қисми киради.
Download 375.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling