Ўзджту халқаро журналистика фаъкултети давлат ва нодавлат тузилмаларида ахборот хизмати 202-гуруҳ талабаси Ғайбуллоева Мадина Пр назарияси ва амалиёти “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун - 2005 йил 22 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги 256-сонли қарори қабул қилинди.
- Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги “Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Ушбу қарор билан давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, Низомда қуйидагилар белгиланган - - давлат ахборот ресурсларига киритиладиган ахборотни ҳужжатлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар;
- - давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш тартиби;
- - давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
- - давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш учун масъул давлат органларининг ҳуқуқ, мажбурият ва масъулиятлари;
- - давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва масъулиятлари.
давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низомда қуйидагилар белгиланган - - давлат органининг расмий сайтига қўйиладиган талаблар;
- - давлат органининг расмий сайтида жойлаштириши шарт бўлган ахборотлар рўйхати;
- - расмий сайтга қўйиладиган талаблар;
- - расмий сайтнинг мазмунига қўйиладиган талаблар .
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи сайтининг мақсадли аудиторияси бу Ташкилот – давлатнинг кичик ижроия органидир, шунинг учун унинг веб-сайти: - • чиройли ва бежирим кўринишга, замонавий дизайнга эга бўлиши;
- • ишончли ва долзарб маълумотларга эга бўлиши;
- • фойдаланувчилар учун қулай сервисга эга бўлиши;
- • осон ва тез янгиланиб бориши керак.
- У эътиборни тортса, ўз истеъмолчисига эга бўлади, акс ҳолда эга бўлолмайди. Албатта бу осон вазифа эмас. Аммо, бошқа йўл йўқ. Чунки Интернетда сайтлар ва материаллар жуда кўп. Шунинг учун сайт дизайни ўз ўрни ва роли бўйича жойлаштирилган материалларнинг мазмуни билан бир қаторда сайтнинг қизиқарлилигини баҳолашда асосий омиллардан бири бўлиши керак.
- Сайтни фойдаланувчилар орасида оммалаштиришда уларга бепул бериш мумкин бўлган турли эсдалик совғалар, майда нарсаларни тақдим этиш ҳам ўзига хос аҳамиятга эга.
Ғайбуллоева МАДИНА
Do'stlaringiz bilan baham: |