Ўзгармас ток генераторларининг ишлаш принципи Ўзгармас ток генераторларининг тузилиши ва ишлаши


Ўзгармас ток генераторларининг тузилиши ва ишлаши


Download 69 Kb.
bet2/3
Sana16.02.2023
Hajmi69 Kb.
#1204029
1   2   3
Bog'liq
1404557452 54272

. Ўзгармас ток генераторларининг тузилиши ва ишлаши
Автотрактор ўзгармас ток генераторларининг тузилиши кўп жиҳатдан умумийдир. Шунинг учун улардан бири, яъни кўпгина тарктор ва дон ўриб-йиғиш комбайнларига ўрнатиладиган Г214-А1 генераторининг (расм) тузилишини кўриб чиқамиз.
Г214-А1 генераторининг (номинал кучланиш 12 В да) қуввати 180 Вт. Электромагнит, якор 3 ва қопқоқлар 1 ва 18 унинг асосий қисмлари ҳисобланади. Электромагнит ёки индуктор корпус 13, икки қутбли бошмоқ 12 ва иккита ғалтак 11 дан иборат. ғалтаклар уйғотиш чулғамини ҳосил қилади. Корпус қолдиқ магнетизмни сақлаш қобилиятига эга бўлган кам углеродли пўлатдан ясалган. Корпусда зичлаш қистирмали ҳимоя лентаси 19 билан беркитиладиган дарча бор. Лента уларни винт билан тортиб маҳкамланган. қутбли бошмоқлар корпусга винт 14 ёрдамида маҳкамланади. қутбли бошмоқларга ўрнатилган ғалтаклар кетма-кет уланган бўлиб (яъни ғалтакнинг охирги учи иккинчисининг бошига уланган), уйғотиш чулғамини ташкил этади.
Корпусга қисма Я (якор), Ш (шунт) ва М (масса) жойлашган. қисмалар Я ва Ш корпусдан изоляцияланган, қисма Я генератор ичидан мусбат чўткага сим билан, сиртидан эса реле-ростлагич қисмаси Я га уланган. қисма Ш ичидан уйғотиш чулғамининг учига, сиртидан эса реле-ростлагичнинг бир хилишорали қисмасига уланган. қисма М фақат сиртидан шу реле-ростлагич қисмасига уланган.
Генератор якори вал, ўзак, чулғам ва коллектордан тузилган. Ўзак магнит ўтказгич вазифасини бажаради, шунинг учун у алоҳида (бир-биридан изоляцияланган) пўлат пластиналардан йиғилган. Бу генераторда сиртсимон чулғамдан фойдаланилади. Сиртсимон чулғам ҳар бир секциясининг учи коллекторнинг иккита ёнма-ён пластиналарига кавшарланган. Чулғамда ҳаммаси бўлиб 36 та секция бор. Булар ўзакнинг 18 та пазига жойлашган.
Генератор коллектори мос равишда 36 та мис пласти-надан тузилган бўлиб, улардан ҳар бир пластмасса асос билан улаш учун қалдирғоч думисимон бўртиққа эга.
Пластиналар орасига миканит (прессланган слюда) изоляция қўйилган, у пластинадан 0,5-0,8 мм пастроқ ўрнатилган. Изоляция да иккита ёнма-ён пластина лар орасидаги бундай чуқур коллектор ишлаётганда вақтда унинг юзасини ейилишдан ва чўткаларни анча қаттиқ миканитга тегиб ейилишидан сақлайди.
Генератор қопқоқлари 1 ва 18 таранглаш болтлари 2 билан бириктирилган. Ҳар бир қопқоқнинг пастки қисмида генераторни двигател крон штейнига ўрнатиш учун чиқиқ бор. Олд қопқоқнинг юқориги қисмида қўшимча чиқиқ бўлиб, унинг резьбали тешигига болт бураб киргизилган. Бу болт кесикли ростлаш планкаси орқали ўтади. Болтни бураб генераторни бўшатиш ва уни юритиш тасмасининг таранглигини ростлаш учун буриш мумкин. Ростлагич болт бураб маҳкамланади.
Олд қопқоқда олд шарикли подшипникка мой берувчи канални беркитиб турувчи винт-мойдон 15 бор. Шарикли подшипникларда кигиз ҳалқа ва иккита пўлат шайба бор. Кетинги қопқоққа қалпоқча 7 винт билан маҳкамланади. қалпоқча подшипникни мойлашда ва якор валининг бўйлама силжишини бартараф қилиш учун гайка 8 ни бурашда олинади. Якор валига юритиш шкиви 16 шпонка ва гайка ёрдамида ўрнатилган бўлиб, шкивда понасимон тасма учун ариқча қилинган.
Кетинги қопқоққа чўткалар остидан чиқадиган учқунни камайтириш хусусиятига эга бўлган реактив типдаги иккита чўтка туткич ўрнатилган (25-расм). (Чўткалар электрографитдан ясалган).
расм. РР315-Б ростлагичнинг ишлаш схемаси:
1-ТТР ярмоси; 2-ТТР ўзаги; 3-ТТР магнитловчи чулғам; ТТР магнитсозловчи чулғам; 5-якор; 6-якорни кўтариш чеклагичи; 7-ТТР контактлари; 8-ТЧ чулғами; 9-ТЧ
контактлари; 10-КР контактлари; 11-якор; 12-КР ростлаш винти; 13-КР магнитловчи чулғам; 14-даврий ростлаш қайта улагичи; 15-тексловчи чулғам; 16-18-резисторлар; 19-генераторнинг уйғотиш чулғами; 20-масса учиргичи; 21-аккумуляторлар батареяси.

3. Ўзгармас ток генераторларига техникавий хизмат кўрсатиш ва уларнинг нуқсонлари


Генератор ҳар сменада чанг ва ифлосдан тозаланади, унинг маҳкамланиш жойлари ва симларнинг уланганлиги текширилади, зарур бўлса, қисмалар тозаланади, юритиш тасмасининг таранглиги текширилади. Унинг таранглиги вентилятор ва генератор шкивлари орасидаги тасма тармоғига 4-6 кгк билан босилганда эгилиши 12-15 мм бўлиши лозим. Таранглик планка болти бўшатилган, генераторни буриб ростланади.
2-техникавий хизмат кўрсатишда (двигател 240 соат ишлагач) биринчи навбатда генератор подшипниклари мойланади. Олд подшипникни мойлаш учун винт бураб чиқарилади ва ариқча ЦИАТИМ-221, ЦИАТИМ-202 ёки 158-номерли мой билан тўлдирилади. Винт бураб маҳкамланаётганда мой баравар тарқалиши учун якорь шкив орқасига бурилади. Кетинги подшипникни мойлашда ундан қалпоғи олинади ва подшипник ҳажмининг 23 қисмича мой қуйилади. Сўнгра ҳимоя лентаси олинади ва генераторнинг ички юзасидаги чанг насос билан тозаланади. Кейин коллектор сирти ва чўткаларнинг ҳолати текширилади, коллектор сирти силлиқ ва ялтироқ оч жигар ранг ёки тўқ жигар ранг тусда бўлиши керак. Коллектордаги ифлос бензин шимдирилган тоза латта билан артиб тозаланади, бунда уколлектор сиртига сиқилади, якор эса қўлда айлантирилади.
Тозалангач, коллекторда тирналиш ёки куюнди борлиги маълум бўлса, у ҳолда улар майда донли шиша жилвир қоғоз билан тозаланади. Жилвир қоғоздан бир бўлак олиб корпусдаги дарчага тиқилади, уни қўл билан коллектор сиртига тақаб ушлаб, якорь айлантирилади. Коллектор юзидаги чуқурроқ чизиқлар токарлик станогида йўнаб, йўқотилади ва силлиқланади.
Чўткалар коллектор сиртига зич тақалиши керак, бунда уларнинг бўйи 14 мм бўлиши лозим. Чўткаларнинг бўйи кичик бўлганда уларга тушадиган пружиналар босими камаяди. Янги чўткани коллектор сиртига шиша жилвир қоғоз воситасида албатта ишқалаш керак. Бунинг учун жилвир қоғоз листидан коллектор энга мослаб қирқилади ва қумли қисмини чўтка остидан тиқилади. Жилвир қоғоз полосасининг учлари корпусдаги дарчага тиқилиб, тортиб чиқарилади. Пружина сими таъсирида чўтка коллектор сирти шаклига мослашади. Пружинанинг чўткага босими илмоғи чўтка тутқич билан қамралган динамометр ёрдамида текширилади.
3-техникавий хизмат кўрсатишда генератор қисмларга ажратилади, ейилган детал ва подшипниклардаги мой алмаштирилади. Генератор йиғилгач текширилади, бунинг учун ўзаро туташган қисмлар Я ва Ш батареянинг мусбат чиқишига уланади, қисма М эса батареянинг манфий чиқишига амперметр орқали уланади. Шу тахлитда уланган генератор 6 А дан ошмайдиган ток истеъмол қилиши, генератор якори эса шовқинсиз равон айланиши керак.
Ўзгармас ток генераторларининг характерли нуқсонлари: юритиш тасмасининг шатаксираши, қисмаларнинг оксидлани-ши, чўткаларнинг катталашиб қолиши ёки ейилиши, чўтка тутқичлари пружиналарининг бўшашиши ёки синиши, коллекторнинг ифлосланиши ёки ейилиши, уйғотиш чулғамида ўрамларнинг масса билан туташиши, қутдли бошмоқларнинг магнитсизланиши. Коллекторнинг ифлосланиши ёки ейилиши чўткалар остидан кўп учқун чиқишига сабаб бўлади.
Коллекторнинг ейилишини якорни токарлик станогида йўниб ва коллектор сиртини силлиқлаб бартараф этилади. Уйғотиш чулғами ўрамларининг массага туташиши генераторда э.ю.к. нинг камайишига олиб келади. Туташиш жойини аккумулятор батареяси ва лампа ёрдамида аниқлаш мумкин. Батареянинг қутбларидан бири генератор корпусига, иккинчиси лампа орқали унинг қисмаси Ш га уланади. Агар лампа чақнаб ёнса, бу ўрамларнинг очилиб қолган сим орқали массага туташганини билдиради. қутбли бошмоқларнинг магнитсизланиши генераторининг уйғонмаслигига олиб келади (бу магнетометр билан аниқланади). қутбли бошмоқларни магнитлаш учун қисма Ш батареянинг мусбат чиқишига, қисма М эса 2-3 сек манфий чиқишига уланади. Аккумуляторлар батареясидаги ток бунда қутбли бошмоқларни магнитлайди.



Download 69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling